⚡️ Уилсон Раж Перумал: "ОКМК - "Қизилқум" учрашувидан шубҳам бор"
13 may 2023 13:30
News
⚡️ Уилсон Раж Перумал: "ОКМК - "Қизилқум" учрашувидан шубҳам бор"
"Ўзбекистон чемпионати доирасидаги ОКМК - "Қизилқум" учрашувини томоша қилдим ва текшириб кўрдим. Хулосам шу: баҳсни четдан кимдир бошқариб турган. Сабаблари қуйидагича: Меҳмон жамоа футболчиларининг майдонда ўзини ғалати тутишгани, баҳсда қайсидир жамоа 2,5 тўп фарқи билан ютишига катта пул тикилгани. Баҳс давомида меҳмон жамоа футболчиларини диққат билан кузатдим ва кўп жойларда тўп олиб қўйишга интилишмаганига эътибор қилдим", - деди Уилсон Раж Перумал.
Маълумот учун, ОКМК - "Қизилқум" учрашувида 4:0 ҳисоби қайд этилди. Ўйиннинг 80-дақиқасигача 2:0 ҳисоби қайд этилаётганди. 81-дақиқада меҳмонлар ҳимоячиси тўпни ўз жарима майдони ичида қўли билан ўйнагани учун четлатилди ва пенальтидан учинчи гол урилди. Қўшиб берилган дақиқаларда эса ҳисоб 4:0 бўлди.
Қўшимча қилиш керакки, 64-дақиқада (ҳисоб 2:0 эди) "Қизилқум" устози Асрор Алиқулов балки вазиятни ўзгартириш мақсадида Ислом Кенжабоевни алмаштирмоқчи бўлди шекилли, аммо Ислом майдонни тарк этишни хоҳламади ва баҳс охиригача ўйнади. Айнан шу баҳсдан кейин Алиқулов ўз аризасига кўра, "Қизилқум" бош мураббийлигидан кетди.
Перумалнинг якуний хулосаси: "My opinion is 100% fixed" (ўйин натижасига ташқаридан 100% аралашув бўлган).
OKMK Sanjar Tursunov - 23', Shohruh Gadoev - 51', Hurshid Giyasov - 81', Ruben Sanchez - 90' |
Superliga. Round 9 08/05/2023, 19:00 0
:
4
Finished
|
Qizilqum |
Муаллиф фикри таҳририят нуқтаи назарига мос келмаслиги мумкин.
Comments