Latest news

23:42Ўртоқлик ўйинлари. Бразилия Сенегални, Чили эса Россияни мағлуб этди  0 22:57U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди  259 22:37"Барселона", "Бавария" ва "Манчестер Юнайтед" Влахович атрофидаги вазиятни кузатиб бормоқда  2 21:28ЖЧ саралаши. Қозоғистон ўз уйида Бельгия билан дуранг ўйнади  16 21:21Ўзбекистон МТЖ. Алижонов бугунги машғулотда иштирок этмади  5 21:06U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/8 финалга чиқса асосий ҳимоячимиз майдонга туша олмайди  8 20:50Максим Шацких: "Ҳаммасига ўзим айбдорман"  12 20:47Вадим Абрамов: "Чемпионат тугашига иккита тур қолганида масъулиятни тўлиқ ҳис қилиб турибмиз"  6 20:30Хорватия - юлдузлар фабрикаси. Бу жамоани 12 йил олдин мағлуб этганмиз  2 19:49"Пахтакор" — "Насаф". Терма жамоадаги ўйинчилар баҳсга бир кун қолганда келишади  9 19:26U-17 ЖЧ. Хорватия — Ўзбекистон ўйини учун ҳамюртларимиз таркиби маълум, Сарсенбаев асосий таркибда  11 17:53Суперлига. 21-турнинг қолдирилган ўйинида "Динамо" "Андижон"ни мағлуб этди  34 17:37Жуд Беллингем "Реал"ни тарк этиши мумкин. "Манчестер Сити" катта таклиф тайёрламоқда  4 16:50Зиркзее "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиши мумкин  1 16:21Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ўзбекистон кучли жамоа. Буни қўрққанимдан эмас, ҳурмат юзасидан айтяпман"  12

U-22 ОЧ ташкилий қўмитаси: «Уммон ОЧ баҳсларини юқори савияда ўтказишга тайёр» News

U-22 ОЧ ташкилий қўмитаси: «Уммон ОЧ баҳсларини юқори савияда ўтказишга тайёр»

Келаси йилнинг 11 январь куни Уммон мамлакатида старт оладиган U-22 ёшлар ўртасидаги Осиё Чемпионати ташкилий қўмитаси, мамлакат ОЧ баҳсларини ўтказишга тайёр эканлигини қайд этишди.

Уммон Футбол Федерацияси президенти Ҳолид Ҳамад Ал Бусайди Уммон пойтахти Мускатда ОАВ ҳодимлари билан учрашувда турнир юқори савияда ўтиши учун ташкилий қўмита катта ҳажмдаги ишларни амалага ошираётганини таъкидлади. «Осиё Чемпионати финал босқичи ўйинларини юқори савияда ўтказиш учун катта кўламдаги ишларни амалга оширдик. Чемпионатни ўз уйимизда қабул қилишимиз биз учун катта шараф ва катта маъсулият. Бизни ажойиб чемпионат кутиб турибди», - дейди Уммон Футбол Федерацияси президенти.

Осиё Футбол Конфедерацияси президенти Шайх Салмон Иброҳим Ал-Ҳалифа ОФКнинг 64 кишидан иборат делегация аъзолари қаторида мазкур чемпионат ўйинларига ташриф буюради. «Уммонда старт оладиган Осиё Чемпионати баҳслари ОФК учун ҳам муҳим турнир. ОФК ҳамда қатор Футбол Федерациялари раҳбарлари мазкур чемпионат ўйинларига ташриф буюриши кутилмоқда», - дейди ОФК президенти Шайх Салмон Иброҳим Ал-Ҳалифа.

Уммондаги Осиё чемпионати ўйинлари Мускатдаги «Султон Қобус», «Башир», Уммон Қироллиги Полициясига қарашли спорт мажмуаларида ва «Ватаййя» ҳамда «Сиб» спорт комплексларига қарашли стадионларда бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, турнирда Шуҳрат Мақсудов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-22 терма жамоаси иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган. Мақсудов шогирдлари мусобақанинг «D» гуруҳида Хитой, Саудия Арабистони ҳамда Ироқ U-22 ёшлар терма жамоаларига қарши майдонга тушадилар. Мазкур гуруҳ ўйинлари Мускатдаги «Сиб» спорт комплексига қарашли стадионларда бўлиб ўтади.


U-22 Осиё Чемпионати. 11-26 январь. Мускат. (Уммон)
«D» гуруҳи.

1-тур. 12 январь.
Ўзбекистон - Хитой
Ироқ - Саудия Арабистони

2-тур. 14 январь
Хитой - Саудия Арабистони
Ироқ - Ўзбекистон

3-тур. 18 январь
Ироқ - Хитой
Саудия Арабистони - Ўзбекистон
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика