Latest news

03:03Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади  25 02:58А Серия. "Наполи" Римда "Рома"ни мағлуб этди  0 01:25Микель Артета: "Чемпион бўлишни истасак, шу руҳни сақлаб қолишимиз керак"  4 01:15Cамвел Бабаян — "Андижон" бош мураббийи  13 00:33Спаллетти "Ювентус" учун рекорд ўрнатди  1 00:07ОКМК сўнгги турда Олмалиқда "Машъал"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 23:30АПЛ. Қизиқарли кечган "Челси" ва "Арсенал" жамоалари ўртасидаги Лондон дербисида дуранг қайд этилди, "аристократлар" ўйиннинг катта қисмини ўн киши бўлиб ўтказишди  37 23:17"Андижон" сўнгги турда "Бунёдкор"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 22:25Исак "Ливерпул" сафидаги дебют голини урди  4 21:34"Реал" 50 млн евролик трансферни амалга оширишга тайёр  8 21:00АПЛ. "Ливерпуль" Лондонда "Вест Хэм"ни мағлуб этди  7 20:56А Серия. "Интер" Лаутаронинг дубли эвазига меҳмонда "Пиза"ни мағлуб этди  2 20:05Савиньо қишда "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  2 19:22Рэшфорд "Барселона"ни тарк этиб, ПСЖга ўтиши мумкин   4 19:02АПЛ. "Манчестер Юнайтед" Лондонда иродали ғалабага эришди  17

Сречко Катанец: "Энг заиф чизиғимиз – ҳимоя? Бу фикрингизга тўлиқ қўшилмаган бўлардим" News

Сречко Катанец: "Энг заиф чизиғимиз – ҳимоя? Бу фикрингизга тўлиқ қўшилмаган бўлардим"

Ўзбеистон МТЖ бош мураббийи Сречко Катанец "Navruz Cup-2022" мусобақаси доирасидаги Угандага қарши финал беллашувидан сўнг матбуот анжуманида иштирок этди.


- Ўйин ҳақида

- Фикримча, жуда яхши ўйнадик. Яхши учрашув ўтказиб, 4 та гол урдик. Ўйлайманки, 6 та гол урилган ўйин мухлисларга манзур келди. Барчани ғалаба билан табриклайман!

Биринчи таймда жуда шиддатли ўйин кўрсатдик. Биз ғалабага лойиқ эдик. Уганда оддий терма жамоа эмас, буни ўзингиз кўрдингиз. Танаффус пайтида футболчилардан янада фаол бўлишни талаб қилдим. Сусткашликка йўл қўйган вазиятларимизда улар бизни жазолашди. 

Бу ўртоқлик мусобақаси жуда муҳим эди, мен кўплаб футболчиларни синаб кўрдим. 

- Наздимизда, энг заиф чизиғимиз – ҳимоя. Бу борада нима дея оласиз?

- Бу фикрингизга тўлиқ қўшилмаган бўлардим. Ҳимоямиз билан ҳаммаси жойида. Тўғри, гол ўтказиб юбордик, аммо бу ҳимоядаги хатолар туфайли бўлмади. Агар улар урган биринчи голни кўрганингизда бундай демаган бўлардингиз. Уганданинг иккинчи голи чиройли чиқди, ҳимоячиларимиз тўсқинлик қила олишмади. 

- Ўзбекистон терма жамоаси Қирғиз Республикасига қарши кечган ўйинга қараганда Уганда билан баҳсда яхшироқ ўйнади...

- Бу борада ҳозир аниқ бир фикр билдира олмайман. Аммо Қирғиз Республикаси билан ўйинда яхши ўйнагандик. Афсуски, биринчи таймда гол ура олмадик, тезкор гол ўтказдик. Бироқ бу футболда учраб турадиган ҳолат. Биринчи таймда анча шиддатли ўйнадик, кўп имкониятлар яратдик. Рақиб ҳимояга эътибор қаратгани туфайли қийинчиликка учрадик. Илгари машҳур бўлмаган жамоалар ҳам ҳужумга ўтишга уринишарди, аммо бугунги кунда ҳимояга "ётиб олиш" кўпайиб кетди. Олдин бу уят саналарди.

- Бу ўйинлар Осиё Кубоги саралаши олдидан ўтказилди. Тожикистон, Қирғиз Республикаси даражасини қайдай баҳолайсиз? 

- Бошқа жамоаларни ўзимиз билан таққослай олмайман. Мен асосан, ўз терма жамоамизга эътибор бераман. Бизда маҳоратли футболчилар йиғилган. Муҳими, жароҳатлар кузатилмаслиги. 

Rating: +39   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика