Latest news

10:40Мавсумнинг омадсиз 10 та трансфери — "Насаф" "топ"!  1 10:25Самвел Бабаян: “Биргаликда янги тарих яратамиз”  9 09:59"Насаф" футболчиси "Андижон"га ўтмоқда  9 09:32Россия терма жамоаси устози: “Ўзбекистонга қарши иккита қийин, шунинг баробарида қизиқарли ўйинлар бизни кутиб турибди”  2 09:06"Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор" билан шартнома имзолади  6 08:42Ўткир Юсупов фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  16 08:14"Сўғдиёна" ҳужумчиси фаолиятини Тошкентда давом эттиради  3 07:47Неймар "Сантос"ни "тортиш"да давом этмоқда. Бу сафар ҳужумчи хет-трик қайд этди  2 07:25Сербия терма жамоасининг собиқ футболчисини "Андижон"га ўтмоқда  9 03:10АПЛ. "Ливерпуль" "Сандерленд" билан дуранг ўйнади, "Челси" "Лидс"га ютқазди  16 03:08Италия кубоги. "Интер" "Венеция"ни аяб ўтирмади. "Наполи" пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, кейинги босқичга чиқди  0 03:03Германия кубоги. "Бавария" "Унион"ни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди  0 03:00Суперлига-2025. Мавсум давомида мураббийлар томонидан айтилган сара фикрлар   5 02:30АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Брентфорд"ни қийинчиликсиз мағлубиятга учратди  7 01:30"Барселона" кейинги ҳафта Гарсия билан узоқ муддатли шартнома имзолайди  0

УЕФА ўтган мавсумнинг энг яхши футболчиси бўлиш учун номзодларни эълон қилди News

УЕФА ўтган мавсумнинг энг яхши футболчиси бўлиш учун номзодларни эълон қилди

Tags :  УЕФА
УЕФА расмий сайти 2020/21 йилги мавсумнинг энг яхши футболчиси бўлиш учун номзодларни эълон қилди.

Уч футболчидан иборат рўйхат ҳакамлар ҳайъати овозига кўра аниқланди, баҳоловчилар сафига Евро-2020'да қатнашган 24 та терма жамоа мураббийлари, УЕФА Чемпионлар Лигаси ва УЕФА Европа Лигаси гуруҳ босқичида ўйнаган 80 та клуб мураббийлари киритилди. Шунингдек, Европа спорт нашрлари ассоциацияси (ESM) томонидан танланган 55 нафар УЕФАнинг барча ассоциациялари журналистлари киритилди.

Овоз берувчиларнинг ҳар бир аъзоси ўзининг энг яхши учлигига овоз берди. Биринчи ўрин учун беш очко, иккинчисига — уч, учинчи учун — бир очко ҳисобланди. Мураббийлар ва журналистларнинг овоз беришида тўпланган умумий баллар сонидан якуний натижа эълон қилинди. Энг кўп очко тўплаган уч футболчи якуний соврин учун курашади. Мураббийлар ўз жамоасининг футболчиларига овоз бера олишмади.

Энг кўп овоз тўплаган футболчилар қуйидаги кетма-кетликда жойлашган:

Кевин Де Брейне (Бельгия – "Манчестер Сити")

Жоржиньо (Италия – "Челси")

Н'Голо Канте (Франция – "Челси")

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика