Latest news

18:30"Ал Насср" етакчиси янги клуби билан 1 йиллик шартнома бўйича келишиб олди  0 18:02"Влахович 3 йилдан бери кучаймади"  1 17:33Де Йонг: "Барселона" "Реал"га етиб олиши мумкин"  20 17:06Фердинанд Хойлундни кескин танқид қилди  1 16:39Мареска "Манчестер Сити" нима учун Палмерни "Челси"га сотиб юборганини тушунтирди  1 16:10Ўзбекистон термасининг Иорданияга қарши ўртоқлик ўйини "Абдуллоҳ бин Халифа"да ўтказилмайди  5 15:58"Байер" "Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси учун таклиф билан чиқди, Гвардиола шогирдини қўйиб юбормоқчи эмас  1 15:40ПСЖ Qatar Airways билан ҳомийлик шартномасини узайтирди  0 15:13Аморим қайдномадан тушиб қолаётган Рэшфорд ҳақида гапирди  6 14:47"Бавария" "Кёльн" дарвозабони билан келишувга эришди  0 14:20Станислав Черчесов Қозоғистон терма жамоаси бош мураббийи лавозимини бўшатиб қўйди  6 13:58ЖЧ 3-саралаш босқичи. Ўзбекистон терма жамоасининг Қирғиз Республикасига қарши учрашуви қайси вақтда бошланиши маълум  8 13:32Матбуот анжумани. Фарҳод Нишонов: "Ҳусанов ва Файзуллаев U-20 терма жамоасида порлаб чиқишди ва улар "планка"ни жуда юқорига кўтариб юборишди. Бизнинг мақсадимиз ўша даражани ушлаб қолиш"  4 13:27"Барселона" энди футболчиларнинг товон пулини ошкор қилмайди  0 13:00Саудия Арабистони клублари "Барселона" ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  1

U-17 жаҳон чемпионати. Ўзбекистоннинг гуруҳдан чиқиш имконияти қандай? News

U-17 жаҳон чемпионати. Ўзбекистоннинг гуруҳдан чиқиш имконияти қандай?

Хабарингиз бор, 15 сентябрь куни 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичига қуръа ташланди.

Жамолиддин Раҳматуллаев мураббийлигидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси "Б" гуруҳида Испания, Мали ва Канада терма жамоаларига қарши майдонга тушади.

24 та терма жамоа 6 гуруҳга бўлинган ҳолда беллашадиган мусобақада 1 ва 2-ўрин соҳиблари тўғридан-тўғри нимчорак финал йўлланмасини қўлга киритади. Шу билан бирга, энг яхши натижа қайд этган тўртта 3-ўрин эгаси ҳам кейинги босқичга йўл олади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Осиё кубогида ярим финалга қадар етиб бориб, мундиал чиптасини қўлга киритганди. Ҳамюртларимиз ушбу босқичда Жанубий Кореяга имкониятни бой бериб қўйганди.

ИСПАНИЯ

Испания ҳам Европа чемпионатининг ярим финалида юришини тўхтатган бўлса-да, мундиал билетига эга чиққан. "Қизил фурия" гуруҳ босқичида Италия (2:1), Словения (3:1) ва Сербия (1:1) билан куч синашиб, пешқадам сифатида чорак финалга чиқди. Ушбу босқичда эса Ирландия 3:0 ҳисобида мағлуб этилди. Ярим финалда испанлар Франция (1:3)га ютқазиб қўйди.

Испаниялик икки нафар футболчи — Марк Гуйу ва Ламин Ямал 4 та гол билан тўпурарлар қаторидан ўрин олди.

Мамлакат ўсмирлари жаҳон чемпионатида 9 маротаба иштирок этган. Энг яхши натижа кумуш медаль ҳисобланади. "Қизил фурия" нақ 4 маротаба ҳал қилувчи баҳсда имкониятни бой берган.

Серхио Сантамария (1997) ва Сеск Фабрегас (2003) мусобақанинг энг яхши футболчилари деб топилган бўлса, Дэвид Родригес Фрайле (1997), Сеск Фабрегас (2003) ва Борха Бастон (2009) турнирнинг "Олтин бутса"си билан тақдирланган.

Жамоа таркибини, асосан, маҳаллий чемпионатда ўйнайдиган футболчилар ташкил этади. Жумладан, сўнгги йиғинларда энг кўп футболчи "Барселона" клубидан жалб этилган.

Жамоа лидери Ламин Ямал ҳисобланади. У яқинда миллий терма жамоа сафида Евро-2024 саралаши доирасида Грузияга қарши ўйинда рақиб дарвозасини ишғол қилиб, миллий терма жамоа сафида гол урган энг ёш футболчига айланди.

Шунингдек, Пау Кубарси, Пау Прим, Марк Гуйу (барчаси — Барселона), Роберто Мартин, Юси (иккласи ҳам — Реал Мадрид), Хорхе Ражадо (Атлетико Мадрид), Рауль Хименес (Валенсия), Виктор Морено (Вильярреал), Дэвид Мелла (Депортиво) каби футболчилар ҳам таниқли ҳисобланади.

МАЛИ

Мали Африка Миллатлар кубогида 4-ўринни эгаллаган ҳолда Индонезияга ташриф буюради. Африкаликлар Жазоирда ўтказилган қитъа турнирининг гуруҳ босқичида Буркина-Фасо (1:0) ва Камерун (2:0) терма жамоаларини мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди. Ушбу босқичда эса улар Конгони 3:0 ҳисобида таслим этди. "Бургутлар" ярим финалда Марокаш билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади, бироқ пенальтилар сериясида (5:6) омадсизликка учради. Учинчи ўрин учун кечган баҳсда эса Буркина-Фасога ютқазди (1:2). Секу Коне (ярим ҳимоячи) ва Мамаду Думбия (ҳужумчи) турнирнинг рамзий терма жамоасидан ўрин олган. Шунингдек, Думбия 4 та гол билан тўпурарлар рейтингида иккинчи бўлган.

Мали беш маротаба жаҳон чемпионатида иштирок этган ҳамда 2015 йил финалга қадар етиб борган. Охирги иштирокида эса 4-ўринни эгаллаган (2017).

Жамоа таркибини, асосан, маҳаллий чемпионатда тўп тепадиган футболчилар ташкил этади. 

КАНАДА

Канада ҳам CONCACAF турниридаги иштирокини рақиблари сингари ярим финалда якунлаган ҳолда кичик мундиалда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди. Гуруҳ босқичида Тринидад ва Тобаго (3:2), Барбадос (2:0) ва АҚШ (0:1) билан тўқнаш келган "қизиллар" нимчорак финалда Гаити, чорак финалда эса Пуерто-Рикони йирик — 3:0 ҳисобларида таслим этади. Бироқ ярим финалда яна АҚШ (0:2)га имкониятни бой бериб қўйди. Лазар Стефанович (ҳимоячи) турнирнинг рамзий терма жамоасидан ўрин эгаллади.

Мамлакат ўсмирлари шу пайтга қадар етти маротаба мундиалда иштирок этиб, бирор маротаба гуруҳ босқичидан нарига ўта олмаган, жамоа ҳатто ғалаба нималигини билмай келмоқда.

Канада жаҳон чемпионатига ташрифидан аввал Бразилия билан иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. 

Жамоа таркибининг катта қисмини маҳаллий чемпионатда тўп тепадиган футболчилар ташкил этади. Жумладан, "Торонто" ва "Монтреал" академиялари кўпгина ўйинчиларни терма жамоага етказиб берган. Шунингдек, АҚШ, Португалия, Испания, Франция, Германия, Польша чемпионатларида ўйнайдиган легионерлар мавжуд.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика