УЕФА кеча "Ньюкасл" дарвозасига пенальти белгилашни маслаҳат берган ВАР ҳакамини четлатди
29 nov 2023 20:36
News
УЕФА кеча "Ньюкасл" дарвозасига пенальти белгилашни маслаҳат берган ВАР ҳакамини четлатди
ВАР арбитри фаолият олиб бориши керак бўлган ЕЧЛ ўйинидан олинди.
Европа Чемпионлар Лигаси бешинчи туридан ўрин олган ПСЖ – "Ньюкасл" учрашувини фаолият олиб борган ВАР ҳаками УЕФА томонидан четлаштирилди. Бунга сабаб "Ньюкасл" дарвозаси томон белгиланган пенальтидир.
ВАР ҳаками Томаш Квятковски "Реал Сосьедад" ва "Залцбург" учрашувида ҳам ишлаши керак эди, аммо ҳакам УЕФА томонидан четлатилди.
Кеча Томаш Квятковски ПСЖ – "Ньюкасл" (1:1) учрашувининг охирги дақиқаларида бош ҳакам Шимон Марчинякка қўл билан ўйин учун пенальти белгилашни тавсия қилганди. Якунда пенальти белгиланди ва ПСЖ гол уриб, мағлубиятдан қутилиб қолди.
Link :
Source : The Guardian
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments