Latest news

00:49"Интер" Депайга таклиф юборди  0 00:22Дуглас Коста "Флуминенсе"ни тарк этди  2 23:45Куртуа — жирафа, Рюдигер — псих, Менди — генерал. "Реал Мадрид" футболчилари бир-бирларини қандай чақиришади?  3 23:28"Барселона" Фликни бош мураббий сифатида таништирди  3 23:01Ўзбекистонлик ўсмирлар Японияни тор-мор этди  7 22:44Париж-2024. Ўзбекистон ОТЖ легионери терма жамоа ихтиёрини вақтинчалик тарк этди  17 22:22Ўртоқлик ўйини. Бразилиялик футболчини кўрикдан ўтказаётган "Динамо" "Бунёдкор"ни мағлуб этди  6 22:05"Ювентус" ўз футболчисини "Борнмут"га 18 миллион еврога сотади  1 21:48"Реал" Кепа эвазига Лунинни "Челси"га қўйиб юборишга тайёр  2 21:31Гвардиола "Реал Мадрид" футболчилари "Олтин тўп"га фаворит эканлигини айтди  14 21:14Франциянинг 6 карра чемпиони профессионал клуб мақомидан маҳрум қилинди  5 20:57УEФА Евро-2024 ўйинларида мухлисларни ирқчилик ва камситувчи хатти-ҳаракатлари учун етти давлатни жаримага тортди  2 20:30Назорат учрашуви. Ўзбекистон U-21 терма жамоаси Суперлига клубига ютқазди  2 20:13Париж-2024. Рақиб футбол жамоаси машғулот майдонига дрон учирган мамлакат ходимлари турнирдан четлатилди  0 19:55Азмун БАА клубига ўтади  13

Улар қандай ишлашади? Россия ва Ўзбекистондаги клублар матбуот котиблари News

Улар қандай ишлашади? Россия ва Ўзбекистондаги клублар матбуот котиблари

Россия футбол сайтларидан бири "championat.com" Россия клублари матбуот котибларининг иш фаолияти ҳақида мақола чоп этди.

Мақолани ўқиб чиққач, менда ҳам ўзимизнинг клубларда фаолият юритаётган матбуот котиблари ҳақида ёзиш фикри туғилди (Ҳар ҳолда “Машъал”, “Шўртан”, “Локомотив” клубларида матбуот котиби бўлиб ишлаганман). Ва албатта ёзиш жараёнида ўзаро таққослаш қизиқ кўринди.

“Бир кунда 200та телефон қўнғироқлари, футболчилар билан баҳсли вазиятлар, "хавфли" матбуот анжуманлари - РФПЛда клуб матбуот котиблари қандай ишлашади” деб бошланади мақола.

Бахтиёр Ширинов ("Олмалиқ" матбуот хизмати)

Қандай қилиб матбуот котиби бўлиш мумкин?
Умуман олганда, матбуот хизмати соҳасига журналистика орқали кириб келинади. "Икки ойда ёки икки соатлик ўқиш орқали матбуот котиби бўлинг" деган қоида ҳеч бир ерда йўқ. Ёзилмаган қоидага кўра, клуб раҳбари ўз клуби ҳақида турли йўналишда мақолалар ёзиб борадиган, футболчи ва мураббийлар билан суҳбатлар уюштирадиган журналистни кузатиб боради ва кунларнинг бирида уни ишга таклиф этади. Агар журналист таклифга кўнса, шу билан клуб матбуот котиби бўлади-қолади. Масалан, бир пайтлар "Рубин"да видеотасвирчи бўлиб ишлаган Иван Бодилевскийни олайлик. унинг иши Қурбон Бердиевга ёқиб қолгани учун ўзи билан "Ростов"га олиб кетди. Баъзан шунақаси ҳам бўлиб туради. Россия клубида матбуот котиби бўлиб ишлаш учун ўша шахс авваламбор рус футболини яхши билиши, таълим соҳасида билим олган ҳамда ўз касбини севиши керак. Бу борада бизда ҳам шунга ўхшаш. Раҳбарлар кўпинча ўзлари билган-таниган кишиларни матбуот котибликка таклиф этишади ёки бўлмаса шу соҳадан хабардор кишиларнинг гапига қулоқ тутишади.

"Афсонавий" матбуот котиблар
Собиқ иттифоқ тизимидаги биринчи матбуот котиби Леонид Трахтенберг ҳисобланади. У 1998 йилдаёқ хоккей бўйича собиқ Иттифоқ терма жамоасининг матбуот котиби бўлиб ишлаган. Кейинчалик Олег Романцев таклифига кўра 1994 йил "Спартак" ва Россия терма жамоаси матбуот котиблигига таклиф қилинган. Шу тариқа Трахтенберг мустақил Россия чемпионатидаги биринчи клуб матбот котиби бўлган.

Яна бир "афсонавий" матбуот котиби бу - Сергей Аксёнов. У ҳозирги кунда ЦСКА футбол клубида "Жамоат билан алоқалар бўлими"да директор лавозимида ишлаб келмоқда. У узоқ йиллар ЦСКАда матбот котиби бўлиб ишлаган, бундан ташқари Сергей Аксёнов Россия армиясининг полковниги ҳамдир. Бизда ҳам ёши катта, тажрибали матбуот котиблари бор. Масалан, Мирзаҳаким Тўхтамирзаев, Бахтиёр Ширинов ва Улуғбек Мирзаевлар шулар жумласидан.

Мирзаҳаким Тўхатмирзаев ("Бунёдкор" матбуот хизмати)

Матбуот котиби нималарга жавоб беради?
Бир сўз билан айтганда, ҳамма нарсага. Биринчи қилинадиган иш - клубнинг ижобий имижини яратиш. Матбуот хизмати бўлими аввламбор клуб расмий сайтини юритади, клубнинг ижтимоий тармоқлардаги фаоллигини оширади, ўйинолди програмкалар чоп этади, журналистларни аккредитациядан ўтказади, ҳар доим етакчи ОАВ (газета, сайт, телевидение) билан муносабатда бўлади, жамоа футболчилари ва мураббийлари билан интервьюлар ташкил қилади, ўйиндан кейинги матбуот анжуманларини ўтказади ва ҳоказо. Бундан ташқари, ҳар бир клуб раҳбарияти ўз жамоаси ҳақида матбуотда ижобий нарсалар чиқишини хоҳлайди ва буни кузатиб бориш ҳам котибнинг зиммасида. Матбуот котиби биринчи навбатда ҳамма билан тезда чиқишиб кета оладиган дипломат бўлиши шарт.

Матбуот хизмати бўлимида неча киши ишлайди?
Бу ерда кўп нарса клубнинг бюджети ва раҳбарият хоҳишига боғлиқ. Россия етакчи клубларида асосан қуйидаги лавозимдаги кишилар фаолият олиб боради:
1. Матбуот котиби
2. Унинг ёрдамчиси
3. Сайт юритувчиси
4. Ижтитмоий тармоқларга жавобгар шахс
5. Фотосуратчи
6. Видеотасвирчи (улар сони бир нечта бўлиши мумкин)
7. Хабар ва янгиликларни ёзиб борадиган репортёр.

Лекин Россиядан фарқли ўлароқ бизда матбуот хизмати бўлимида ишлайдиганлари сони кўп эмас. Энг кўпи “Бунёдкор”да бўлиб, улар тўрт кишидан иборат. Аммо олий лиганинг деярли кўп жамоаларида фақат битта матбуот котиби ишлайди ва у бир пайтнинг ўзида ҳамма ишни қилиб кетаверади: стадион сухандони, таблога қараш, програмка чиқариш, мураббий ва футболчилардан интервью олиш, сайтни юритиш, фотосуратчи ва ҳоказо.

Матбуот котиби кунига неча соат ишлайди?
Агар сиз бирор бир офисда айтайлик, 9:00дан 18:00га қадар ишласангиз ва шанба-якшанба кунлари бемалол дам олиш имкониятига эга бўлсангиз, билингки, матбуот котиблиги сизга тўғри келмайди. Матбуот котиблари мунтазам иш жараёнида бўлишади, ҳатто ўйин йўқ кунлари ҳам. Матбуот котиби сафар ўйинларига жамоа билан боради, ўйиндан эртаси куни футболчиларга дам берилган пайтда ҳам у иш билан машғул бўлади. Россияда котиблар ҳафтасига етти кун дам олишсиз ишлайдилар деса ҳам бўлаверади. Қолаверса, дам олиш куни бўлгани билан телефонни ўчириб қўйиб бемалол ухлаш имкони йўқ. Бу борада бизда ҳам худди шундай вазият. Деярли барча клубларда котиблар ҳафтасига етти кун дам олишсиз ишлашади. Чунки ўйин яқинлашгани сайиш иш қизғин бўлиб бораверади.  

Матбуот котиби ўйин кунлари нима қилади?
Ўйин кунги иш клуб ходимларининг эрталабки мажлиси билан бошланади ва бунда матбуот котиби ҳам албатта иштирок этиши шарт. Кейинчалик у стадионни айланиб чиқади ва ўйинга ҳамма нарса тайёрлигини текширади. Имкон қадар ҳар бир майда жиҳатга эътибор бериш керак, йўқса кейинчалик нимадир муаммо келиб чиқиши мумкин. Ўйин пайтида матбуот котиби ё захира ўриндиғида ўтиради, ё бўлмаса трибунага чиқиб кетади. Ўйин якунига етгач, ҳар иккала жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани ўтказиш ҳам унинг зиммасида, шунингдек, микст-зонада футболчилардан интервью олиши учун журналистларга шароит яратиб беради. Ҳамма тарқалгандан кейин ҳам матбуот котибининг иши якун топмайди, у ўз хонасига бориб ўйин ҳисоботи ва фотосуратларни сайтга ва бошқа тармоқларга жойлайди. Керак бўлса голларни қирқиб қўяди ва ярим кечасига яқин ишдан чиқади.

Толибжон Қосимов ("Шўртан" матбуот хизмати)

Футболчилар матбуот котибидан нималарни сўрашади?
Футболчилар турли характерга эга касб эгалари ва улар билан тезда чиқиб кетиш ҳаммага ҳам насиб этавермайди. Лекин матбуот котиби ҳаммадан биринчи улар билан тил топишиб кетиши шарт. Айниқса, жамоага янги ўйинчи келганида котиб унинг энг яқин кишисига айланиши керак. Янги шаҳар, янги жамоа, янги футболчилар, янги мураббий - булар билан футболчи ўртасидаги дўстона алоқаларни аввало матбуот котиби йўлга қўяди.

Бош мураббий билан мулоқот қандай кечади?
Жамоада бош мураббийдан муҳимроқ шахс йўқ. Бош мураббий нима демасин, бу - қонун ва тартиб. Клуб матбуот котиби бош мураббий билан доим мулоқотда бўлиб туриши шарт. Албатта, ҳар бир мураббий ўз футболчиларини назорат қилиб боради. Агар мураббийнинг ҳар бир футболчи қалбига йўл топа оладиган руҳшунос бўлиши талаб этилса, унда матбуот котиби авваламбор бош мураббий кўнглига йўл топа оладиган шахс бўлиши керак бўлади. Яхши матбуот котиби доим мураббий билан қачон гаплашиш кераг-у, қачон уни тинч қўйиш кераклигини ва қайси пайт нима савол билан мурожаат қилишни билади.

Нима учун ОАВни кузатиб бориши керак?
Матбуотда клуб шаънига оид турли гаплар чиқиб кетиши мумкин. Матбуот котиби авваламбор клуб расмий сайтида чиққан хабарларга жавобгар бўлади, шу билан бирга бошқа нашрларни ҳам кузатиб бориши шарт. У керак бўлса бошқа журналистлар билан ўзаро алоқаларни йўлга қўйиши, ўз клуби ҳақида салбий фикрлар чиқиб кетмаслигининг олдини олиши керак. Лекин бу ҳам осош иш эмас. Айтайлик, жамоа кетма-кет ўнта ўйинни ютқазганида ҳатто матбуот котиби ҳам клубни танқидлардан ҳимоя қила олмай қолади. Аммор раҳбарият барибир ижобий мақолалар чиқишини кутаверади. Матбуотда танқидий мақола чиқиши биланоқ клуб раҳбари матбуот котибига қўнғироқ қилади ва шу заҳоти раддия беришни талаб қилади. Аммо котиб доим ҳам журналистларга ўз таъсирини ўтказа олмайди. Вазиятни юмшатаман деб ОАВ билан алоқани бузиб қўйиши мумкин. Баъзилар эса танқидий мақола сабаб футболчиларимиз энди сизга интервью бермайди дейишади, аммо бу ҳам тўғри эмас. Ҳар доим ўрта оралиқни топиш керак.

Акрамжон Мамадалиев ("Қўқон-1912" матбуот хизмати)

Матбуот анжуманини қандай ўтказиш керак?
Клуб матбуот котибининг асосий вазифаларидан бири ўйиндан сўнг матбуот анжумани ўтказиш ҳисобланади. Бунда иккала жамоа бош мураббийлари билан мезбон жамоа котиби киради ва анжуманни олиб боради. Матбуот котиби рухсат берган журналистгина мураббийларга ўз саволини бера олади. Лекин баъзан суҳбат жанжалга айланиб кетиши ҳам мумкин. Бу вазиятда котиб журналист ва мураббийни тинчлантира билиши, керак бўлса бу саволга мураббий жавоб бермайди деб бошқа саволга ўтиб кетиши керак.

Матбуот котибига бир кунда неча марта қўнғироқ қилишади?
Уяли телефон инсониятнинг энг катта ихтироларидан бири бўлиб қолди. Аммо телефонни ҳамма матбуот котиблари ҳам ёқтираверишмайди. Негаки клуб ҳақида бирор хабар чиққани заҳоти ОАВ томонидан унга тинмай қўнғироқлар бошланади, турли саволлар берилади. Фараз қилинг, сизга эрталаб йигирма киши қўнғироқ қилди ва фақат бир нарсани сўради. Бу ҳол то кечгача давом этиши мумкин. Мана шундай вазиятда матбуот котибидан ўта босиқлик талаб этилади. Нафақат ОАВ, балки клуб раҳбариятидан ҳам кун бўйи тинмай қўнғироқлар бўлиши мумкин ва сиз барчасига жавоб беришингиз шарт. Мухлисларни айтмайсизми, улар рақамингизни билиб олса асло ҳоли жонингизга қўйишмайди. Матбуот котибининг телефони суткасига 24 соат асло ўчмаслиги керак.

Азизжон Нуров ("Қизилқум" матбуот хизмати)

Матбуот котибларининг ойлик маоши қанча?
Матбуот котибининг иши кўп, демак шунга яраша яхши пул топади деб асло ўйлаш керак эмас. Россия клубларида матбуот котибларига тўланадиган ўртача ойлик 100 минг рублни ташкил этади. Энг кам иш ҳақи эса 45 минг рубль. Баъзиларга ғалабадан кейин мукофот пули ҳам бериб борилади ва бундай пайтда котиб ўз жамоаси учун икки карра кўпроқ қайғуради. Албатта, бизда ҳам матбуот котибларига тўланадиган пул миқдорини катта деб бўлмайди. Ойлик маош 500 минг сўмдан то бир ярим миллион сўмгача бўлиши мумкин. Айрим клубларимизда матбуот котибларига ҳам ғалабадан кейин мукофот пули берилиши бор гап. Бу энди кўпроқ раҳбариятга боғлиқ масала. Лекин нима бўлган тақдирда ҳам клуб фаолиятида матбуот котибининг тутган ўрни баланд бўлса баландки, аммо паст эмас. Биз эса шу соҳада ишлаб келаётганларни доим ҳурмат қилишимиз керак.

Х.Холиқов.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика