Latest news

13:12Легионерларимиз майдонга тушадиган кун  0 12:45Бугун ОЧЛ ғолиби аниқланади  2 12:25Тен Хаг МЮдаги иши ҳақида: "Икки мавсумда учта финал - жуда яхши натижа"  2 11:49Камбьязо "Ювентус" билан битимни узайтирди  0 11:20Ўзбекистон Суперкубоги - 2024. Сейткамолов, Кошелев, Пишур, Машарипов. Олдинги 8 та ўйинда кимлар майдонга тушган?  3 10:45"Андижон" меҳмондаги мағлубиятсиз сериясини давом эттирди   2 10:10"Пахтакор" майдонида очко олиш машаққати — "Қизилқум"нинг Тошкентдаги биринчи ва ягона ғалабасини эслаймиз  1 09:47Пеп Гвардиола: "Манчестер Юнайтед" Англия тарихидаги энг яхши жамоа ва доим ҳурматга лойиқ"  4 09:10"Пахтакор" чемпионат доирасида 12 та ўйиндан бери "Қизилқум"ни мағлуб этмоқда. Навоийликлар сўнгги бор қачон "шерлар"дан очко олган?  8 08:36Кроос нима сабабдан фаолиятининг чўққисида бутсаларини «михга» илганини тушунтирди  1 08:10Суперлига-2024 томошабинлар ташрифи: энг яхши кўрсаткичлар водий клубларига тегишли. Энг ёмони эса…  9 07:46Суперлига. Бугун иккита учрашув бор  11 01:48"Ман Сити" Гвардиола билан узоқ йиллик шартнома имзоламоқчи  4 01:16Италия А Сериясида мавсум ўйинчиси аниқланди  1 00:45МЮ Англия кубоги финалида "Манчестер Сити"ни мағлуб қилса, тен Хаг жамоада қоладими?  7

Уэйн Руни Погба ва Лингард билан содир бўлган қизиқ воқеаларни сўзлаб берди News

Уэйн Руни Погба ва Лингард билан содир бўлган қизиқ воқеаларни сўзлаб берди

Англиялик собиқ футболчи Руни Погба ва Лингард хусусида сўз очди.

Руни Евро-2020'даги Погба ҳақида: 

"Погба Франциянинг ҳамма ўйинида "Манчестер Юнайтед"дагидан кўра пастроқ даражада ўйнади ва бу у майдоннинг маълум қисмларида тўпни олиб қўйиши ва бўш жой топиб, узатмани амалга оширишини англатарди.

Жамоалар Францияга қарши ўйинда ҳимояга ётиб олишди, чунки улар Мбаппенинг тезлигидан қўрққан эдилар, Мбаппенинг ҳимоячилар ортида югуриши Полга пас беришда қўл келди.

"Манчестер Юнайтед"даги Кавани умуман бошқа типдаги "тўққизинчи" саналади, аммо Маркус Рэшфорд ўйинини кучайтириб, Мбаппе услубида югурса, бу Поль фойдасига бўлишини гувоҳи бўламиз.

Поль Погбанинг Карим Бензема ва Килиан Мбаппе томон оширган бир нечта узатмалари қойилмақом чиқди. Албатта, Погбанинг ярим ҳимоядаги шериги Н'Голо Канте унга ёрдам берди. Бироқ ўйлашимча, Поль яхши ўйнаганига сабаб унинг позицияси тўғри танланганида.

Руни Погба ва Лингарднинг аёвсиз танқидга учрагани ҳақида:

"Погба "Манчестер Юнайтед"га қайтганида биз тўлиқ бир мавсумни бирга ўтказдик. У ютишни хоҳларди, кучли шахсият эди. Сиз унинг соч турмаги ва рақси томон билдирилаётган танқидларга эътибор бермаслигингиз лозим. Буни унинг иш фаолиятига умуман алоқаси йўқ. Сиз Полнинг қандай ўйинчи эканлигига эътибор беринг.     

Жесси Лингард билан боғлиқ ҳолат ҳам худди шундай. Уларнинг ижтимоий тармоқлардаги постлари жиддий танқидга учрайди, аммо сиз улар бошқа авлод кишилари эканлигини, улар учун ижтимоий тармоқлар муҳимлигини инобатга олишингиз зарур. 

Поль билан бир жамоада ўйнаган футболчи сифатида унинг машғулотларда қилган меҳнатини кўрганман. Унинг ўз устида шу тартибда ишлаши ўзгармас экан, майдон ташқарисида нима қилаётгани аҳамиятсиз. 

Мағлубиятдан бир кун ўтиб, жуда тушкун кайфиятда Макл Кэррик билан кийиниш хонасига кирсак, Жесси ва Поль қўшиқ қўйиб, рақсга тушишяпти. Мен мусиқани ўчирдимда колонкани кийиниш хонасидан олиб чиқиб ташладим, чунки ўшанда тушкун кайфиятда эдим. Улар буни тўғри қабул қилишди, чунки ёшим катта эди. Аммо ҳозир ортга назар солсам, улар ёмон иш қилмаганини ва ҳеч кимга озор бермаганликларини тушуняпман. Шунчаки бу менинг эски мактабдан олган сабоғим, менталитетим". 

Rating: +20   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика