Latest news

23:32ЖЧ-2026 саралаши. "Омадсиз"лар дербисидаги биринчи ўйинда дуранг  1 23:07"Ал Айн Кубоги". Эрон Кабо-Вердени пенальтилар сериясида мағлуб қилди ва финалга йўлланма олди  2 22:53Машарипов умумий гуруҳ машғулотларига қайтди  2 22:28Абдулмалик Анваровнинг ҳолати қандай?  3 22:08Фабио Каннаваро: "Имкониятим бўлганда кўпроқ футболчиларни жалб этган бўлардим, аммо ҳозирча 26та футболчини чақира оламиз"  18 21:59"Реал" икки ҳимоячини нишонга олди  1 21:30"Манчестер Юнайтед" Мактоминини қайтармоқчи  2 21:08УЕФАдан яна бир бор Исроилни барча турнирлардан четлатишни талаб қилишди  4 20:51Златан А Серия, АПЛ ва ЛаЛигани солиштирди  0 20:28Пьер-Эмерик Обамеянг: "Бу жуда катта хато бўлганди"  2 19:57АҚШ ФИФАга Кеннеди марказини 2026 йилги ЖЧ қуръаси учун бепул тақдим этади  0 19:34"Бавария" Меньян учун "Челси" билан рақобатлашади  1 19:07Интизом — энг муҳими. Аморим МЮда қатъий қоида жорий қилди  0 18:41Қозоғистон клублари Левченко, Абрамов ва Кападзега қизиқмоқда  23 18:14Салоҳ етакчилигидаги Миср Ўзбекистон билан ўйинга тайёрланмоқда  11

Улуғбек Бакаев: "Амалга оширган трансферларимиздан 80 фоизга қониқиш ҳосил қилдим" News

Улуғбек Бакаев: "Амалга оширган трансферларимиздан 80 фоизга қониқиш ҳосил қилдим"

"Бухоро" ҳамда "Турон" ўртасидаги Суперлиганинг 14-тур ўйинидан (2:3) сўнг мезбон жамоа устози Улуғбек Бакаев матбуот анжуманида иштирок этди.

“Учрашувни яхши, агрессив тарзда бошладик ва бир нечта голли вазиятлар яратдик. Қизил карточка барчасини ўзгартириб юборди. Камчиликда ўйнашга мослашиб улгурмасимиздан гол ўтказиб юбордик. Иккинчи таймда ҳам дарвозамиздан тўп олиб чиқдик, аммо мувозанатни тиклай олдик. Майдонда 10 киши қолиб бундай об-ҳавода 11 рақибга қарши ўйнаш қийин. Шу сабаб, футболчиларимга ўз миннатдорчилигимни билдираман. Улар баҳс сўнггига қадар курашишди.

Четлатиш содир бўлган вазиятни мен кўрганим йўқ. Такрорий лавҳаларни ҳам кўрмадим. Қизил карточка ҳақиқатдан ҳам бор эди, дейишмоқда, бироқ мен ушбу вазиятни кўриб чиққаним йўқ ҳали.

Холтўраевни захирага олишни истамас эдим, лекин майдонда камчилик бўлиб қолганимиздан сўнг ҳимоя чизиғини мустаҳкамламаса, бўлмас эди. Шу сабаб мажбурий ўзгаришни амалга оширдик.

Биз лигада қолиш учун охиригачага курашамиз. Албатта, жамоада ўсиш кузатилмоқда. Вазиятлар яратяпмиз, голлар киритяпмиз. Хатолар ҳам камайган. Бугун биринчи голда рикошет бўлди. Яна бир нечта вазиятларда дарвозабон яхши ҳаракат қилди. Бир дақиқа сабр қила олмадик.

Амалга оширган трансферларимиздан 80 фоизга қониқиш ҳосил қилдим. Боиси, ўйинимиз ўзгарди, агрессив футбол, вазиятлар ва голлар пайдо бўлди”, – деди Бақоев.

Rating: -4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика