Latest news

07:30Расман. "Ювентус" футболчиси АПЛга кўчиб ўтди  0 01:52Конференциялар лигаси саралаши. "Кристал Пэлас" илк ўйинда ўз майдонида кичик ғалаба қайд этди  0 01:15"Манчестер Сити" марказий ҳимоячисини сотиб юборди  1 00:45Конференциялар лигаси саралаши финали. "Истанбул Башакшеҳир" дастлабки ўйинда мағлуб бўлди, Файзуллаевда дебют, Шомуродовда тўлиқ ўйин  58 00:29"Манчестер Юнайтед" трансфер ойнаси ёпилгунга қадар "Штутгарт" футболчисини сотиб олишни истамоқда  1 00:14"Милан" вингери АПЛ клубига ўтди  1 23:50"Байер" "Манчестер Сити" футболчисини ижарага олди  0 23:40Суперлига. "Нефтчи" – "Машъал" 3:0   0 23:19Виктор Карпенко: "Биринчи бўлим бизнинг устунликда ўтди, иккинчи бўлимда ҳимояланишга мажбур бўлдик"  3 22:51Баҳром Ҳайдаров: "Мағлубиятга лойиқ эмасдик"  1 22:35Отабек Нарзуллаев мағлубият сабабини айтди  1 22:16Виталий Левченко: "Ғалаба қозонган бўлсак-да, кўплаб хатоларга йўл қўйдик"  2 21:55Суперлига. "Бухоро"нинг 5 ўйинлик ғалабасиз серияси "Қўқон-1912" билан баҳсда якунланди  15 21:40Қатардаги U17 Жаҳон чемпионатида 3 нафар ўзбекистонлик ҳакам ишлайди  3 21:13"Барселона" асосий ҳимоячиси билан шартномани узайтирди  0

UEFA.com: ЕЧЛ. Нимчорак финал ўйинларининг рамзий терма жамоаси News

UEFA.com: ЕЧЛ. Нимчорак финал ўйинларининг рамзий терма жамоаси

УЕФА расмий сайти Чемпионлар Лигаси нимчорак финалининг дастлабки ўйинларидан келиб чиққан ҳолда, рамзий терма жамоани тузиб чиқди.
Дарвозабон: Бернд Лено ("Байер")

Фақатгина "Байер" ўз майдонида "қуруқ" ўйин ўтказишга муваффақ бўлди. "Атлетико"га қарши ўйинда дарвозабоннинг хизматлари эвазига германияликлар дарвозаси дахлсизлиги сақланиб қолинди.

Ҳимоячи: Бранислав Иванович ("Челси")

Ҳимоячининг муҳим ўйинларда муҳим голлар киритиши одатий ҳолга айланмоқда. Футболчи Париждаги ўйинда ҳам Терри ва Кэхилларнинг тўп оширишларини голга айлантира олди.



Ҳимоячи: Вячеслав Шевчук ("Шахтер")

Ҳаттоки Томас Мюллер билан тўқнашувдан сўнг ҳам футболчи ўйинда ўзини кўрсата олишга муваффақ бўлди.



Ҳимоячи: Аймен Абденнур ("Монако")
Агар Рикарду Карвалью ва Андреа Ражилар жароҳатлари сабабли заҳира ўриндиғида бўлмаганларида, Аймен ҳаттоки ўйин қайдномасига ҳам киритилмаган бўларди. У Лондондаги ўйинда ишончли тарзда ҳаракат қила олди.


Ҳимоячи: Марсело ("Реал")

Футболчи "Шальке"га қарши ўйинда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаш билан биргаликда гол киритишга ҳам муваффақ бўлди.



Ярим ҳимоячи: Фабиан Фрай ("Базель")
Бугунги "Базел"ни Фабиан Фрайсиз тасаввур қилиш қийин. У буни "Порту"га қарши ўйинда ҳам исботлади.


Ярим ҳимоячи: Хакан Чалханоглу ("Байер")

"Атлетико"га қарши ўйиннинг 57-дақиқасида Беллараби ошириб берган тўпни Туркия терма жамоаси футболчиси ўзининг кучли зарбаси билан рақиблар дарвозасига тўғирлаб қўйди.


Ярим ҳимоячи: Фабиньо ("Монако")
Фабиньо аслида ҳимоячи ҳисобланади. Аммо, Жереми Тулаланнинг йўқлиги футболчини ярим ҳимояда ўйнашига сабаб бўлди.  21 ёшли футболчи эса ушбу чизиқда ўзини ҳар томонлама кўрсата олди.


Ҳужумчи: Луис Суарес ("Барселона")

Суарес Англияга қайтишни дубл билан нишонлади. Унинг ушбу ўйиндаги ҳаракатлари "Барселона"нинг кейинги босқичга чиқиш ишини жудаям осонлаштирди.


Ҳужумчи: Криштиану Роналду ("Реал")

Португалиялик футболчи ўтган мавсумда Гельзенхиркенда иккита гол киритишга муваффақ бўлганди. Бу сафар эса у битта гол киритди ва уни Раулни рекордини такрорлашдан битта гол ажратиб турибди. 


Ҳужумчи: Альваро Мората ("Ювентус")

Альваро Мората "Боруссия"га қарши бўлиб ўтган ўйиндаги ғалабада ҳал қилувчи вазифани бажариш билан биргаликда голли узатма муаллифига айланишга ҳам муваффақ бўлди.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика