Latest news

21:55Фарҳод Нишонов: "Дўстлик"га ҳар томонлама ютқаздик"  0 21:28 "Футбол олами". Марказий ўйинда "Навбаҳор" ғолиб, "Бунёдкор"да биринчи ғалаба ва 8-тур ҳақида  0 21:20Ана холос: Америка кубогида пушти рангдаги карточкадан фойдаланилади  0 21:03Алексей Евстафеев: "Қисқа вақт ичида руҳий томонлама йигитлар билан иш олиб бордик ва бу натижа берди"  1 20:34"Паненка" зарбаси кашф этилган ҳамда кашанда мураббий билан рақиб либоси остида кубок кўтарган Евро-1976 чемпиони ҳақида ҳикоя қиламиз  1 20:13Футзал. Олий лигада мавсумнинг энг яхшилари аниқланди  0 19:56Эндрик нега "Барселона" ёки ПСЖ эмас, "Реал"ни танлагани айтди  1 19:34"Бавария" Венсан Компани масаласида муаммога дуч келди  4 19:13ПРО-Лига. "Дўстлик" мавсумдаги илк ғалабасини "Олимпик-MobiUz"га қарши баҳсда қўлга киритди  2 18:40"Тоттенхэм" Доминик Соланкени ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 18:21Смирнов спорт юристи: "Сафонов трансфери деярли ҳал бўлган"  0 17:53Рамзан Қодировнинг 18 ёшли ўғли "Ахмат" президентига айланди  7 17:27Сурия ва Россия терма жамоалари ўртоқлик ўйини ўтказиши мумкин  1 17:05Денис Глушаков ва Одил Аҳмедов иштирокидаги мастер-класс қандай ўтди?  2 16:39ПРО-Лига. "Арал" — "Машъал": Асосий таркиблар маълум  5

U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Вьетнам таркибида йўқотишлар мавжуд News

U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Вьетнам таркибида йўқотишлар мавжуд

Вьетнам U-23 терма жамоасига "D" гуруҳидан ўрин олган Ўзбекистонга қарши баҳсда Хо Ван Куонг ёрдам бера олмайди.

Жанубий-Шарқий Осиё мамлакати вакили турнирнинг иккинчи тури доирасидаги Малайзияга қарши учрашувнинг 17-дақиқасида ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

Ҳимоячи илк турда Кувайтга қарши беллашувнинг 65-дақиқасида ҳам сариқ карточка билан жазоланганди. 

Шу боис, Ван Куонг гуруҳ пешқадамини аниқлаб берадиган ўйинда дисквалификация сабаб майдонга туша олмайди.

Шунингдек, Кувайтга қарши 1-тур учрашувининг 12-дақиқасида жароҳат олиб, майдонни тарк этган ҳужумчи Нгуен Динь Бак ҳам жамоасига ёрдам бера олмаслиги мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Вьетнам Ўзбекистон билан бир хил — 6 очко жамғарган ҳолда тўплар нисбатига кўра, 2-ўринда бормоқда.

Жамоалар ўртасидаги 3-тур учрашуви 23 апрель куни Тошкент вақти билан соат 20:30 да бошланади.

Rating: +10   

Comments

+1   
21 apr 19:17:32
vueLtax7
Uzbekiston tarkibida esa kuchayishlar bor))
   
23 apr 13:51:32
Elbek Allamurodov
Olğa Oʻzbekiston biz sen bilanmiz ????????????????????????????????????????????????????????????????????????
   
23 apr 13:51:18
Elbek Allamurodov
Olğa Oʻzbekiston biz sen bilanmiz ????????????????????????????????????????????????????????????????????????
   
21 apr 19:59:02
Soccerland777
Қайси амплуада ўйнайди улар? Асосий таркиб ўйинчиларими? Аббос, Абдуқодирдай тош босадими?
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика