Latest news

16:29Лутфулла Тўраев, Садриддин Абдуллаев, Камолиддин Тожиев — U-19 чемпионатида бу йил яна кимлар мураббийлик қилмоқда? (1-қисм)  0 15:46"Футбол олами". Меҳмонлар умуман гол ура олмаган 7-тур ҳақида батафсил  0 15:09Анчелоттидан "Реал" ҳам, Бразилия федерацияси ҳам норози   4 14:10Хави ёки тен Хаг Бундеслигада иш бошлаши мумкин  1 14:01Азизбек Ғаниев: "БАА Ўзбекистон билан ўйинга кичкина стадионни танлаганидан хайрон қолдим"  9 13:44Етакчи лигаларни бирлаштирган Жером Перлемутер июнда Тошкентга келади  1 13:34Ҳакам "Пахтакор" дарвозабонини майдондан четлатиб, тўғри қарор қилдими? Суперлиганинг 7-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  0 13:13Кунде уч марта кеч қолиб, захирада қолиб кетгани учун "Барселона" ходимларидан ёрдам сўради  7 12:57Анчелоттининг рад жавобидан сўнг Бразилия терма жамоаси мураббийлигига асосий номзод ўзгарди  0 12:27Суперлиганинг 8-турида ишлайиган ҳакамлар билан танишинг  1 10:50«Байер» Алонсонинг ўрнига Испаниядан бошқа мураббий топди  0 10:22Анчелоттининг навбатдаги жамоаси қайси бўлиши очиқланди  6 09:25«Барселона»га қарши учрашувда қизил карточка олган «Реал» футболчиларининг тақдири маълум  28 08:57Луис Энрике Лондондаги ғалаба ҳақида фикр билдирди  5 08:26Артета мағлубиятдан сўнг нималар деди?  13

Уддалаб бўлмас "миссия" News

Уддалаб бўлмас "миссия"

Еврофутболнинг яна бир мавсуми ниҳоялаб боряпти.

"Жўжани санаш" вақти келган топ-лигаларда мусобақада қолиш, совринли ўринлар ва халқаро майдон чипталари учун кураш тобора авж оляпти. Жумладан, А Серияда ҳам. Италия чемпионатининг якунига қадар 4 тур қолди. Гарчи чемпион номига аллақачон ойдинлик киритилган бўлса ҳам, кумуш медалнинг ўзи учун ҳамон 5 жамоа ("Наполи", "Аталанта", "Ювентус", "Милан", "Лацио") курашни давом эттирмоқда.

Хабарингиз бор, мавсум аввалида "кесакдан олов чиқарган" Стефано Пиолининг "россонерилар"и 2-даврага келиб "пуф этиб ўчиб қолди". Йил бошида Милан осмонидаги булутлар тарқагани, "қизил-қоралар" ниҳоят "Ювентус"нинг Апеннин ярим оролидаги гегемонлигига барҳам бериши тахмин қилинаётган эди. Бироқ, айни пайтга келиб ойдинлашдики, булутлар шаҳарнинг фақат кўк томонини тарк этган экан. Қизил томон эса осмон мусаффолашишини яна бир мунча кутишга мажбур бўляпти.

Анча муддат А Серия карвонига бошчилик қилган "россонерилар" айни дақиқада турнир жадвалида 5-бўлиб туришибди. "Милан" қолган 4 турда 100% лик натижа қайд эта олса, мавсумни 2-ўринда; уларнинг бирида қоқилса, 6-ўринда якунлаши мумкин. Рақиблар эса анча жиддий: "Ювентус", "Торино", "Кальяри" ва "Аталанта".

Бир пайтлар Европа майдонларини титратган "Милан" 2013 йилдан Чемпионлар Лигасига чиқиш вазифасини уддалай билмаяпти. Пиолига қадар бунга 7 нафар мураббий ҳаракат қилиб кўрди (Зеедорф, Инзаги, Михайлович, Брокки, Монтелла, Гаттузо, Жампаоло), аммо бу вазифа ҳамон уддаланмади. "Россонерилар" "уддаланмади" феълидаги бўлишсизлик шаклини олиб ташлашни истаса, 1-навбатда бугун Андреа Пирлонинг "Юве"сини тор-мор этиши керак. Бироқ...

... Стефано Пиолининг "Ювентус"га қарши ўз ҳикояси бор. Бу ҳикояда энг кўп ишлатилган сўз эса юқорида айтганимиз — уддаланмади. Туринликлар қаршисида унинг тиззаларига қалтироқ киради. Италиялик мутахассис мураббийлик фаолияти давомида "кекса синьора" билан 22 бор тўқнаш келган ва уларнинг фақат 1 тасида ғалаба қозонган. Шу туфайли Пиоли бугун "Миссия невыполнима" филмида Том Круз жонлантирган қаҳрамонга айланиб, "миссия"ни уддалаши керак. Акс ҳолда, "қизил-қоралар" келаси мавсумни ҳам ЕЧЛсиз ўтказиб юборишади.

Juventus

Serie A . Round 35

10/05/2021, 00:45

3
:
0
Finished

AC Milan

Brahim Diaz - 45', Ante Rebic - 78', Fikayo Tomori - 82'

Stadium: 0 spectators

Referee: Paolo Valeri

45'
90'
53'  Federico Chiesa
57'  Giorgio Chiellini
67'  Rodrigo Bentancur (Dejan Kulusevski)
79'  Federico Chiesa (Paulo Dybala)
45'  Brahim Diaz
58'  Franck Kessie
59'  Brahim Diaz
66'  Zlatan Ibrahimovic (Ante Rebic)
70'  Brahim Diaz (Rade Krunic)
76'  Alexis Saelemaekers
78'  Ante Rebic
78'  Ismael Bennacer
82'  Ismael Bennacer (Soualiho Meite)
82'  Alexis Saelemaekers (Diogo Dalot)
82'  Fikayo Tomori
82'  Hakan Calhanoglu

Муаллифнинг бошқа мақолаларини ўқиш

Author :
Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика