Latest news

19:53Виктор Гёкереш – Португалия чемпионатида мавсумнинг энг яхши футболчиси  0 19:24"Арсенал" икки етакчиси билан шартномани узайтирмоқчи  2 18:55Испания терма жамоаси бош мураббийи: "Ле Норман – Европанинг энг яхши ҳимоячиларидан бири"  0 18:24"Бавария" 14 ёшли Ямаль билан шартнома имзоламоқчи бўлган  2 17:56"Челси"га Англия футбол ассоциацияси томонидан 74 та айблов қўйилди  1 17:27Суперлига. "Машъал" - "Шўртан" 2:1 (матнли трансляция)  5 17:22Вадим Абрамов: "Андижон" Азмиддинов қизил карточка олгани учун биз билан ҳозир ўйнашга рози бўлмади"  14 16:52ЖЧ-2026 фаворитлари айтилди. Ўзбекистон қайси ўринда?  21 16:24Франция терма жамоаси собиқ дарвозабони фаолиятини якунлади  0 15:556 минг сиғимли стадион "Барса" – "Валенсия" учрашувини қабул қилади. Ла Лига рози  2 15:28"Реал" собиқ футболчиси Гонконгга кўчиб ўтди  0 14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  5 14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  4 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  1 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  126

UCFGA аъзолигида “БарсаМания Ташкент” ва “Madridista Uzbekistan” “Бунёдкор” стадионида News

UCFGA аъзолигида “БарсаМания Ташкент” ва “Madridista Uzbekistan” “Бунёдкор” стадионида

Кеча ОЧЛнинг “плей-офф” ўтиш босқичи доирасида Қаршининг “Насаф” клуби Баҳрайннинг “Ал Хидд” жамоасига қарши баҳс олиб борди ва рақибларини йирик 4:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Ушбу учрашувни томоша қилиш учун кўп сонли мухлислар “Бунёдкор” стадионига ташриф буюришди. Шунингдек кечаги баҳсда вакилларимизни қўллаб-қувватлаш учун “Барселона”нинг “БарсаМания Ташкент” ва “Реал Мадрид”нинг “Madridista Uzbekistan” мухлислар клуби аъзолари UCFGA Ассосиацияси президенти Азизбек Паттахов бошчилигида мухташам “Бунёдкор” стадионига ташриф буюришди. “Madridista Uzbekistan” мухлислар клуби сардори Баҳодир Солихов ва “БарсаМания Ташкент” мухлислар клуби сардори Отабек Адилов биргаликда елкама-елка туриб “Насаф” клубини шиддат билан қўллаб-қувватлашди. UCFGA Ассосиацияси президенти Азизбек Паттаховнинг таъкидлашича мана шундай лойиҳани жамоаларимиз иштирокида барча халқаро учрашувларда ва ички чемпионатларда амалга оширмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, ушбу икки клуб мухлислари ўртасида дўстона алоқа йўлга қўйилганига бир неча кун бўлган бўлсада, бу икки мухлислар клуби бир-бири билан худди ака-укадек муносабатда бўлишмоқда. Бундай дўстлик узоқ йиллар давом этишини тилаб қоламиз.


Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика