Latest news

00:17Амир Ғалинои: "CAFA'да қатнашмаслик ҳақида хат ёздик, лекин шартларимиз қабул қилинмади"  15 23:40Мемфис Депай Нидерландия терма жамоаси тарихида энг яхши тўпурарга айланди.  1 23:12ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Нидерландияда қийин ғалаба, Грузия Болгариядан устун келди  0 22:23Ўртоқлик учрашуви. Россия меҳмонда Қатардан устун келди  13 22:00Ҳаким Зиеш "Севилья"га ўтиши мумкин  0 21:30Ромелу Лукаку декабргача майдонга қайтмайди  1 21:00Файзуллаевнинг кайфияти чоғ, Ғаниевдан ўткир нигоҳлар. Ўзбекистон терма жамоасининг Эрон билан ўйиндан олдинги расмий машғулотидан галерея  12 20:40"Пахтакор" ўз уйига қайтган норасмий ўйинда "Олимпик"дан устун келди  5 20:09Азизбек Турғунбоев: "Эрондан алам оладиган вақт келди"  5 19:56Неъматов, Насруллаев, Норчаев ва Эшмуродов терма жамоа лагерини тарк этди  17 19:30Эрон билан рақобатнинг бошланиши. Али Дайига аталган ва Ўзбекистон форсларга йирик ҳисобда енгилган ўйинни ёдга оламиз  20 18:59Тимур Кападзе: "Сергеевдек ҳужумчимиз борлигидан хурсандман"   12 18:25Кевин де Брюйне Конте ва Гвардиолани таққослади  0 17:55"Байер" бош мураббийлиги учун янги номзод пайдо бўлди  3 17:25Усмон Дембеле нима учун "Барселона"да кўп жароҳат олган?  7

U-17 жаҳон чемпионати. Япония Голландияни йирик ҳисобда мағлуб этди News

U-17 жаҳон чемпионати. Япония Голландияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Бразилияда ўсмирлар ўртасида навбатдаги U-17 жаҳон чемпионати старт олгани ҳақида хабар бергандик.

Ушбу мусобақада 24 жамоа тўрттадан 6 гуруҳга бўлинган. Ҳар бир гуруҳдан 2та жамоа автоматик равишда кейинги босқичга йўл олади. Шунингдек, учинчи ўрин эгалари орасида энг яхши кўрсаткич қайд этган 4та жамоа ҳам чорак финалда ўйнайди. 

"A" гуруҳи - Бразилия, Канада, Янги Зеландия, Ангола. 

"B" гуруҳи - Нигерия, Венгрия, Эквадор, Австралия. 

"C" гуруҳи - Жанубий Корея, Гаити, Франция, Чили. 

"D" гуруҳи - АҚШ, Сенегал, Япония, Голландия. 

"E" гуруҳи - Испания, Аргентина, Тожикистон, Камерун. 

"F" гуруҳи - Соломон ороллари, Италия, Парагвай, Мексика. 

Бугун "C" ва "D" гуруҳида 1-тур учрашувлари ўтказилди. Осиё номидан кичик мундиалда иштирок этаётган Жанубий Корея ва Япония U-17 терма жамоалари ўз иштирокларини ғалаба билан бошлашди. 

Жанубий Корея ўсмирлар терма жамоаси Гаити устидан 2:1 ҳисобида зафар қучган бўлса, Япония илк турда Голландияга ҳеч қандай имконият қолдирмай 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Бугун ўтказилган тўртта беллашувда қуйидаги натижалар қайд этилди: 

Франция - Чили 2:0

Жанубий Корея - Гаити 2:1

АҚШ - Сенегал 1:4

Япония - Голландия 3:0 

Осиё шарафини ҳимоя қилаётган яна бир жамоа Тожикистон U-17 эртага саҳарда (04:00) ўз ўйинини ўтказади. Тожикистонлик ўсмирлар 1-турда Камерунга қарши баҳс олиб боришади.

Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика