Latest news

01:47А Серия. "Наполи" "Удинезе" билан дуранг ўйнади ва келаси мавсум ЧЛда ўйнаш имкониятидан деярли маҳрум бўлди  0 01:04БАА. Азиз Ғаниев жамоаси чемпионлик учун курашни давом эттирмоқда  0 00:35Файзуллаев гол урди, бироқ ЦСКА сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди  16 00:33Эрон. Машарипов гол урган баҳсда "Истиқлол" ғалабага эришди  1 00:05"Кристал Пэлас" - "Манчестер Юнайтед"  18 23:34Жуд Беллингем нега "Реал"да 5 рақамини танлаган?  5 22:52Лондон клуби мавсум охирида мураббийи билан хайрлашади  1 22:32АПЛнинг бугунги баҳсида ҳакамга камера илиб қўйишади  7 22:03Остон Ўрунов бир киши кам бўлиб қолган "Персеполис"ни қутқарди  15 21:40Жамшид Саидов: "Биринчи бўлимда хатоларимиз кўп бўлди"  1 21:36Виталий Левченко: "Ғалабани қўлдан чиқардик"  22 21:21"Реал" кейинги баҳсда чемпионликни нишонлашни хоҳламаяпти  5 20:55FourFourTwo рейтинги. Алонсо учинчи, Анчелотти тўртинчи ўринда  11 20:36ФИФА рейтинги. Ўзбекистон футзал жамоаси 11 ўринда  12 20:00Суперлига. "Нефтчи" "Қизилқум" билан ўйиннинг сўнгги дақиқасида ғалабани қўлдан чиқарди  62

U-19 Осиё чемпионати. Ўзбекистон Саудия Арабистони, Жанубий Корея ва Қатар билан бир саватчада News

U-19 Осиё чемпионати. Ўзбекистон Саудия Арабистони, Жанубий Корея ва Қатар билан бир саватчада

18 июнь куни ОФК штаб-квартирасида ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатига қуръа ташлаш маросими ўтказилади.

Куала-Лумпурда маҳаллий вақт билан соат 15:30да ёшлар чемпионатига қуръа ташлаш маросими бошланади.

Ушбу қуръа жараёнида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси мусобақа мезбони сифатида 1-саватчадан жой олади. Ўтган мусобақада энг яхши натижа қайд этган 3та терма жамоа Саудия Арабистони, Жанубий Корея ва Қатар биз билан бир саватчадан жой олишади ҳамда гуруҳ босқичида бизга рақиб бўлишмайди.

Ҳудди Ўзбекистон сингари олдинги U-19 Осиё чемпионати финал босқичига чиқа олмаган Эрон тўртинчи саватчадан жой олади.

U-19 Осиё чемпионати-2020 саватчалар рўйхати:

1-саватча: ЎЗБЕКИСТОН, Саудия Арабистони, Жанубий Корея, Қатар.

2-саватча: Япония, Тожикистон, Австралия, Индонезия.

3-саватча: Малайзия, Ироқ, Вьетнам, Камбоджа.

4-саватча: Эрон, Яман, Баҳрайн, Лаос.



Эслатиб ўтамиз, бу йилги U-19 Осиё чемпионати 14-31 октябрь кунлари Ўзбекистонда бўлиб ўтиши режалаштирилган. Мусобақа ўйинлари Тошкент, Олмалиқ ва Наманган шаҳарларидаги жами 4та стадионда ўтказилади.

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика