Тухель “Бавария”ни бошқаришга рози бўлди
24 mar 2023 02:41
News
Томонлар аллақачон келишувга эришган, Тухель немис клубида ишлашга рози бўлган. Мутахассис билан 2,5 йиллик шартнома борасида келишувга эришилган, ҳозирда зарур ҳужжатлар тайёрланмоқда.
Аввалроқ клуб раҳбарияти 35 ёшли Юлиан Нагельсманни истефога чиқаришга қарор қилгани ҳақида хабар берилганди. Қайд этилишича, Нагельсманн жума куни расман истеъфога чиқарилади. Хабарларга кўра, Юлианнинг кейинги манзили Лондоннинг "Челси" клуби бўлиши мумкин.
"Бавария" ЖЧ-2022'даги танаффусдан сўнг "Боруссия Дортмунд"га тўққиз очколик фарқни қайтаришга ва ўзидан ўзиб кетишга имкон берди. Бу эса клуб менежерларини ғазаблантирди.
Эслатиб ўтамиз, Тухель мавсум бошида "Челси"да ишдан бўшатилганди.
Link :
Source : twitter.com/DiMarzio
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
15:07
"Барселона" президентлигига номзод "Бавария" раҳбарияти билан Кейн трансфери бўйича боғланди 4
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди
Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди
Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди
Андижон вилояти ҳокими: "Андижон” бу йили энг камида учталикка киради"
Comments