Latest news

14:40Терма жамоага хорижлик мураббий керакми?  15 14:16Снуп Догг Британиянинг машҳур клуби эгасига айланади  1 13:49"Манчестер Сити"нинг янги мавсум учун меҳмон либоси тақдим этилди  1 12:49Расман: Суннатуллоҳ Ҳамиджонов "Андижон"га қайтди  1 12:30Еврокубокда ақлдан оздирадиган камбэк! Финляндия клуби "Барселона" ва "Реал"нинг қаҳрамонлигини такрорлади  6 12:05Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Москвага жўнаб кетди  4 11:34"Барселона" икки футболчи билан шартномани бекор қилмоқчи  2 10:54Луис Диаснинг "Барселона"га ўтишига Исаак ёки Экитике сабабчи бўлиши мумкин  2 10:15Лёв ёки Билич келишига Кападзе нима дейди?  84 09:56Серхио Рамосдан "Реал"ни тарк этган Лукаc Васкесга самимий мактуб: "Сени соғинамиз, Пико"  0 09:29Тимур Кападзе: "Қуръа яхши ўтди, ҳаммасини вақт кўрсатади"  6 08:55"Бухоро" иккинчи даврада рақибларини Қаршида қабул қилади  12 08:30"Ўзбекистонда қолсам, "Бунёдкор"дан бошқа жамоага ўтмасдим" — Луис Качорри билан интервью  3 08:00Луис Энрике ПСЖда ортиқча футболчиларни захирага юборди — Асенсио, Солер ва Шкриньяр клуб изламоқда  1 07:28Кристиан Новак: "Мухлислар стадионда тасаввур қилиб бўлмайдиган даражадаги атмосферани яратишади ва биринчи ўйинимни сабрсизлик билан кутяпман"  3

U-19 ОЧ: Ўзбекистон БАА билан ўйиндан олдинги машғулотларини ўтказди News

U-19 ОЧ: Ўзбекистон БАА билан ўйиндан олдинги машғулотларини ўтказди

Мьянмада давом этаётган U-19 ёшлар ўртасидаги Осиё Чемпионати 2-туридан олдин Ўзбекистон терма жамоаси бугун Янгонда навбатдаги машғулотларини ўтказди.
Кечаги машғулотларда Индонезияга қарши ўйинда жароҳат олиб майдонни тарк этган ҳимоячи Одил Ҳамробеков, ҳамда кичик жароҳати бўлган терма жамоа сардори Жавоҳир Соҳибовлар иштирок этишмади.

Бугун Равшан Ҳайдаров шогирдлари Тошкент вақти билан 17:00да (маҳаллий вақт билан 18:30да) БАА терма жамоасига қарши майдонга тушишади. Индонезия ёшлар терма жамоаси эса, 2-турда Австралия билан куч синашади

Эслатиб ўтамиз, илк турда Ўзбекистон ёшлари Индонезия устидан 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган бўлсалар, Австралия ва БАА ўртасидаги ўйинда 1:1 ҳисоби қайд этилган.

Кеча, мусобақанинг «A» ва «C» гуруҳларида 2-тур ўйинлари ўтказилди. Жумладан «А» гуруҳида дастлабки ўйинда Таиландга мағлуб бўлган Эрон бу сафар Яман терма жамоасига ҳам мағлуб бўлди - 0:1 ва мусобақадан муддатидан олдин чиқиб кетди. Даслтабки турда Эронни мағлубиятга учратган Таиланд эса, мезбон - Мьянма ёшларига йирик 0:3 ҳисобида мағлуб бўлди.

Мусобақанинг «C» гуруҳида ҳам кеча икки учрашув бўлиб ўтди. Дастлабки турда Японияни мағлуб этган Хитой ёшлари Жанубий Корея билан ўйинда 0:0 ҳисобида дуранг ўйнаган бўлса, Япония Вьетнамни мағлубиятга учратди - 3:1.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика