Latest news

16:55Украиналик сўконғич мураббий қирғиз клубидан бўшатилди  0 16:32U-17 ЖЧ. Италия – Ўзбекистон (матнли трансляция)  15 16:07АПЛ клуби Левандовскига шартнома таклиф қилди  1 15:38"Бавария" футболчиси жароҳатдан фориғ бўлди  1 15:11"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси 1 ойни майдон ташқарисида ўтказади  0 14:39"Насаф" "Динамо" етакчисига даъвогарлик қилмоқда  15 14:17"Динамо" назорат ўйинида 7:0 ҳисобида ютди  1 14:14Фабио Каннаваро U-17 ЖЧдаги Ўзбекистон – Италия тўқнашуви ҳақида: "Менинг порлоқ бугуним ва менинг тарихим"  11 13:52Осиё кубоги-2027 саралаши. Тожикистон сафарда йирик ғалабага эришди  3 13:29"Нефтчи": Бугун 10 минг дона чипта сотилди, чунки...  20 12:57Ўзбекистон Австралияни 4:0 ҳисобида ютганини биласизми?  10 12:45Фабио Каннаваро Италиянинг йирик ҳисобдаги мағлубиятига изоҳ бермади  7 12:17"Нефтчи" - "Қизилқум" учрашувига чипталар 2 соатда сотиб бўлинди  13 12:04U-17 Жаҳон чемпионати. Осиёдан учта жамоа қолди  6 11:43Жалолиддин Машарипов: "Каннаваро менга қўнғироқ қилди ва жамоага кераклигимни таъкидлади"  34

УЕФА Чемпионлар лигаси 2014-2015. Ким қанча даромад олди News

УЕФА Чемпионлар лигаси 2014-2015. Ким қанча даромад олди

УЕФА расмий сайти 2014-2015 мавсумда Чемпионлар лигасида иштирок этган 32 жамоага бўлинган даромадни маълум қилди.

Плей-оффни ҳисобга олмасак умумий маблағ деярли 988 млн. еврони ташкил қилди.

32 жамоадан ҳар бири гуруҳ босқичига чиққани учун 8,6 млн. евродан бонус олишди. Ҳар бир ғалаба учун клубга 1 млн. евро, дуранг учун эса 500 минг евро берилган. Плей-офф босқичи иштирокчилари ҳар бир ўтиш босқичи учун алоҳида бонус олишган. Клубларга маблағ миллий ассоциацияларнинг телевизион бозоридаги улушини ҳисобга олиб ва бошқа факторлар бўйича бўлиб берилди.

Гуруҳ ўйинларидан сўнг, плей-офф босқичида 1/8 финалга чиққан ҳар бир иштирокчи 3,5 млн. евродан ишлаб олди. 1/4 финалга чиқиш учун клубларга 3,9 млн. евродан, ярим финалчиларга эса 4,9 млн. евродан пул ажратилди. "Барселона" Берлинда ўтган финалдаги ғалабаси учун 10,5 млн. евро олди, "Ювентус" ҳисобига эса 6,5 млн. евро ўтказиб берилди.


Гуруҳ босқичидан олдинги плей-оффнинг 20 иштирокчисига 42 млн. евро бўлиб берилди. Шундай қилиб, умумий тўлов маблағи 1,03 млрд. еврони ташкил қилди. Бундан ташқари, УЕФА билан ҳамкорлик учун Европа клублари Ассоциациясига 3,5 млн. ажратилди. Демак, умумий тўловлар 1,033 млрд. еврога етди. Уч саралаш босқичидан ўта олмаган клубларга белгиланган миқдорда пул берилди. Чемпионлар лигасининг плей-офф босқичига етиб бормаган ўз мамлакатларининг чемпионларига қўшимча бонус маблағ тақдим этилди.

Бундан ташқари, ЧЛ-2014/15да иштирок этмаган элит Европа дивизионлари клубларига даромадни бўлиш доирасида 85 млн. евро ажратилди. Бу пуллар клубларга ёшларга эътибор бериш ниятида берилди. Ушбу маблағни бўлиш билан профессионал лигалар ва мамлакат футбол федерациялари шуғулланади.

Бу тўловларни икки гуруҳ - Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида иштирок этган (18 федерация 71,1 млн. евро олади) ва қолганлар (36 федерация 11 млн. евро олади) бўлиб беради.

Ниҳоят, 2,9 млн. евро турнирнинг плей-офф босқичида иштирок этган клубларнинг 19 федерациясига бўлиб берилади.


Каталония клуби жами 61 миллион евро мукофот пулига эга бўлди. «Ювентус» 89 миллион, ПСЖ эса 56 миллион, «Реал» ва «Монако»  52 миллионга эга бўлди.


Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика