Latest news

12:03Родри "Реал"да Крооснинг ўрнини эгаллаши мумкин  0 11:30Бенземага Франциядан харидор чиқди  0 11:05Хаби Алонсо мавсумдаги илк мағлубиятдан кейин: "Бу оғриқли"  2 10:53"Реал" Крооснинг ўрнига кимни олиб келмоқчи?   1 10:32Лукман — Европа лигаси финалида хет-трик қайд этган тарихдаги иккинчи футболчи  1 10:10"Барселона" Фликни қачон бош мураббий сифатида эълон қилиши маълум  6 10:0166 ёшли Гасперини фаолиятидаги биринчи совринни қўлга киритди. У Европа лигаси тарихига ҳам кирди  5 09:04Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Ҳиндистон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  1 08:46"Челси" таклифини рад этган Германия терма жамоаси собиқ мураббий Испанияга боришни истамоқда   1 08:15Футзал. Бугун мавсумнинг сўнгги учрашувлари ва тақдирлаш маросими бўлиб ўтади. Тадбирга Муниса Ризаева ҳам келади  0 07:50Адемола Лукман: "Бу кун ҳаётимдаги энг яхшиси бўлди"  5 07:26Про лига. Бугун Тошкент ва Нукусда учрашув бор  0 03:45Европа Лигаси финал. "Аталанта" - "Байер" 3:0   1 02:23“Байер”нинг 51 ўйиндан иборат мағлубиятсиз серияси ўз якунига етди  9 01:55"Аталанта" йирик ғалаба билан "Байер" эртагига якун ясади ва Европа лигаси чемпионига айланди!  107

УЕФА мухлислари сиёсий баннер кўтаргани сабабли термани жазолади News

УЕФА мухлислари сиёсий баннер кўтаргани сабабли термани жазолади

Европа чемпионати саралаши доирасидаги сиёсий ҳолат сабабли Руминия термаси жазоланди.

12 сентябрь куни Руминия - Косово учрашуви вақтида мезбон терма мухлислари рақиблари мадхияси вақтида ҳуштак чалиб туришди. Шунингдек, "Косово - бу Сербия" деб ёзилган баннерлар кўтарилди. Ушбу ҳолатни баҳснинг танаффусида тўғрилашга ҳаракат қилишди ва танаффус 50 дақиқага чўзилиб кетди.

Гап шундаки, Косово 2008 йилда мустақилликни қўлга киритган бўлса-да, буни Руминия тан олмаган.

Орадан икки ҳафта ўтиб, УЕФА ушбу ҳолат борасида ўз қарорини чиқарди. Унга кўра, Руминия ФФ 40 минг евро миқдорида жаримага тортилди ва Андоррага қарши ўйин мухлисларсиз ўтадиган бўлди.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика