Latest news

06:30Чемпионлар лигаси 1/2 финал. "Реал Мадрид" - "Бавария" 2:1   0 03:20Томас Тухель: "Футбол қоидаларининг очиқчасига бузилиши"  22 03:12Томас Мюллер ҳакамнинг қарори ҳақида: "Бунақаси Мадридда тез-тез бўлиб туради. Роналдунинг офсайддан урган икки голи бунга мисол"  19 02:57Матиас Де Лигт: "Шармандалик! Қанот ҳаками менга "кечир, хато қилдим", - деди"  29 02:39Марчиняк "Бавария"нинг 103-дақиқадаги голини офсайд сабаб бекор қилди. Ўйиндан ташқари ҳолат ростдан ҳам бормиди?  49 02:12ЕЧЛ финалида "Реал" ва "Боруссия Дортмунд" тўқнаш келади!  41 02:00ЕЧЛ. Камбэклар қироли "Реал" "Бавария"ни таслим қилиб, финалга йўл олди. Хоселу – қаҳрамон!  390 01:07Жанни Инфантино: "Ўзбекистондаги Жаҳон чемпионатида юқори сифатли ўйинлар бўлишини кутяпман"  0 00:26ЕКЛ. "Фиорентина" икки ўйин натижасига кўра "Брюгге"дан устун келди ва илк финалчига айланди!  2 23:58Мбаппега Саудия Арабистонига кетишни маслаҳат беришди  4 23:36"Манчестер Юнайтед" дунёнинг энг қиммат клуби деб топилди!  9 23:00ЕЧЛ финали сари йўл. "Реал Мадрид" – "Бавария". Асосий таркиблар аниқ!  44 22:21Кроос: "Бавария"га қарши ўйинни финалдан умуман фарқи йўқ. Математика билан шуғулланиш керак эмас"  3 21:54Рустам Лутфуллин бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ-2026 саралаш учрашувига тайинлов олди  4 21:31Рўзиқул Бердиев икки марта жаримага тортилди – ЎФА Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  17

У футболдан кўра, пулни танлади. Каземиронинг “Манчестер Юнайтед”га ўтиши хато бўлди (Николай Егоричев) News

У футболдан кўра, пулни танлади. Каземиронинг “Манчестер Юнайтед”га ўтиши хато бўлди (Николай Егоричев)

Ёзги трансфер ойнасида эътиборга лойиқ трансферлар кўп бўлди.

Жумладан, Левандовски "Барса"га, Холанд эса "Ман Сити"га ва бошқа юқори даражадаги трансферлар амалга оширилди. "Манчестер Юнайтед"га ўтиш арафасида турган Каземиро булар қаторига кириши мумкин. Аммо бу бразилиялик учун катта хато бўлиши мумкин.

Каземиро ҳали ҳам ажойиб формада. УЕФА Суперкубоги баҳсида у майдонда энг яхшилардан бири бўлди ва Давид Алабага голли узатма берди. Демак, Каземиронинг “Реал”ни тарк этиши мадридликлар устози Карло Анчелотти талабига мос келмагани билан боғлиқ эмас. 

Бунинг сабабларидан бири жамоани қайта қуриш бўлиши мумкин. Каземиро 30 ёшда ва унинг ўрнига икки ёш юлдуз - Орельен Чуамени ва Эдуардо Камавинга олинган. Улар бразилияликдан анча ёш (мос равишда 22 ва 19 ёш), иккаласи учун ҳам муносиб пул тўлашди. Бу биринчи навбатда Чуаменига тегишли - 80 миллион евро. Камавинга "Реал"га "Қироллик клуби" стандартлари бўйича камтарона 31 миллион еврога тушди. “Қаймоқранглилар” раҳбарияти жамоанинг келажагини юқоридаги футболчиларда кўради дейиш мумкин.

Одатда, трансферлар вақтида футболчининг рухсатисиз бирорта келишув амалга ошмайди. Каземиронинг ўзи эса “Манчестер Юнайтед”га ўтишга қарши эмаслиги сезилиб қолди. Испания матбуоти хабарига кўра, "Манчестер Юнайтед" бразилиялик футболчига ҳозирда "Реал"да олаётганидан икки ярим баравар кўп маош таклиф қилмоқда (мос равишда 8 ва 20 миллион евро). Бу Премер-лигадаги энг юқори маошлардан бири бўлади. Фақат учта футболчи - Криштиану Роналду, Эрлинг Холанд ва Муҳаммад Салоҳ бразилиялик хавбекдан кўпроқ маош олади. 

"Манчестер Юнайтед"га ўтиш, аслида, Каземиронинг келажакдаги фаолиятига нуқта қўяди. “Қизил иблислар”нинг муаммолари кўп: ҳали янги мамлакатга мослашмаган янги мураббий; топ трансферлар ва умуман трансфер сиёсатининг йўқлиги; Ўйин инқирози, бу Премер-лиганинг бошида кетма-кет иккита мағлубиятга олиб келди - камтарона "Брайтон" (1:2) ва “Брентфорд” (0:4). Айтганча, кейинги турда “Манчестер Юнайтед” “Ливерпул” билан тўқнаш келади.

Каземирога бошқа клублар қизиқиш билдириб келган, аммо бразилиялик футболчининг ўзи "Манчестер Юнайтед"га ўтишни истади. Бу ҳақда Карло Анчелотти бир кун олдин эълон қилди. 

"Мен Каземиро билан гаплашдим. У янги чақирувни хоҳлайди ва биз унинг қарорини тушунамиз”, - деди “Реал” бош мураббийи.

Испаниядаги футбол Каземирони “Манчестер Юнайтед”да кутаётганидан тубдан фарқ қилади. Масалан, Сауль Ньигес Премер-лига талабларига мослаша олмади. Футболчи “Атлетико”да яхши ўйнади, лекин ўтган мавсум ижара асосида ўйнаган “Челси”да ўзини кўрсата олмади.

Бу келишув орқали "Реал Мадрид" йиллар давомида ўйнаб келаётган таниш ярим ҳимояни йўқ қилади - Каземиро, Кроос ва Модрич. Чуамени ва Камавинга бразилияликни тўлиқ ўрнини боса оладими? Бу бироз вақт талаб қилиши аниқ. Аммо "Реал Мадрид" бунга тайёр кўринади.

Каземирога келсак, у ҳозир футболни эмас, пулни танлади. Бундай ўтишлар, кўпинча, яхши нарса келтирмайди. Ҳеч бўлмаганда ватандоши Неймардан ўрнак олса яхши бўларди. У "Барса"да ажойиб ўйнади ва 2015 йилги "Олтин тўп"да учинчи ўринни эгаллади. Аммо Неймар энг зўр бўлиш ўрнига ПСЖдан тушган "ёғли" шартномани танлади.

Николай Егоричев

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика