Latest news

21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  0 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  5 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  8 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  6 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  10 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  1 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2 17:55"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини сотиб олади  0 17:33Расман: Постекоглу – "Ноттингем Форест" бош мураббийи!  5 17:16Расман: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё Кубогига чиқди!  25 17:08Ўзбекистон Эрон устидан қийин ғалабага эришиб, CAFA мусобақаси ғолибига айланган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  3 16:56U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Фаластинни қийинчилик билан мағлуб этди  57 16:36"Бухоро" "Навбаҳор" билан ўйинни уйида ўтказади  4 16:15МТЖ дарвозабонлар мураббийи: "Кападзенинг шартномасини билмайман, аммо мураббийлар штабининг шартномаси ЖЧ-2026 якунига қадар амал қилади"  7

UEFA делегацияси юртимизга ташриф буюрди News

UEFA делегацияси юртимизга ташриф буюрди

Биласиз, Ўзбекистон футбол ассоциацияси юртимизда футбол оммавийлигини ошириш, мавжуд инфратузилмани яхшилаш, мамлакатимизда “миллионлар ўйини” янада равнақ топишига қаратилган тизимли лойиҳа ва ташаббусларни амалга ошириб келмоқда.

Олдинроқ хабар берганимиздек, эндиликда Европа футбол ассоциациялари иттифоқи – UEFA билан ҳам ҳамкорликда бир қанча лойиҳалар амалга оширилади.

Бугун UEFA Assist ташаббуси доирасида ташкилотнинг халқаро алоқалар бошқармаси раҳбари Ева Паскэ бошчилигидаги UEFA делегацияси юртимизга келди. Европалик меҳмонлар 13 мартга қадар ЎФAнинг иш-фаолияти билан яқиндан танишади. Ташриф доирасида ЎФA раҳбар ҳамда ходимлари билан, ПФЛ ва Coca Cola Суперлига клублари вакиллари билан учрашувлар ташкил этилади, ЎФA ҳамда ПФЛнинг ҳар бир йўналиш бўйича олиб бораётган фаолияти UEFA мутахассислари томонидан атрофлича ўрганилади ҳамда якунда ассоциация иш фаолияти самарадорлигини ошириш, юртимизда футбол ривожланиш даражасини янада кўтаришга йўналтирилувчи қўшма лойиҳалар, мутахасисларнинг Европанинг етакчи ассоциацияларида малака ошириши, қолаверса Ўзбекистоннинг турли ёшдаги терма жамоаларининг мунтазам равишда Европада ташкил этиладиган халқаро мусобақаларда иштирокини таъминлаш каби масалалар муҳокама қилинади.

Бугун UEFA вакиллари ЎФA Биринчи вице-президенти Равшан Эрматов билан учрашди.

– Европа футбол юкасак даражада равнақ топгани билан бошқа қитъалардан ажралиб туради. UEFAдек ташкилот билан ҳамкорликда қўшма лойиҳалар амалга оширишдан жуда ҳам мамнун бўламиз. Биз айни дамда миллий футболимизнинг барча бўғинларида ўз ишининг чин профессионаллари фаолият олиб боришини мақсад қилганмиз. Бунинг учун эса маҳаллий мутахассисларимизни Европага тажриба ва малака ошириш учун юбориш айни муддао бўлади. Ўзаро ҳамкорлигимиз самарали бўлишидан умидвормиз, – дея таъкидлади Равшан Эрматов.

UEFA делегациясининг эртанги кун тартибидан ЎФAнинг қатор бўлимлари раҳбар ҳамда ходимлари билан учрашувлар ўрин олган.

Қайд этиш жоиз, 13 март куни эса мазкур ташриф якунларига бағишланган матбуот анжумани ҳам ташкил этиш режалаштирилган.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика