Latest news

17:30"Арсенал"нинг икки футболчиси ҳам Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  1 17:11Суперлига. "Пахтакор" – "Металлург". Таркиблар маълум  5 16:56Дензел Думфрис "Манчестер Юнайтед"га ўтишни истамоқда  1 16:30Лондоннинг икки клуби Тоунини сотиб олмоқчи  0 16:06"Челси" 75 миллион фунтга Украина термаси футболчисини сотиб олиши мумкин  1 15:45Рубен Аморим "Спортинг"да қолади  1 15:26Тео Эрнандес "Бавария"га ўтиши мумкин  1 15:02Лопетеги "Вест Хэм" билан келишиб олди  1 14:18Ўзбекистон Суперлигаси. "Металлург" "Пахтакор"ни атиги 4 марта, ОКМК эса "Насаф"ни 5 бор таслим қилган  3 14:07"Арсенал" ёзда Хатони сотиб олмоқчи  7 13:49«Лестер» футболчилари вафот этган собиқ президентига ҳурмат бажо келтиришди  2 13:48Хави барибир ёзда "Барселона"дан кетиши мумкин  5 11:10«Челси» «Шахтёр»дан 65 миллион фунтга футболчи сотиб олмоқчи  6 10:43Аббосбек Файзуллаев: «ЦСКАнинг жойи 8-ўрин эмас...»  11 10:18«Манчестер Юнайтед» навбатдаги антирекордларни янгилади  17

У нимадан бунчалик хотиржам? Катанец ва Ўзбекистон кўп нарсага қодир — Александр Крестинин билан интервью News

У нимадан бунчалик хотиржам? Катанец ва Ўзбекистон кўп нарсага қодир — Александр Крестинин билан интервью

Айни кунларда Ташкент шаҳрида ОФКнинг "ПРО" дипломи бўйича охирги модули бўлиб ўтмоқда.

Таҳсил олаётган мураббийлар орасида Қирғиз Республикаси терма жамоаси бош мураббийи Александр Крестинин ҳам борлигини таъкидлаш жоиз. Суперлиганинг 9-тури доирасидан ўрин олган "Локомотив" - "Олимпик" учрашувини бевосита стадиондан кузатган россиялик мутахассис сайтимиз мухбири Абдулазиз Искандаровга интервью берди.




Крестинин дастлаб ўқиш жараёнлари билан ўртоқлашди.
- Ҳаммаси кўнгилдагидек кетмоқда. Тошкентда ўқув жараёнлари учун барча шароитлар яратилган. Бунинг учун инструкторлар, Ўзбекистон футбол ассоциациясига раҳмат айтаман.

- Қирғиз Республикасининг саралаш баҳсларига тайёргарлиги қандай кетмоқда? Гуруҳдаги имкониятлар ва рақиблар ҳақида нима дея оласиз?
- 23 май санасидан бошлаб ўқув-машғулот йиғинларини бошлаймиз. Режамиздан ўртоқлик учрашувлари ўтказиш ҳам ўрин олган. Муҳим ва расмий ўйинларга пухта ҳозирлик кўрамиз. Гуруҳдаги рақибларни ўрганяпмиз. Сингапур, Мьянма ва қўшни Тожикистон билан ўйинлар қизиқарли кечиши шубҳасиз. Ўйлайманки, гуруҳдаги имкониятларимиз яхши. Биздан ҳамма натижа кутмоқда. Чунки саралаш баҳсларини ўзимизда қабул қиламиз.

- Қирғиз Республикаси сингари Ўзбекистон ҳам саралаш раундида иштирок этишига тўғри келади. Бу борада Сречко Катанец бошчилигидаги термамизнинг ҳозирги салоҳиятини қандай баҳолайсиз?
- Ўзбекистон терма жамоасини ким ва қайси мураббий бошқармасини салоҳияти доим юқори бўлиб келган. Бундан кейин ҳам шундай бўлади. Боиси мамлакатингизда юқори савиядаги футболчилар бор. Улар билан ҳар бир мусобақада максимал натижага эришиш мумкин. Катанец ва Ўзбекистон кўп нарсаларга қодир.



- "Бунёдкор"да захирада қолаётган Одилжон Абдураҳмоновнинг ҳолати сизни ҳавотирга солмаяптими? Чунки захирада ўтирган футболчи билан 90 дақиқа тўп тепаётган ўйинчининг формасида фарқ бўлади...
- Терма жамоага ҳамма турлича ҳолатда келади. Клубда бир маромда ушлаб туришингиз мумкин. Аммо терма жамоа клуб эмас. Мен бундан муаммо кўрмаяпман ва хотиржамман. Шунга қараб иш тутамиз.

- "Олимпик" - "Локомотив" учрашувини стадиондан кузатдингиз. Ўйин борасидаги таассуротларингиз билан ўртоқлашсангиз. Айнан қайси жамоанинг ҳаракатлари эътиборингизни тортди?
- Икки жамоа ҳам икки ҳил тактикада майдонга тушди. "Локомотив" ҳимояни мустаҳкамлашга эътибор қаратгани кўриниб турди. Қаранг, уларнинг биринчи бўлимда уюштирган 2та ҳужуми ҳам гол билан якунланди. "Олимпик"ка шу нарса етишмади. Муҳими жамоалар сифатли футбол кўрсатишди.

- Самимий суҳбат учун ташаккур.



Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика