Latest news

19:50Холанд: "Мен терма жамоада бўлганимда Норвегия ҳеч қачон саралашдан ўтмаган"  0 18:58U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Хорватияни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, нимчорак финалга чиққан ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ   4 18:36Лондон клуби Эндрикни ижарага олмоқчи  1 17:48"Ньюкасл" "Манчестер Сити" футболчисини харид қилмоқчи  1 17:12Рейндерс: "Милан"нинг "Интер"га қарши ўйинини албатта томоша қиламан"  0 16:45Модрич: "Биз бу муваффақият билан фахрланишимиз керак"  0 16:20Мбаппе ва Зидан бир жамоада ўнайди-ми?!   1 15:55"Арсенал"нинг яна бир футболчиси термадан жароҳат билан қайтди  0 15:29Ўзбекистон Эронга қарши қандай рангдаги либосда ҳаракат қилади?  12 15:01Қозоғистондаги энг қиммат стадион? Актобедаги янги аренанинг нархи эълон қилинди  13 14:36"Барса" ёзда Левандовскининг ўрнига топ-форвардни сотиб олишни ўйламоқда, номзодлар ҳам маълум  7 14:08Каземиро: "Реал" учун қайғуришга вақтим йўқ"  4 13:13Ферран Торрес Испания терма жамоасидаги 23-голини урди ва Рамос ҳамда Ди Стефанога етиб олди  2 12:38"Манчестер Юнайтед" Аюб Буадди билан шартнома имзолашга яқин турибди  6 12:13"Ливерпуль" ван Дейкка ўринбосар топди  2

Улуғбек Бакаев: "Ҳужумчилар муаммоси? Бунга 3 та сабабни келтирган бўлардим" News

Улуғбек Бакаев: "Ҳужумчилар муаммоси? Бунга 3 та сабабни келтирган бўлардим"

Про-лиганинг 5-туридан ўрин олган "Бухоро" - "Машъал" (0:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Улуғбек Бакаев фикрларини билдириб ўтди.

"Майдонда икки яхши жамоа тўқнаш келди. Ўзингиз кўрдингиз, биринчи бўлимда бир нечта вазиятлардан фойдалана олмадик. Иккинчи бўлимда нимадир ўхшади ёки йўқ. Бу - футбол. Йигитларга борларини бергани учун раҳмат айтаман. Унутмаслик керакки, "Бухоро" барча учрашувларни сафарда ўтказмоқда. "Бунёдкор"да мезбон мақомида бўлсакда ўз майдонимиз эмас",- дейди Улуғбек Бакаев. 

- "Дўстлик" билан ўйинни ҳисобга олмаганда қолган учрашувларда жамоа гол уришга қийналмоқда. Бу шунчаки вазиятлардан фойдалана олмасликми ёки ҳужумчиларнинг савиясими?

- Футболчилар бугун биринчи бўлимнинг ўзида 3-4 та яхши вазиятлар яратишди. Ҳамма вазиятларда ҳам гол уришнинг иложи йўқ. 

- Ҳужумчилар муаммоси Про лигада ҳам бор. Суперлигада айтмаса ҳам бўлади. Вақтида ўзингиз ҳужумчи бўлгансиз. Бугунги форвардлар муаммосининг сабаби нимада? 

- Биринчидан дарвоза олдида вазиятларни голга айлантириш, ҳужумчилар устида кам ишланмоқда. Иккинчидан совуққонликнинг етишмаслиги. Учинчиси футболимиз ўсганлиги. Ўйинлар қизиқарли ўтмоқда. Жамоалар ҳимояланишни яхши ўрганишди. Айнан ҳимояланишда футболчиларнинг маҳорати ўсди дея оламан. 

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика