Latest news

19:49Манба: "Челси" Жексонни ижарага беради  0 19:40Суперлига. "Нефтчи" – "Машъал" 1:0 (матнли трансляция)  13 19:20Жо Коул АПЛ мавсум фаворитини айтди  1 19:13Суперлига. "Бухоро" – "Қўқон-1912". Таркиблар эълон қилинди  2 18:46"Наполи" Довбикни сотиб олмоқчи  1 18:21Лукаку: "Жароҳатлар – футболнинг бир қисми"  0 17:312 ўриндиққа 3 одам  5 17:19"Аяччо" банкротлик жараёнини бошлади  2 17:00“Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун НАҚД ПУЛда 1 млрд сўмгача кредит ажратади  7 16:29"Челси" учинчи либосини тақдим этди  1 16:00Марказий Осиё. "Қайрат" ютқазди, "Истиқлол" кубокдан чиқиб кетди, ўзбекистонлик Марадона эса топ-ассистентлардан бирига айланди  1 15:45Павар "Интер"дан кетиши мумкин: Франция ёки Саудия Арабистони?  0 15:16"Қайрат" "Селтик" тўсиғидан ўтса, неча миллион доллар ишлаб олади?  8 15:09"Барселона" футболчиси клуб билан шартномани бекор қилишга келишиб олди  0 14:4143 ёшигача тўп тепган, Ўзбекистоннинг икки карра энг яхши футболчиси Павел Бугало 51 ёшда  4

U-20 Осиё кубоги. Равшан Ҳайдаров учун бажариб бўлмас миссия эмас ёхуд 2014 йилни ёдга оламиз News

U-20 Осиё кубоги. Равшан Ҳайдаров учун бажариб бўлмас миссия эмас ёхуд 2014 йилни ёдга оламиз

Ўзбекистон U-20 терма жамоаси олдида масъулиятли вазифа турибди.

Бу ишни бажариш чеки Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги мураббийлар штаби зиммасига юклатилган. Футболимизда шундай давр бўлдики, 2008-2016 йиллар оралиғида турли ёшдаги терма жамоаларимиз мунтазам Жаҳон чемпионатларида қатнашиб келди, қитъа турнирларида яхши ўринларни эгаллаб келишган. Кейинги давр яъни футболимизда революция бошлангач бу жараён ҳам тўхтаб қолди. Бу ҳақида гапирсак гап халтаси очилиб кетади. Айтмоқчиманки, U-20 терма жамоамизнинг Жаҳон чемпионатига йўлланма олиши ва мусобақада яхши ўринни эгаллаши тўхтаб қолган жараённи яна олдинга силжитади. Равшан Ҳайдаров бу вазифани аввал ҳам бажаришни уддасидан чиққан. 


2014 йил ўша вақтдаги Ўзбекистон U-19 терма жамоасида мураббийлар қўнимсизлиги кузатилади. Алексей Евстафеев, Сергей Лушчан, Илҳом Мўминжонов (Арманистондаги турнирга олиб борган) ва мусобақага 4 ой қолганда "Динамо" устози Равшан Ҳайдаров тайинланади. Кейинги йил Янги Зелландиядаги мундиалга йўлланма олиш вазифаси қўйилган терма жамоа олдида тайёргарлик учун қисқа вақт қолганди. 


"Б" гуруҳи

1-тур

Ўзбекистон - Индонезия 3:1

Голлар: Достонбек Ҳамдамов, Забиҳилло Ўринбоев, Отабек Шукуров - Пауло Октавианус Ситтанганг

Ўзбекистон: Дилшод Ҳамроев, Отабек Шукуров, Жавоҳир Соҳибов, Одилжон Ҳамробеков (Иброҳим Абдуллаев), Бобир Давлатов (Жавоҳир Сидиқов), Фирдавс Абдусалимов, Достонбек Турсунов, Хуршид Ғиёсов, Достонбек Ҳамдамов, Элдор Шомуродов (Миржамол Қосимов), Забиҳилло Ўринбоев

Гуруҳ босқичида Индонезия синовидан қийинчиликсиз ўтган вакилларимиз иккинчи турда нисбатан жиддийроқ, ҳар бир ёшда хавф туғдирадиган БАА билан тўқнаш келади. Бу паллада Равшан Ҳайдаров олдида жиддий муаммо Одилжон Ҳамробековнинг жароҳати жиддий бўлиб чиқади. Учрашувда устунликка эга бўлган терма жамоамиз ҳакам томонидан асосий вақтга қўшиб берилган дақиқаларда гол ўтказиб 2:2 ҳисобида дурангга имзо чекишади.

2-тур

БАА - Ўзбекистон 2:2

Голлар: Элдор Шомуродов, Забиҳилло Ўринбоев - Абдалла Ғаним, Аҳмад Моҳамед

Ўзбекистон: Дилшод Ҳамроев, Фирдавс Абдусалимов, Достон Турсунов, Хуршид Ғиёсов, Акрамжон Комилов, Жавоҳир Соҳибов, Отабек Шукуров, Иброҳим Абдуллаев, Достонбек Ҳамдамов (Жавоҳир Сидиқов), Элдор Шомуродов (Жамшид Болтабоев), Забиҳилло Ўринбоев (Аслиддин Абдиев)

Сўнгги тур олдидан гуруҳда қалтис вазият юзага келганди. Австралия, Ўзбекистон, БААда ҳам 4 очкодан. БАА Индонезияни йирик 4:1 ҳисобида енгади, Ўзбекистон Австралия билан 1:1 натижаси билан муроса кўчасини танлайди. 

Чорак финал

Ўзбекистон - Таиланд 2:1

Голлар: Забиҳилло Ўринбоев 6,20 - Ченроп 48

Ўзбекистон: Дилшод Ҳамроев, Достон Турсунов, Акром Комилов, Иброҳим Абдуллаев, Отабек Шукуров, Жамшид Болтабоев, Жавоҳир Сидиқов, Хуршид Ғиёсов, Элдор Шомуродов, Аслиддин Абдиев (Достон Ҳамдамов), Забиҳилло Ўринбоев (Миржамол Қосимов)


Ярим финал

Шимолий Корея - Ўзбекистон 5:0

Голлар: Жо Кванг Мёнг (хет-трик), Ким Су Ёнг, Со Жонг Хёк

Ўзбекистон: Дилшод Ҳамроев, Фирдавс Абдусалимов (Сардор Азимов), Достон Турсунов, Иброҳим Абдуллаев, Отабек Шукуров, Жавоҳир Соҳибов, Жамшид Болтабоев, Забиҳилло Ўринбоев, Элдор Шомуродов, Хуршид Ғиёсов (Одил Ҳамробеков), Аслиддин Абдиев (Достон Ҳамдамов)


Чорак финалда Таиланд билан куч синашган Ўзбекистон қийинчилик билан ғалаба қозониб ярим финал ва Жаҳон чемпионати йўлланмасини ҳал қилади. Ярим финалда эса футболчиларнинг хотиржамликка берилиши оқибатида Шимолий Кореяга йирик 0:5 ҳисобида имкониятни бой беради. Шунга қарамай Равшан Ҳайдаров кичик муддатда яхши жамоа тузиб натижа кўрсатганди. Кейинги йилларда бу терма жамоа аъзолари янада шаклланиб 2018 йил Хитойдаги қорли финал қаҳрамонига айланишади. 

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика