Latest news

21:26CAFA Nations Cup. Ўзбекистон 10 киши бўлиб қолган Қирғиз Республикасини йирик ҳисобда енгди. Финалдаги рақиб – Эрон  200 21:10Ўмон терма жамоаси мураббийи: "Кўплаб вазиятлар яратдик, аммо бор-йўғи иккита гол урдик"  5 20:54Ровшан Мередов: "Ушбу мусобақа орқали мундиаль иштирокчисига қарши ўйнадик"  0 20:23Саудия Арабистонининг икки клуби МЮ ҳимоячисига қизиқмоқда  1 19:46"Реал" собиқ ходими "Ньюкасл" бош директори бўлди  0 19:19Фарруҳ Сайфиев дисквалификация қилинди  12 18:55CAFA Nations Cup. Ўмон сўнгги дақиқадаги гол эвазига Туркманистонни таслим этди ва вақтинчалик гуруҳ етакчисига айланди  49 18:39"Қатар СК" ПСЖ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи  0 18:08Хаби Алонсо "Реал" скаутига нидерландиялик футболчини кузатиб бориш топшириғини берди  1 17:39Англия терма жамоаси ҳимоячиси жароҳат олди ва "Манчестер Сити" ихтиёрига қайтди  1 17:18Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Арманистондан устун келди  3 16:48Трент "Ливерпул"дан "Реал"га ўтиши ҳақида: "Ҳаётимдаги энг оғир қарорлардан бири"  5 16:20"Ноттингем Форест" ҳужумчиси Саудия Арабистони жамоасига ўтадими?  0 15:4282 ёшли дарвозабон яна футболга қайтмоқчи  6 15:13Месси Аргентина билан Эквадорга қарши ўйинга бормайди  5

Улуғбек Бакаев: "Бунёдкор" тартибли ўйин намойиш этди, биз эса гол ура олмадик" News

Улуғбек Бакаев: "Бунёдкор" тартибли ўйин намойиш этди, биз эса гол ура олмадик"

Ўзбекистон Кубоги 1-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Бухоро" (1:0) баҳсидан сўнг бухороликлар бош мураббийи Улуғбек Бакаев матбуот анжуманида иштирок этди.

"Ўйинни яхши бошладик. Биринчи бўлимда ва танаффусдан сўнг ҳам бир қанча имкониятларимиз бўлди. Якунда биринчи ўйиндаги сценарий такрорланди, яна охирида гол ўтказдик. Нима сабабдан эканлигини билмайман. Ўйин сўнгида бир вазиятдагина эътиборни юқотдик ва гол ўтказиб юбордик. Биз тахминан 45 дақиқа, балки ундан ҳам кўпроқ вақт бир киши кўп бўлиб ўйнадик. "Бунёдкор" ўн киши бўлиб ўйнади. Бундай ҳолатда ютқазиш оғир. "Бунёдкор"ни ғалаба билан табриклайман. Энди чемпионат ўйинларига тайёргарлик кўришимиз керак" - дея фикр билдирди Улуғбек Бакаев учрашув якунлангач.

- Жамоангиз бир тайм давомида кўпчилик бўлиб ўйнади. Шу сабабли иккинчи бўлимда жамоангиз агрессивроқ ўйин этишини кутган эдим, лекин бундай бўлмади? "Бухоро" янада ҳужумкор ўйин намойиш этишига нима тўсқинлик қилди?

- Агар футболчилар шу даражада ўйнаса, бу уларнинг ҳақиқий даражаси. Шунинг учун улар майдонда қандай ўйнаётганини ўйлаб кўришлари керак. Рақибга эмас, ўз ўйинлари сифатига эътибор беришлари лозим. Футболчиларим етарлича вазиятлар бўлишига қарамай, рақиб дарвозасига йўл топа олишмади. Бу футболчининг техникасидан далолат. Ҳужум тўпга интилмаса, у мен учун яхши ҳужумчи эмас. Мен бу ҳақда кийиниш хонасида ҳам гапирдим. Майдондаги футболчилар рақиб дарвозасига хавф туғдира олишмадими? Демак, бу футболчиларнинг қандай даражада эканлигига исбот. Бу масалада тўхтовсиз гапириш мумкин. Ҳеч кимни айбламайман, сабаби жамоа мағлуб бўлди. Кетма-кет иккинчи маротаба бир жамоадан мағлуб бўлдик. Хатолар ҳам ўша-ўша. "Бунёдкор" тартибли ўйин намойиш этди, биз эса гол ура олмадик.

- Сўнгги дақиқаларда Билол Туплиев бурчак зарбасини амалга оширишга шошаётган эди. Сиз эса футболчига тўхта, бироз дам ол дедингиз. Иккинчи вазиятда эса Маҳмуд Жўрабоев тўпни тезроқ ўйинга киритиш учун олиб келаётганда уни тўхтатдингиз. Сиз бугун таваккал қилмасликни режалаштиргандингизми?

- Йўқ, вазият шундай қарор қабул қилишга мажбур қилаётганди. Биз рақиб ўн киши бўлиб ўйнашини ёки тўп дарвозага кирмаслигини ўйламаймиз. Футболда тескари ҳолат ҳам бор - бу жазолаш. Рақиб тезда жазолаб қўйиши мумкин. Билолнинг юраги меъёридан тез ураётган эди. Буни датчиклар орқали кўрдик ва мен унга бироз нафас ростлаб олиши кераклигини айтдим. Қисқа вақт ичида у ўзига келиб олиши керак эди.

Маҳмудга келсак, у югуриб бориб тўпни олиб келиб беряпти. У футболчи, ёрдамчи эмас, ёки тўп олиб келиб берувчи болакай эмас. Футболчи ўзини ҳурмат қилиши керак. Жамоа ютқазмаяпти, ҳисоб 0-0 эди. Дуранг натижаси икки жамоа учун ҳам қониқарли ҳисоб эди. Мағлубиятдан кейин бир очко олиш жамоага руҳий, психологик ва ўйин жиҳатидан ижобий таъсир ўтказган бўлар эди. Бу ҳолатлар шахсан мен учун жиддий қоидабузарликдир. У тўпни нима учун олиб келяпти? Ундан буни кимдир сўрадими? Тўп узатадиган болалар бор.

- Сўнгги икки учрашувда "Бухоро" ёмон ўйнамади ва керак бўлса "Бунёдкор"дан устун бўлди ҳам, аммо иккала баҳсда ҳам мағлуб бўлди. Ушбу мағлубиятларга қандай тушунтириш бера оласиз? Масалан, омад келмагани ёки сўнгги дақиқадаги гол ўтказиб юборилгани учун ҳам қандайдир сабаб бўлиши керак-ку?

- Футболда маҳорат бор, маҳоратсизлик бор. Агар ўйинчи гол ура олса, у гол уради. Тўпни узатиш ёки ҳужум қилиш - нима бўлишидан қатъи назар. Ҳар ким майдонда ўз вазифасини бажаради. Агар ҳужумчи гол уришни билмаса, демак у гол ура олмайди. Менинг фикримча, бу омад ёки омадсизлик эмас, бу қобилият ёки қобилиятсизликдир. Буларнинг барчаси айни дамда жамоада йиғилган футболчиларнинг даражасини кўрсатади.

- Отабек Боймуродов бугунги учрашувни асосий таркибда бошлади. Кўпгина жамоаларда асосий дарвозабон чемпионат ўйинларида ўйнаса, иккинчи дарвозабон Кубок баҳсларида ўз имкониятига эга бўлади. Жамоангиз ҳам шундай йўл тутмоқдами?

- Дарвозабонлар масаласига аралашмайман. Дарвозабонлар мураббийимиз бор. У менга ким ўйнаши кераклигини айтади ва ҳеч ким унинг қарорини муҳокама қилмайди.

- "Бухоро"нинг Кубок баҳсларидаги мақсади қандай?

- Дастлабки мақсадимиз гуруҳдан чиқиш. Тўғри, бугун мағлуб бўлдик, аммо олдинда иккита учрашув бор. Гуруҳдан чиқиб олганимиздан сўнг кейинги мақсадларимизга ўтишимиз мумкин.



Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика