Latest news

10:07«Арсенал» топ ҳужумчи билан шартнома тузмоқчи  0 09:59Катанец келган, "Сурхон" ғалаба қозонган ва асабий Бошкович қизил олган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 09:40Евро-2024 да Италия терма жамоасининг сардори ким бўлиши маълум  0 09:14Қозоғистон терма жамоасининг янги бош мураббийи маълум. Унинг йиллик маоши 1,2 миллион евро  5 08:47Аббосбек Файзуллаев қайси чемпионатда ўйнаш истаги борлигини маълум қилди  5 08:20Роналду навбатдаги финалдаги мағлубиятдан сўнг кўз ёшларини тўхтата олмади  27 07:54Бугун финал! «Реал Мадрид» — «Боруссия»  8 07:32Суперлига. Бугун "Нефтчи" Тошкентда меҳмон бўлади   8 06:30Қирол кубоги финал. "Ал Ҳилол" - "Ал Насср" 1:1 (Пенальтилар 5:4)  1 02:17"Ал Ҳилол" "Ал Насср"ни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратиб, Қирол кубогини қўлга киритди!  25 00:55Жуд Беллингем ЕЧЛ финали ҳақида гапирди  3 00:33"Боруссия Дортмунд" ҳам Лондонга етиб борди  4 00:20Антонио Конте А Серияда иш бошлайди (Фабрицио Романо)  2 00:05"Реал" Мбаппе учун "тарихий" таништирув маросимини ташкил қилмоқчи. Ушбу тадбир қачон ўтказилиши ҳам аниқ  0 23:35Веско Стешевич: "Дастлабки 25 дақиқаликни жуда ёмон ўтказдик"  2

Улуғбек Бакаев: "Денисов ва Мусаевлар умумий гуруҳга қайтишди" News

Улуғбек Бакаев: "Денисов ва Мусаевлар умумий гуруҳга қайтишди"

"Машъал" - "Бухоро" учрашувидан (0:0) сўнг меҳмонлар устози Улуғбек Бакаев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Гол бўлмади, аммо баҳс қизиқ ўтди. Йигитларга раҳмат айтаман ва кейинги баҳсга тайёрланамиз. Учрашув бошидаги жароҳат туфайли таркибда ўзгришлар бўлиб кетди, кучли жамоа билан дуранг қайд этдик.

- Денисов ва Фозил Мусаевларда жароҳат борми?

- Уларнинг иккисида кичик жароҳат бор эди. Йигитлар умумий машғулотларга қайтишди ва тез орада ўйинларда жамоага ёрдам беришади.

- "Бухоро" ва "Машъал" гуруҳдаги ҳолатдан келиб чиқиб натижа учун ўйнади. Бу баҳс ОКМКга қарши учрашувга тайёргарлик вазифасини ўтадими?

- Биринчи навбатда гуруҳ жадвалидаги ҳолатга қараб ўйнадик. Кўпроқ натижага эътибор қаратдик, "Машъал"да бир нечта вазиятлар бўлди. 0:0 ҳисоби бизни қониқтирмаслиги мумкин, чунки улар кейинги турда "Арал Академия"га қарши ўйнайди. Олдимизга қўйилган кейинги босқичга йўл олиш вазифасини муваффақиятли бажармоқчимиз.

- "Бухоро" ва "Машъал" ўртасида қисқа вақт ичида 2та учрашув бўлиб ўтди ва иккала ўйинда ҳам ҳисоб очилмади. Бу жамоалар бир-бирига ноқулай рақибларми?

- Иккала жамоанинг кучи тенг бўлса керак. Бундай курашларга бой баҳслар ёшларга ўсишда катта ёрдам беради. "Машъал" билан яна 3та ўйинимиз бор, кўрамиз, ким кучлироқ бўлар экан.

- Қатардаги U23 Осиё Кубогида иштирок этаётган йигитларимизга нима деган бўлардингиз?

- Улар Олимпиадага чиқишини жудаям хоҳлайман. Бу бутун ўзбек халқи учун, ёшларимиз учун катта байрам, муваффақият бўлади. Уларга омад тилайман. Мамлакатимизга қаҳрамон бўлиб қайтишсин.


Rating:    

Comments

+2   
23 apr 08:16:38
Туйгун
Машал билан Бухорони бюжети орасида ер билан осмонча фарк бор. Бухоро шунча катта бюжети билан машал даражасида уйнаяпди. Кимларни кулида колди кухна шахар футболи
+1   
23 apr 05:12:09
Farxod Farxod
Ey axmoq
Sani byudjetingni qara
Mashalni byudjetiga qara
Bor tiyinga qimmat trener ekan bu òzi
   
23 apr 23:06:25
Bexzodbek Mannopov
Бақоев нимага Бакаев бўп қолди ҳеч тушунмаябман шуни
   
23 apr 11:27:14
Бафо Нарзуллаев
Группадан 2 команда чикса....Окмк охирги турда Бухорони ютса..Машъал Арал фармни, Бухоро группада колиб кетади. .
   
23 apr 01:31:40
Abduvoris
Futbolchi paytida Baqoyev trener bosa Bakaev. Logika ??
-2   
23 apr 06:23:04
Туйгун
Пазор Бакаев
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика