U-20 Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон тотал устунлик билан Баҳрайнни йирик ҳисобда мағлуб этди ва гуруҳда биринчи ўринни эгаллаган ҳолда қитъа биринчилигига йўлланма олди!
29 sep 2024 13:55
News
U-20 Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон тотал устунлик билан Баҳрайнни йирик ҳисобда мағлуб этди ва гуруҳда биринчи ўринни эгаллаган ҳолда қитъа биринчилигига йўлланма олди!
Жамоамиз ушбу ғалаба орқали U-20 Осиё кубогига саралаш босқичининг "B" гуруҳида 100%лик натижа қайд этиб биринчи ўринни эгаллаган ҳолда, қитъа биринчилигига йўлланмани қўлга киритди. Ўзбекистон Баҳрайнга қадар гуруҳда Камбоджа (7:0), Непал (6:0) ва Хитой Тайпейи (3:1) жамоаларидан устун келганди.
Ўзбекистон — Баҳрайн 5:0
Голлар: Дилшод Абдуллаев (26), Муҳаммадали Ўринбоев (61), Нурлан Ибраимов (80, 86), Далер Тухсанов (89)
Ўзбекистон: 21. Самандар Муратбаев, 2. Саидхон Ҳамидов, 4. Ғиёсжон Ризакулов, 5. Азизбек Тулкунбеков, 6. Равшан Ҳайруллаев, 9. Саидумархон Саиднуруллаев, 10. Муҳаммадали Ўринбоев, 15. Асилбек Жумаев, 19. Рустамбек Фомин, 20. Дилшод Абдуллаев, 22. Лазизбек Мирзаев.
Захира: 1. Ҳусниддин Неъматов, 12. Муҳаммадюсуф Собиров, 3. Мейирбек Режабалиев, 7. Далер Тухсанов, 8. Амирбек Саидов, 11. Муроджон Комилов, 13. Беҳруз Жуматов, 14. Нурлан Ибраимов, 16. Муҳаммадали Реимов, 17. Оллоберган Каримов, 18. Наримонжон Аҳмаджонов, 23. Абдуғафур Ҳайдаров.
Четлатиш: Баҳрайн дарвозабони (66)

Similar news
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Португалия ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди
Comments