Latest news

21:00ЖЧ-2026 саралаши. Эрон – Ўзбекистон 0:1 (матнли трансляция)   201 20:45ЖЧ-2026 саралаши. Қирғизистон Қатарни таслим қилди  158 19:55"Севилья" допинг туфайли дисквалификация қилинмаса, Мудрикни ижарага олиши мумкин. Украиналик мелдоний учун 4 йилга четлатилиши мумкин  0 19:33Янги стадион "Интер" ва "Милан"га 1,2 миллиард еврога тушади  0 19:08Погба "Интер Майами"га йўл олади  0 18:59"Челси" "Вест Хэм" ярим ҳимоячиси Альваресни ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 18:47Чалханоглу: "Мақсадим - Чемпионлар Лигасида ғалаба қозониш"  0 18:13ЖЧ-2026 саралаши. Саудия Арабистони ва Жанубий Корея ғалаба қозона олмади  6 18:02Осиё кубоги-2027 саралаши. Туркманистон сафарда, Тожикистон ўз уйида ғалабага эришди  6 17:20Ўзбекистон – Эрон. Ўзаро ўйинлар тарихи  18 17:14Гюлер: "Албатта, "Реал"да муваффақиятга эришаман"  2 16:54Блаттер ва Платини фирибгар эмас  5 16:24Суперлига. 3-турда ишлайдиган ҳакам ва расмийлар  4 16:03"Байрам тугагач, меҳмонлар кетади, сен эса ёлғиз қоласан"  5 15:39ЖЧ-2026 саралаши. Жанубий Корея ўз уйида Иорданияни енга олмади   2

U-20 Осиё кубоги. Анвар Ғофуров: "Яман билан ўйинда керакли натижа қилинди, бу босқичда осон рақиб кутиш хато" News

U-20 Осиё кубоги. Анвар Ғофуров: "Яман билан ўйинда керакли натижа қилинди, бу босқичда осон рақиб кутиш хато"

Бугун Ўзбекистон U-20 терма жамоаси қитъа турнири гуруҳ босқичининг иккинчи турида Индонезия билан куч синашади.

Бу ўйиндаги ғалаба вакилларимиз учун кейинги босқич эшикларини очади. Аввалги турдан аввал тажрибали ёшлар мураббийи Жамолиддин Раҳматуллаев мулоҳазаларини билдирган эди. Иккинчи тур учрашуви олдидан яна бир мутахассис Анвар Ғофуровнинг фикрларини тингладик. 

- Ёшлар терма жамоамизнинг Яманга қарши ўйини қандай таассурот қолдирди? Ҳавотирли кечган иккинчи бўлимчи?

- Аввалги турда биринчи ўйинимиз бўлишига қарамасдан жамоамиз яхши ҳаракат қилди ва чакки таассурот қолдиргани йўқ. Айниқса биринчи бўлимни айтиб ўтмоқчиман. Иккинчи бўлимда Яман терма жамоаси ўйинда ва ҳисобда ўзгариш қилишга ҳаракат қилди, бор имкониятини ишга солди. Натижада гол уриш учун имконият яратишни бошлади. Бизнинг жамоа эса аксинча ҳисобни сақлаб қолишга ҳаракат қилди. Энг асосийси керакли натижа қўлга киритилди. 

- Биз оддий деб қараётган рақиблар ҳам муносиб қаршилик кўрсатмоқда. Жамоамиз ҳали бор салоҳиятини кўрсатгани йўқми?

- Албатта. Бу босқичда осон рақибни кутиш жуда нотўғри фикр. Ҳар бир рақибни ҳурмат қилиш керак. Кўп мамлакатларда футбол йилдан-йилга ривожланмоқда. Замонавий футбол талаблари ҳам ошиб бормоқда. 

- Индонезия билан ўйиндан аввалгисидан фарқ қилишини кутишимиз мумкинми? 

- Биринчи турда ким қандай натижа кўрсатганига эътибор бермаслигимиз керак. Майдонга тушган ҳар бир футболчи ўзининг энг яхши ўйинини ва мураббийлар кўрсатмаларини бажаришга ҳаракат қилиши зарур. Терма жамоамиз яхши футболчилардан шаклланган. Ўйлайманки, бугун улар яхши натижа кўрсатишади. 

- Футболчиларнинг илк турдаги ҳаракатларига қандай баҳо берасиз? Тўлқинбековнинг бошқа позицияда ўйнаётгани унинг имкониятларини чекламаяптими?

- Азиз Тўлқинбеков учун бу позиция бегона эмас. Азиз кўплаб ўйинларда айнан шу жойда тўп тепган ва яхши таассурот қолдирган. Шунинг учун ҳам мураббийлар унга ишонч билдиришмоқда. 

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика