Latest news

10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  0 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  7 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  2 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  5 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  2 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  21 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  3 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  2 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  2 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  3

U-23 Осиё кубоги финал учрашуви чипталари масаласида ЎФА расмий изоҳ берди News

U-23 Осиё кубоги финал учрашуви чипталари масаласида ЎФА расмий изоҳ берди

Ўзбекистон U-23 ва Саудия Арабистони U-23 ўртасидаги U-23 Осиё кубоги финал ўйини чипталари бўйича расмий изоҳ берилди.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси U-23 Осиё кубоги финал учрашуви чипталари масаласида расмий изоҳ берди. Ўзбекистон футбол ассоциацияси баёнотига кўра, бугун iTicket.uz сайтига ташриф буюрувчилар оқими жуда кўп бўлганлиги сабабли сайтда носозликлар юзага келган.

"U-23 Осиё кубоги финал учрашувига қизиқиш юқори бўлмоқда. Бугун iTicket.uz онлайн платформа томонидан ва “Бунёдкор” стадиони кассаларида чипталар сотуви бошланди. iTicket.uz компаниясининг маълум қилишича, сайтга ташриф буюрувчилар кўплиги сабаб платформада техник носозлик юзага келган ва яқин вақт ичида бу муаммо бартараф этилади. Сайтдаги носозлик сабаб кассаларда катта навбатлар кузатилган. Умид қиламизки, чипталар сотуви давом эттирилиб, футбол мухлислари тартибга риоя қилган ҳолда уларни харид қилишади", -дейилади ЎФА расмий баёнотида.

Шу билан бирга, "Бунёдкор" стадиони кассалари атрофида кўплаб чайқовчилар борлиги ҳам ЎФА томонидан қайд этилган. Видеомурожаатда iTicket.uz сайти маълумотларига кўра бугун 10 мингта чипта сотилгани қўшимча қилинган. 

Эй iTicket! Чипталар қаерда???

Rating: -93   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика