Latest news

14:12"Шўртан" ва "Пахтакор" ўртасида нурсиз дуранг қайд этилган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 13:45ОКМК "Бунёдкор"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 12:40Тез орада Хитой бош мураббийи эълон қилинади, якуний уч номзод орасида Кападзе бор  23 12:02Хуршид Ғиёсов: "Терма жамоадан чақирув олсам хурсанд бўламан ва ватан учун боримни бераман"  7 11:35"Барселона" де Йонг билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  2 11:16Авазбек Ўлмасалиев: "Буёғига Суперлигада осон баҳслар бўлмайди"  0 10:47АПЛнинг учта жамоасига "Реал" футболчиси керак  11 10:20Неймар яна жароҳат олди  6 09:53Романо Мессининг "Интер Майами"даги келажаги ҳақида фикр билдирди  1 09:25Футзал. Бугун терма жамоамиз Осиё кубоги саралашидаги юришини бошлайди  0 08:56Аморим: "Рим Папаси ҳам мени қароримни ўзгартиришга мажбур қила олмайди"  11 08:28Опта. EЧЛда чемпионлик учун асосий даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  8 08:00Легионерлар. Ўрунов жамоаси дуранг ўйнади. Мозговойнинг жамоаси эса йирик ҳисобда мағлуб бўлди  1 07:33Суперлига. Бугун Фарғонада тур ўйини бўлиб ўтади  13 06:40Суперлига. "Шўртан" – "Пахтакор" 0:0  2

U-20 ёшлар ўртасидаги ЖЧга ОАВ ходимларини аккредитациядан ўтказиш жараёни бошланди News

U-20 ёшлар ўртасидаги ЖЧга ОАВ ходимларини аккредитациядан ўтказиш жараёни бошланди

ФИФА Янги Зеландияда бўлиб ўтадиган U-20 ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати баҳсларига журналистларни аккредитациядан ўтказиш жараёнини бошлади.
Эслатиб ўтамиз, Янги Зеландиядаги жаҳон чемпионати баҳслари шу йилнинг 30 май - 21 июнь кунлари бўлиб ўтади.

Мазкур Жаҳон чемпионати баҳсларини Янги Зеландияда туриб ёритишни истаган ОАВ ходимлари 1 май санасигача ФИФА расмий сайтида аккредитациядан ўтишлари лозим. Бунинг учун ФИФА медиаканалидаги қуйидаги ҳаволада https://extranets.fifa.com/en/registration/mediachannel/ заявка формасини тўлдириши талаб этилади. ФИФА медиаканалида рўйхатдан ўтган ва ўз аккаунтига эга бўлган ОАВ ходимлари эса қуйидаги ҳаволада http://media.fifa.com аккредитация заявкасини топширишлари мумкин бўлади.

Эслатиб ўтамиз, 10 февраль куни U-20 ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати финал босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Унга кўра, Равшан Ҳайдаров бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-20 терма жамоаси F гуруҳида Германия, Гондурас ҳамда Фиджи ёшларига қарши баҳс олиб боради.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика