Latest news

00:49Артета: "Гвардиола футболчи сифатида менинг қаҳрамоним эди. У билан ишлаш ҳаётимдаги энг тўғри қарорлардан бири бўлди"  0 00:45Роналду Globe Soccer талқинига кўра Яқин Шарқда йилнинг энг яхши ўйинчиси бўлишга номзод  0 23:50"Барселона" "Камп Ноу"даги очилиш ўйини учун сюрприз тайёрлаб қўйилганини маълум қилди  1 23:28ЎФА Туркиянинг етакчи қурилиш компаниялари билан учрашув ўтказди. Унда Янги Тошкент Марказий футбол ўйингоҳини бўйича лойиҳалар тақдим этилди  5 23:10"Барселона" 2022/23 йилги мавсумнинг охирида "Бавария"га бонус тўламаслик мақсадида Левандовскидан бошқа гол урмасликни сўраган  0 22:35Фабио Каннаваро: "Сафар энди бошланмоқда, бироқ биз тўғри йўлдамиз"  11 21:51"Бавария" ва "Барса" Гримальдога қизиқиш билдирмоқда  2 21:35Суперлига. "Шўртан" – "Бухоро" 1:1  0 21:09ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон беш поғона юқорилаб, Осиёнинг бешинчи жамоасига айланди  19 20:57Тони Кроос Винисиусни танқид қилди  1 20:36Криштиану Роналду АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашди  15 19:50"Боруссия Дортмунд" форварди уйидан қурол топилди  0 19:28Александр Хомяков: "Бугун ҳаракатнинг ўзи камлик қилди"  1 19:00Италия яна ЖЧ саралашида омадсизликка дуч келди — олдинда ўтиш ўйинлари. Буёғига нима бўлади?   10 18:55Асрор Алиқулов: "Ўз майдонимиздаги охирги ўйинда мухлисларга ғалаба совға қилишни мақсад қилгандик"  0

Улуғбек Бакаев: "Мен учун ёш ўйинчи деган тушунча йўқ. "Навбаҳор"га қарши ғалаба учун майдонга чиқамиз" News

Улуғбек Бакаев: "Мен учун ёш ўйинчи деган тушунча йўқ. "Навбаҳор"га қарши ғалаба учун майдонга чиқамиз"

Ўзбекистон кубоги иккинчи туридан ўрин олган "Локомотив"га қарши учрашувдан сўнг "Бухоро" устози Улуғбек Бакаев матбуот анжуманида қатнашди.

– Ўйин ҳақида фикрингиз

– Омадсиз ўйинлардан кейин бугун йигитлар ғалаба қозонишни исташганди. Икки баробар қийин бўлди. "Локомотив" ажойиб жамоа, ўйинчилар сифати жуда яхши. Уларда ўйин бошида яхши вазиятлар бўлди. Биз стандарт вазиятдан гол уриб, ўзимизга бўлган ишончимизни оширдик. Иккинчи бўлимда ҳам шундай бўлди ва рақибни қарши ҳужумда ушладик. 

– Бугун жуда кўп ёш ўйинчилар майдонга тушишди. Бу ҳақда нима дея оласиз?

– Нима ҳам дея оламан. Мен учун ёш ўйинчи деган тушунча йўқ. Мен уларни жамоа ўйинчиси сифатида кўраман. Уларнинг паспортига қарамаймиз. Кўп футболчиларга ўзини кўрсатиш учун имконият беряпмиз. Бугунги ўйин агар ҳаракат қилмасангиз, қийналиб қолишингизни кўрсатди. 

– Жамоа кейинги босқич йўлланмасини 80% га уддалади. Келажакда қандай мақсадлар бор?

– Ҳар бир турнирдан мақсадимиз бор. Бошида гуруҳдан чиқиш эди вазифамиз эди. Ҳозир ҳам бу ишни уддалаганимизча йўқ. Рақибни мағлуб қилиб, кейинги босқичга чиқишни мақсад қилганмиз. 

– "Бухоро" жамоасида бир неча мағлубиятлар бўлди. Кейинги ўйинда "Навбаҳор" кутиб турибди. Бу ўйиндан кутилмалар қандай?

– Ўзбекистон чемпионатидаги ҳар бир тур кутилмаган воқеалар тақдим қилади. "Навбаҳор"га қарши ўйинга тайёрланамиз. Фақат ғалаба учун майдонга тушамиз, уёғи нима вазият юз беришига боғлиқ.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика