Latest news

21:21Аденис Шала: "Пахтакор"дан яхшироқ ўйнадик"  2 20:59Игорь Сергеев: "Мавсумни муносиб якунлаш керак"  1 20:39"Сурхон"нинг футболчилари олдида қарзлари бор  5 20:19Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди  153 20:05Суперлига. "Сурхон" – ОКМК 0:0  0 19:47Бьелса Уругвай терма жамоасини тарк этиши мумкин  1 19:18Миржалол Қосимов жамоасининг ушбу мавсумдаги ўйинларига неча баҳо қўйди?  4 19:05Февзи Давлетов: "Бу каби баҳсларда кўп ҳам вазиятлар яратилмайди"  0 18:52Kelme бренди Аёллар Осиё Кубоги-2026 мусобақаси учун расмий тўпни тақдим этди  0 18:25Антони: "Месси ҳар доим менинг кумирим бўлган"  5 17:58Суперлига. ОКМК Термизда ғалаба қозона олмади, "Сурхон" учрашувни 10 киши бўлиб тугатди  4 17:47ЖЧ-2026 Европа плей-офф босқичига қуръа ташланди: иккита мундиални ўтказиб юборган Италия Шимолий Ирландия билан тўқнашади  15 17:28ЖЧ-2026 Қитъалараро плей-офф босқичига қуръа ташланди: саралашда 18 ўйиндан 10 тасида ютқазган Боливияда ҳам ҳали имкон бор  9 16:45Самвел Бабаян "Андижон" бош мураббийи бўладими?  24 16:29Суарес: "Мен доим танқид билан курашганман"  1

U-19 терма жамоаси бош мураббийи Фарҳод Нишонов U-20 Осиё кубоги саралаш босқичи стартидан аввал ўз фикрлари билан ўртоқлашди News

U-19 терма жамоаси бош мураббийи Фарҳод Нишонов U-20 Осиё кубоги саралаш босқичи стартидан аввал ўз фикрлари билан ўртоқлашди

Ўзбекистон U-19 терма жамоаси бош мураббийи Фарҳод Нишонов U-20 Осиё кубоги саралаш босқичи 1-тур учрашувлари олдидан ташкил этилган матбуот анжуманида иштирок этди.

— Саралаш босқичи ҳақида

— Авваламбор, мусобақа ташкилотчиларига ўз миннатдорчилигимни айтиб ўтаман. Ташкилий жиҳатдан барча нарса амалга оширилган. Мусобақани юқори савияда ўтказиш борасида кераклиги ишлар қилинганлиги кўриниб турибди. Саралаш ўйинлари ҳақида гапирадиган бўлсам, олдимизда бизни муҳим учрашувлар кутиб турибди. Гуруҳимизда кучли жамоалар йиғилган. Хусусан, Саудия Арабистони, Хитой каби футболи ривожланган, шунингдек, Мянма ва Малдив каби ўз олдига юқори мақсадларни қўйган жамоаларга қарши майдонга тушамиз. 

— Жамоангиз бу турнирга қандай тайёргарлик олиб борди?

— Даммамга келишимиздан аввал Япония ва БААда йиғин ўтказдик. Хусусан, Шизуокада Япония ва Уругвай каби жамоаларга қарши баҳс олиб бордик ва етарлича тажриба тўпладик.   

— Мусобақанинг аҳамияти

— Биласиз, Ўзбекистон бу турнирнинг финал ўйинларига мезбонлик қилади. Шу сабабли бизда катта масъулият бор. Мусобақада ўзимизнинг бор имкониятларимизни ишга солиб, кучли томонларимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз. 

— Саудия Арабистони терма жамоасининг имкониятлари ҳақида

— Саудия Арабистони Осиё футболида ўз ўрнига эга. Ҳар битта ёш тоифасида яхши футболчилари бор. Биз бу жамоанинг имкониятларини яхши биламиз. Мусобақанинг финал ўйинларига йўлланма олганимиз ҳеч қандай аҳамият касб этмайди. Биз мезбонларга қарши бор кучимизни ишга солиб, ғалаба учун ҳаракат қиламиз.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика