Latest news

09:31Нигерия термаси устози рақибни сеҳр қилишда айблади. Жамоа пенальтилар сериясида имконият Конго ДРга ютқазиб қўйди ва энди ЖЧ-2026га бормайди  1 09:05ЖЧ-2026. Қитъалараро плей-офф босқичида ўйнайдиган барча терма жамаолар номи маълум  3 09:00U-17 Жаҳон чемпионати. Италия – Ўзбекистон 3:2  0 08:38Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи 48 жамоадан 42 таси маълум   3 08:12ЖЧ-2026 саралаш. Шимолий Америка қитъасидан ЖЧга йўлланама олган терма жамаолар номи маълум  1 07:42Sofascore. Кечаги учрашувда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 03:38Европада ЖЧ йўлланмаси учун ўтиш ўйинларида қатнашувчи термалар номи маълум  4 03:03Испания, Бельгия, Швейцария, Шотландия ва Австрия Жаҳон чемпионатига йўлланма олди!  0 01:56Меҳди Тареми: "Жамоадошларимдан 10 нафари пенальти тепишдан бош тортди. Ўзбекистонга қарши пенальтини тепа олмаган футболчидан Жаҳон чемпионатида фойда бормикан?"  12 01:08Амир Ғалинои: "Ўзбекистон иккинчи бўлимда умуман дарвозамизга хавф сололмади. Босимимиз шунчалик кучли бўлдики, "Манчестер Сити" футболчиси майдондан четлатилди"  33 00:56Асилбек Алиев: "Айбдор эканимни тан оламан ва чин дилдан афсусдаман"  32 00:43Элдор Шомуродов: "Каннаваро ўйин услуби, тактик томонлама янгиликлар киритяпти"  4 00:32Акмал Мозговой: "Бир киши кам бўлсакда охиригача турдик, пенальтилар сериясида омадимиз келди"  4 00:24Фабио Каннаваро: “Январь ойида маҳаллий футболчилар учун йиғин ўтказамиз, у ерда ёшларга имконият берамиз”  12 00:13Қозоғистон ўртоқлик ўйинида Фарер оролларига ютқазди  9

Улуғбек Бакаев: "Иккита ярим финалда пенальтилар сериясида мағлуб бўлишимиз бизга оғир таъсир ўтказмоқда" News

Улуғбек Бакаев: "Иккита ярим финалда пенальтилар сериясида мағлуб бўлишимиз бизга оғир таъсир ўтказмоқда"

Coca Cola Суперлигасининг 23-туридан ўрин "Қўқон-1912" — "Сўғдиёна" учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Улуғбек Бакаев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

"Ўйин анча жонли руҳда ўтди. Биринчи таймда ҳам, иккинчи таймда ҳам яхши вазиятларга эга бўлдик. Дастлаб ўз дарвозамиздан тўп ўтказиб юбордик, сўнгра ҳисобни тенглаштирдик, кейинчалик яна гол уришимиз мумкин эди. Бироқ маҳорат бизга панд берди. Барча йигитлар ғалаба қозонишни хоҳлаганди. Футболда сен урмасанг, сенга уришади, деган жумла бежизга ишлатилмайди. Ўйин 1:1 ҳисобида давом этаётганда иккита яхши вазиятдан фойдана олмадик, мезбонлар эса яратилган вазиятдан гол уриб, ғалабани ўзлари билан олиб кетишди. Шундай экан, "Қўқон-1912" жамоасини ғалаба билан табриклайман.

- "Сўғдиёна" мавсумни муваффақиятли бошлаганди, аммо сўнгги ўйинларда ғалаба қозона олмаяпти... 

- Бу ерда кўп факторлар бор: йигитлардаги руҳий чарчоқ, ўзларига бўлган ишончнинг йўқолиши. Кўп вазиятлардан фойдалана олмаганимиз ва иккита ярим финалда пенальтилар сериясида мағлуб бўлишимиз бизга оғир таъсир ўтказди. Буни мураббийлар штаби ва футболчилар оғир қабул қилишди. Ўйинлардан кейин тикланиш қийин бўлди. Учрашув бўйича мағлуб бўлсак бошқа гап эди. Шунга қарамай, ҳаёт давом этади, хатолар устида ишлаймиз ва клуб қўйган вазифаларни бажаришга ҳаракат қилишда давом этамиз.

Rating: -16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика