Latest news

13:25Куртуа "Ал Ҳилол" билан дуранг бўйича тушунтириш берди  0 12:58"Хоразм" – "Навбаҳор" ўйини қаерда ўтади?  1 12:36Роналдунинг собиқ термадоши "Ал Насср" бош мураббийи бўлиши мумкин  1 12:09Самарқанд футболида қайта уйғониш даври: Абрамов қурган “Динамо” ҳақида  5 11:53Абдуқодир Ҳусанов – Осиёнинг энг қиммат футболчиларидан бири!  15 11:25АПЛ. Янги мавсум илк турининг марказий учрашуви Манчестерда бўлиб ўтади  4 11:21Бугун Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Боливия билан ўйнайди  5 10:39“Реал“ етакчиси билан шартномани узайтириш бўйича келишувга эришди  0 10:08“Ал Ҳилол“ “Милан“ футболчиси билан келишувга эришди  2 09:37Алонсо “Реал“даги дебютидан сўнг нималар деди?  21 09:05ЦСКАда мураббийлар алмашинуви. Энди Файзуллаевнинг ЦСКАдаги фаолияти қандай кечади?  8 08:35Пеп Гвардиола: “Бундай шароит ҳеч кимга тўғри келмайди“  2 08:03Шомуродов Туркиянинг қайси жамоаси билан музокара олиб боргани маълум  20 07:59Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Ювентус" "Ал Айн"га ҳеч қандай имконият қолдирмади  3 07:33Суперлига. Бугун 13-турга старт берилади  1

U-23 ОЧ саралаши: Ўзбекистон - Ливан 3:1 (тўлиқ шарҳ) News

U-23 ОЧ саралаши: Ўзбекистон - Ливан 3:1 (тўлиқ шарҳ)

Ўзбекистон U-22 терма жамоаси БААнинг Ал Айн шаҳрида старт олган U-23 ОЧ саралаш турнирини Ливан устидан қозонилган ғалаба билан бошлади.

15 июль куни БААнинг Ал Айн шаҳрида келаси йили Хитойда бўлиб ўтадиган U-23 Осиё чемпионати саралаши D гуруҳи учрашувлари старт олди. Дастлабки турнинг илк учрашувида саралаш мезбони БАА ёшлар терма жамоаси Непални йирик 5:0 ҳисобида мағлуб этди. Турнинг иккинчи учрашувида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Ливанга қарши майдонга тушди.

Учрашувнинг биринчи таймидаёқ Равшан Ҳайдаров жамоаси рақиб дарвозасига учта гол урди. Дастлаб, рақиб ҳимоячиси Файсал Ҳамис ўз дарвозасига тўп киритган бўлса, Бобур Абдуҳолиқов Ливан дарвозасини яна икки бор ишғол этди. Иккинчи таймда Ливан ёшлар терма жамоаси битта жавоб тўпини киритди ва учрашув Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Равшан Ҳайдаров бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-22 ёшлар терма жамоаси иккинчи турда 17 июль куни Непал ёшларига қарши майдонга тушса, Ливан ёшлари БАА ёшларига қарши баҳс олиб боради.

U-23 ёшлар ўртасидаги Осиё Чемпионати саралаши, "D" гуруҳи, 1-тур.
Ал Айн, БАА.
Танҳун бин Муҳаммад стадиони.
Ўзбекистон U-22 - Ливан U-22 3:1
Голлар:
Ҳалил Ҳамис (20, автогол), Бобур Абдуҳолиқов (30, 39) - Ҳасан Ҳаммуд (58).
Ўзбекистон U-22: Дилшод Ҳамраев, Исломжон Қобилов, Достон Турсунов, Акром Комилов, Аббос Отахонов, Одил Ҳамробеков (68, Абдужамол Исроилов), Жавоҳир Сиддиқов, Азизжон Ғаниев, Бобур Абдуҳолиқов (78, Дониёр Нарзуллаев), Жасур Яхшибоев (89, Хуршид Ғиёсов), Забиҳилло Ўринбоев.

Иккала терма жамоа бош мураббийларининг учрашувдан сўнгги фикрлари:
Равшан Ҳайдаров, Ўзбекистон U-22 терма жамоаси бош мураббийи:
"Бугунги ўйин учун футболчиларга миннатдорчилик билдираман. Футболчилар бироз ноқулай шароитларга қарамай ҳақиқий шижоат ва матонат кўрсатишди. Бугун икки ҳил таймларга гувоҳ бўлдик. Дастлабки бўлимда биз яхши ўйнадик, иккинчи бўлимда эса, бироз эътиборни қочирдик ва натижада гол ўтказиб юбордик. Рақибни қарши ҳужумда жазоламоқчи эдик, аммо, буни уддасидан чиқа олмадик. Яхши вазиятлар яратдик, аммо, улардан фойдалана олмадик. Биз учун гуруҳдаги ҳар бир учрашув муҳим. Непалга қарши ўйинга ҳам, БААга қарши ҳам жиддий тайёргарлик кўрамиз".

Курчич Милич, Ливан ёшлар терма жамоаси мураббийи: "Биз ушбу турнирга жуда қисқа муддат давомида тайёрландик. Аммо, шундай бўлса ҳам, ҳаракат қилдик. Биринчи таймда футболчиларни танимадим. Улар рақибдан қўрқиб ўйнашгандек таассурот қолдирди. Ўзбекистон терма жамоасини ғалаба билан табриклайман. Улар жуда кучли жамоа ва буни билган ҳолда тайёгарлик кўрган эдик. Кейинги рақибимиз БАА ва улар ҳам худди Ўзбекистон сингари савиядаги жамоа. Биз хатолардан тўғри хулоса чиқариб, кейинги ўйинга яхшироқ тайёргарлик кўришни истаймиз. Умид қиламанки, кейинги ўйинда энг яхши ўйинимизни кўрсатамиз".

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика