U-20 ЖЧ. "Сигнализация", "ички кийим", "тегажоқлик": Ироқ терма жамоаси меҳмонхонада нима ишкал содир этди?
19 may 2023 22:08
News
U-20 ЖЧ. "Сигнализация", "ички кийим", "тегажоқлик": Ироқ терма жамоаси меҳмонхонада нима ишкал содир этди?
Ироқнинг 20 ёшгача бўлган футболчилари жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун Аргентинага ташриф буюрди, аммо Ла Платадаги меҳмонхонада жанжал юзага келтирди.
Буэнос-Айрес провенцияси Хавфсизлик вазирлиги муҳри босилган баённомага кўра, араб футболчилари меҳмонхонанинг энг юқори қаватидаги ресторанда ишлайдиган аёл ироқлик футболчилар унга тегажоқлик қилишга уринишгани айтган.
Шунингдек, баъзи ўйинчилар ички кийимда коридор ва қабулхона бўйлаб юришган. Қолаверса, улар ёнғин сигнализация тизимини атайин ишга туширишган.
Бундан ташқари, делегациянинг баъзи аъзолари томонидан маҳаллик аёлларга нисбатан оғзаки ҳақорат ишлатилган ҳамда таржимонга нисбатан қўпол муносабатда бўлишган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ самолётда ухлаш бўйича мастер-класс ўтказиб берган Ироқ ёшлар терма жамоаси "E" гуруҳида Уругвай, Англия ва Тунисга қарши баҳс олиб боради.
Comments