Latest news

09:45Ироқ U-23 устози Радҳи Шенаишил: "Қўл остимдаги барча футболчилар Олимпиадага боришга муносиб"  0 09:15"Челси" собиқ мураббийини ортга қайтариш ҳаракатини бошлади   1 08:48Ди Мария янги мавсумда Мессининг жамоадошига айланадими?  4 08:25ФАКТ. Ўзбекистон U-23 Осиё кубокларида Японияга ютқазмаган   9 07:58Про лига. Бугун 6-турдан ўрин олган барча ўйинлар бўлиб ўтади   0 07:24U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон бугун финалда Япония билан ўйнайди  20 07:05Европа лигаси. "Рома" - "Байер" 0:2  1 07:00Европа лигаси. "Марсель" - "Аталанта" 1:1  0 06:50АПЛ. "Челси" - "Тоттенхэм" 2:0  0 06:40U23 Осиё кубоги. Ироқ - Индонезия 2:1  2 02:13Конференциялар лигаси. Голларга бой ўтган ўйинларда "Олимпиакос" ва "Фиорентина" ғалаба қозонди  3 02:02Европа лигаси. "Марсель" ва "Аталанта" муроса кўчасини танлади, "Байер" эса "Рома" майдонида ишончли ғалабага эришди  22 01:30АПЛ. Лондон дербисида "Челси" "Тоттенхэм"ни мағлубиятга учратди  3 00:53Германияда эркаклар футбол жамоасига илк маротаба аёл бош мураббий тайинланди  3 00:29Қозоғистон Профессионал футбол лигасининг букмекер ҳамкоридан қанча пул олаётгани маълум бўлди  3

U-18 Биринчилиги. «Истиқлол» - «Нефтчи» устидан ғалабага эришди News

U-18 Биринчилиги. «Истиқлол» - «Нефтчи» устидан ғалабага эришди

Бугун U-18 жамоалари чемпионатига ҳам старт берилди ва мусобақанинг илк ўйини Фарғонада ўтказилди.

Унда мезбон жамоа «Истиқлол» ўз уйида «Истиқлол» стадиони сунъий қопламали майдонида «Нефтчи»ни қабул қилди. Сўнги бу номлар тўқнашувларида «Истиқлол» номи ғалаба қозонаётган эди ва бугун ҳам ушбу анъана давом этди.

Ўйин кутилганидек шиддатли кечди. Дастлабки дақиқаларданоқ мезбонлар рақибларни қуршов остига олишди. Кўп вазиятларда эса бироз омад етишмади. «Нефтчи» жамоаси аъзолари ҳам бирга-бир вазиятларга чиқиб боришди аммо Шоҳжаҳон Чилматов ўз дарвозасини мустаҳкам қўриқлади.

Жамоалар кучи эса футболда кўпроқ оҳирида билинади. Ўйиннинг 3-ярмидан бошлаб жамоалар очиқ футбол ўйнашга ўтиб кетишди. Натижа эса «Истиқлол» фойдасига ишлади. 85-дақиқада дарвозабоннинг хатосидан сўнг Нодир Нурматов тўпни, учрашувда энг яхши футболчи бўлган Раҳматилло Ўктамовга ошириб берди ва чамаси 19-20 метрлардан дарвозанинг яқин бурчагига зарба йўллаб ҳисобни очди. Голдан сўнг «Нефтчи» дарвозабони ўз ўрнини шеригига бўшатиб берди. Навбатдаги гол эса ўзини узоқ куттирмади. Ўйиннинг асосий вақти тугаб, биринчи дақиқаси ўтаётган бир пайтда «Нефтчи» жамоаси хужумда тўпни олдириб қўйди. Натижа қарши хужумга ўтиб кетган «Истиқлол» рақиб дарвозасини яна бир бор нишонга олди. Майдон марказида тўпни эгаллаган Раҳматилло Ўктамов, Абдулборий Воситжоновни тўп билан таъминлади. Воситжонов эса 22-23 метр масофадан дарвозабоннинг юқори тўққизлигига жойлаб қўйди. Шу билан Жаҳонгир Пўлатов шогирдлари учрашувда 2:0 ҳисобида «Нефтчи» ёшлари устидан эришилган ғалаба билан якунланди.


U-18 Биринчилиги.

"Истиқлол" - "Нефтчи" 2:0

Голлар:
Раҳматилло Ўктамов (1:0), Абдулборий Воситжонов (2:0)

"Истиқлол": 89. Шоҳжаҳон Исроилов, 3. Элнур Турғунбоев, 4. Диёр Азимжонов, 7. Раҳматилло Ўктамов, 8. Асадулло Мамасодиқов, 9. Абдулборий Воситжонов, 10. Хушнуд Бозоров, 13. Фарруҳ Ражабов (С),14. Достон Ўринбоев, 19. Озодбек Қобулов,21. Нодир Нурматов
Захира: 12. Тимур Усмонов, 2.Самандар Ҳалилов, 5. Улуғбек Муҳаммаджонов, 11. Собит Орифжонов, 17. Фаёзбек Отаев,18. Жамшид Одилжонов, 22. Абдулвосит Воситжонов

"Нефтчи": 1. Расул Абдўмўминов, 3. Муҳаммад Қурбонов, 4. Раҳимжон Рўзиев, 7.Самандар Ўринбоев, 8. Мусомалик Рустамов, 9. Жавоҳир Юсупов, 11. Бекзод Хомидов, 15. Азизбек Олимов, 18. Элёр Нуралиев, 20. Бобурмирзо Солижонов, 25. Дониёр Мадаминов.
Захира: 12. Асадбек Одилжонов, 5. Малик Мирзабоев, 6. Асадбек Раззоқов, 21. Достон Авазбеков, 22. Жасур Хамроқулов, 23. Обиджон Азизов, 26. Шохрух Собиров, 32. Хожиакбар Иброхимов, 44. Асадбек Абдулхамидов

"Истиқлол" матбуот хизмати.



Rating: -3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика