Latest news

15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  0 14:30Манба: Каннаваро Уругвайга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилиши мумкин  29 14:14ЖЧ-2026 финалига энг қиммат чипталар 6730, энг арзони эса 2030 доллар туради. Гуруҳ босқичи учун нархлар ҳам маълум  1 13:45"Рома" ҳужумчисига янги шартнома тайёрламоқда  1 13:17"Манчестер Юнайтед" Роналдунинг "Ал Насср" жамоасига қарши ўйнамоқчи  0 12:49"Барселона" "Челси"нинг Фермин Лопесга бўлган қизиқишига изоҳ берди  2 12:25U-23 Осиё кубоги финал босқичига қуръа ташланди. Ўзбекистон Корея Республикаси ва Эрон билан бир гуруҳда  22 12:15Бир қанча футбол федерациялари исроилликларни четлаштиришни талаб қилмоқда  5 11:41Расман: Ўзбекистон МТЖ 9 октябрь куни қайси термага қарши ўйнаши маълум  7 10:38Ханс-Дитер Флик ПСЖдан учралган мағлубиятга изоҳ берди  36 10:05Гвардиола "Монако"га қарши учрашувдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  2 09:37"Реал"чилар қайтишди. Бразилия терма жамоасининг октябрь ойидаги ўйинлари учун таркиби эълон қилинди  1 09:10Sofascore. Ашурматов "Истиқлол"да дебют баҳсидаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:44EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  18

Уганда бош мураббийи: "Катанец билан дўстмиз. Лекин майдонда рақибга айланамиз" News

Уганда бош мураббийи: "Катанец билан дўстмиз. Лекин майдонда рақибга айланамиз"

Эртадан Наманган яшил майдонларида "Navruz Cup" мусобақаси старт олади.

Унда иштирок этадиган терма жамоалар навбати билан етиб келишди. Куни кеча юртимизга келган Уганда терма жамоаси илк учрашувни Тожикистон терма жамоасига қарши ўтказади. Мазкур баҳс олдидан угандаликлар бош мураббийи Милутин Средоевич фикрларини билдириб ўтди. 


"Биринчи навбатда таклиф учун Ўзбекистон футбол ассоциациясига миннатдорчилик билдираман. Ўйлайманки, мусобақа биз учун бўлажак расмий учрашувлар олдидан яхши тайёргарлик вазифасини ўтаб беради. 

Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида анча маълумотга эгаман. Айниқса Сречко Катанец ҳақида. Чунки у ватандошим ва болаликдаги дўстим ҳисобланади. Майдонда биз рақибга айланамиз. Ишончим комилки, Ўзбекистонни сифатли мураббий бошқармоқда. Унинг етиштирган футболчилари бунга мисол. Аммо бу маълумотлар эмас, майдондаги ўйин ҳамма нарсани ҳал қилади. 

Мамлакатингиз ва шаҳрингиз ҳақида дўстларимдан илиқ фикрлар эшитганман",- дейди Средоевич. 


Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика