Latest news

23:14Рэшфорд: "Барселона"ни уйимдек, бу ердагиларни оиламдагидек кўряпман"  2 22:59"Атлетико" "Ал Насср"га ўтиши керак бўлган футболчини 34 миллионга сотиб олади  0 22:34Месси ва Альба бир ўйинга четлатилиши мумкин  0 22:17Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ЦСКАни кичик ҳисобда мағлуб қилди  4 21:58Ниҳоят, расман: Рэшфорд - "Барселона" футболчиси!  9 21:47Массимилиано Аллегри: "Милан" Европанинг энг яхши жамоасига қарши тенгма-тенг ўйнади"  2 21:11Аббосбек Файзуллаев тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди  11 20:52Рэшфорд "Барселона"да қайси рақамда ўйнаши аниқ  1 20:29"Насаф" назорат ўйинида "Қўқон-1912"дан устун келди  0 19:42"Арсенал" мавсум охирида Артета билан хайрлашади!  5 19:15УЕФА тўхталишлар сони кўпайиши туфайли ВАР ваколатларини кенгайтирмоқчи эмас  1 18:49Ўртоқлик ўйини. "Арсенал" "Милан"дан устун келди  5 18:10"Ман Сити" "Галатасарой" қизиқаётган Эдерсонни сотмоқчи эмас  0 18:05Мбаппе энди "Реал"да бошқа рақамда ўйнайди  3 17:47Файзуллаев нега кеча тиббий кўрикдан ўтмади? Инсон самолётда учганидан кейин дарҳол кўридан ўтса нима бўлади?  9

U-22 Осиё чемпионати. Европалик скаутлар “60 дақиқа” шиорини қўллаб-қувватлашмоқда News

U-22 Осиё чемпионати. Европалик скаутлар “60 дақиқа” шиорини қўллаб-қувватлашмоқда

Уммонда бўлиб ўтаётган 22 ёшгача футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатини европалик футбол скаутлари ҳам катта қизиқиш билан кузатиб боришяпти.
Маълумки, мазкур мусобақада “60 дақиқа. Вақтни чўзма. Ўйна!” жумласи асосий шиор вазифасини ўтамоқда. Бундан кўзланган мақсад, 90 дақиқалик ўйиннинг ҳеч бўлмаганда 60 дақиқасини майдонда ҳаракат қилиш орқали таъминлашдир.

“60 дақиқа” шиори жуда ажойиб фикр бўлди, – дейди футбол агенти Маурицио Морана. – Лекин буни амалда қўллаш фақат майдондаги ўйинчиларга боғлиқ эмас, балки мураббийлар ва ҳакамлар ҳам бунга ўз ҳиссасини қўшишлари шарт. Шундагина ўйиннинг 60 дақиқасида футбол ўйнаса бўлади”.

“Монако” клуби билан бир неча йилдан бери ҳамкорлик қилиб келаётган Раду Баику эса бу борада шундай деди: “ОФК бу шиор орқали ўйиннинг тезлигини оширмоқчи. Бундан ҳаммамиз хурсандмиз. Агар ҳакамлар қаттиққўллик билан баҳсларни бошқарса, вақт чўзишга ҳожат қолмайди. Шундай экан, ҳакамлар доим ўйинчиларга босим ўтказиб туришлари лозим”.

Бу гапларга “Зенит” вакили Маттео Тоноцци ҳам тўла қўшилди: “ОФК “60 дақиқа” шиорининг қандай мазмун касб этишини мусобақадан олдинги мураббийлар мажлисида атрофлича тушунтириб берди. Ўйинда тўхталишлар қанча кам бўлса, учрашув шунча қизиқ бўлади ва бу орқали биз – скаутларнинг ҳам яхши футболчиларни саралаб олишимиз осон кечади”.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика