Latest news

13:16Винисиус "Реал"нинг муддатидан аввалги чемпионлигига икки сўз билан изоҳ берди  3 12:55Дориевнинг голи "Сўғдиёна"га Андижонда ғалабага келтирган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  5 12:17"Челси" А Сериядаги ҳужумчи учун 90 млн евро ва Лукакуни таклиф қилади?!  2 11:51"Барселона" президенти "Жирона" билан ўйиндаги мағлубиятдан сўнг даҳшатга тушди  7 11:24Месси фаолиятида илк бор битта ўйинда ассистлар сони бўйича пента-трик қайд этди!  23 10:51«Арсенал»нинг ёздаги асосий трансфер мақсади маълум. «Тўпчилар» футболчи учун 100 миллион беришга тайёр  4 10:23Хави кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  14 09:55«Реал Мадрид» афсонаси фаолиятини МЛСда давом эттириши мумкин  2 09:28Германия чемпионатининг рамзий жамоаси тузилди. Рўйхатда чемпионлардан нечта футболчи бор?  6 09:00«Барселона» Испания чемпионати якунига тўртта тур қолганида чемпионликни қўлга киритди  12 08:33Криштиану Роналду хет-трикдан сўнг ижтимоий тармоқда фикр қолдирди  17 08:07Суперлига. Бугун Наманган ва Тошкентда ўйинлар бор  12 07:42Туркия Суперлигаси. Шукуров тўлиқ ўйнаган баҳсда «Кайсериспор» дуранг қайд этди  1 07:20МЛС. "Интер Майами" - "Нью-Йорк Ред Буллс" 6:2   1 07:15МЛС. «Интер Майами» «Нью-Йорк Ред Буллс»ни «сочиб ташлади». Суаресдан хет-трик  53

У нимадан бунчалик хотиржам? Катанец ва Ўзбекистон кўп нарсага қодир — Александр Крестинин билан интервью News

У нимадан бунчалик хотиржам? Катанец ва Ўзбекистон кўп нарсага қодир — Александр Крестинин билан интервью

Айни кунларда Ташкент шаҳрида ОФКнинг "ПРО" дипломи бўйича охирги модули бўлиб ўтмоқда.

Таҳсил олаётган мураббийлар орасида Қирғиз Республикаси терма жамоаси бош мураббийи Александр Крестинин ҳам борлигини таъкидлаш жоиз. Суперлиганинг 9-тури доирасидан ўрин олган "Локомотив" - "Олимпик" учрашувини бевосита стадиондан кузатган россиялик мутахассис сайтимиз мухбири Абдулазиз Искандаровга интервью берди.




Крестинин дастлаб ўқиш жараёнлари билан ўртоқлашди.
- Ҳаммаси кўнгилдагидек кетмоқда. Тошкентда ўқув жараёнлари учун барча шароитлар яратилган. Бунинг учун инструкторлар, Ўзбекистон футбол ассоциациясига раҳмат айтаман.

- Қирғиз Республикасининг саралаш баҳсларига тайёргарлиги қандай кетмоқда? Гуруҳдаги имкониятлар ва рақиблар ҳақида нима дея оласиз?
- 23 май санасидан бошлаб ўқув-машғулот йиғинларини бошлаймиз. Режамиздан ўртоқлик учрашувлари ўтказиш ҳам ўрин олган. Муҳим ва расмий ўйинларга пухта ҳозирлик кўрамиз. Гуруҳдаги рақибларни ўрганяпмиз. Сингапур, Мьянма ва қўшни Тожикистон билан ўйинлар қизиқарли кечиши шубҳасиз. Ўйлайманки, гуруҳдаги имкониятларимиз яхши. Биздан ҳамма натижа кутмоқда. Чунки саралаш баҳсларини ўзимизда қабул қиламиз.

- Қирғиз Республикаси сингари Ўзбекистон ҳам саралаш раундида иштирок этишига тўғри келади. Бу борада Сречко Катанец бошчилигидаги термамизнинг ҳозирги салоҳиятини қандай баҳолайсиз?
- Ўзбекистон терма жамоасини ким ва қайси мураббий бошқармасини салоҳияти доим юқори бўлиб келган. Бундан кейин ҳам шундай бўлади. Боиси мамлакатингизда юқори савиядаги футболчилар бор. Улар билан ҳар бир мусобақада максимал натижага эришиш мумкин. Катанец ва Ўзбекистон кўп нарсаларга қодир.



- "Бунёдкор"да захирада қолаётган Одилжон Абдураҳмоновнинг ҳолати сизни ҳавотирга солмаяптими? Чунки захирада ўтирган футболчи билан 90 дақиқа тўп тепаётган ўйинчининг формасида фарқ бўлади...
- Терма жамоага ҳамма турлича ҳолатда келади. Клубда бир маромда ушлаб туришингиз мумкин. Аммо терма жамоа клуб эмас. Мен бундан муаммо кўрмаяпман ва хотиржамман. Шунга қараб иш тутамиз.

- "Олимпик" - "Локомотив" учрашувини стадиондан кузатдингиз. Ўйин борасидаги таассуротларингиз билан ўртоқлашсангиз. Айнан қайси жамоанинг ҳаракатлари эътиборингизни тортди?
- Икки жамоа ҳам икки ҳил тактикада майдонга тушди. "Локомотив" ҳимояни мустаҳкамлашга эътибор қаратгани кўриниб турди. Қаранг, уларнинг биринчи бўлимда уюштирган 2та ҳужуми ҳам гол билан якунланди. "Олимпик"ка шу нарса етишмади. Муҳими жамоалар сифатли футбол кўрсатишди.

- Самимий суҳбат учун ташаккур.



Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика