Latest news

23:47Харри Магуайр: "Ниҳоят "Ливерпуль"ни мағлуб қилдик, бу ёқимли"  1 23:15АПЛ. "Ливерпуль" - "Манчестер Юнайтед" учрашувидан кейинги фактлар  1 23:10ЛаЛига. "Хетафе" - "Реал" учрашуви асосий таркиблари эълон қилинди  6 23:05А Серия. "Милан" - "Фиорентина" баҳси асосий таркиблари маълум!  2 22:57Миржалол Қосимов: "Биринчи таймда оддий вазиятдаги хато бизга қимматга тушди"  3 22:45Виталий Левченко: "Биз учун ҳар бир ўйин олти очколи"  4 22:28АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Энфилд"да "Ливерпуль"ни мағлуб этди, Магуайр яна қаҳрамон!  86 21:55Тудор "Ювентус"нинг мағлубиятига изоҳ берди  1 21:28Суперлига. "Навбаҳор" - "Бунёдкор" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 21:12Акмал Рустамов: "Қизил карточка ва пенальти ўйинни ҳал қилди"  1 20:49Камолиддин Тожиев: "Режаларимизни очиқлай олмайман. Ҳар бир позицияга иккитадан футболчи бор"  5 20:30​Суперлига. "Пахтакор" – "Қизилқум" 3:0  1 20:20​Суперлига. "Нефтчи" пенальтидан урилган гол эвазига ОКМКдан устун келди   79 19:59АПЛ. "Тоттенхэм" ўз майдонида "Астон Вилла"га ютқазди  1 19:45Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси йирик ҳисобда ғалаба қозонди  0

"Тушунмадим, бугун "Насаф" ноҳақ ғалаба қозондими?" — Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида журналистлар билан тортишиб кетди News

"Тушунмадим, бугун "Насаф" ноҳақ ғалаба қозондими?" — Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида журналистлар билан тортишиб кетди

Ўзбекистон Coca-Cola кубоги ярим финал босқичидан ўрин олган АГМК - Насаф" (0:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.




- Ўйин ҳақида

- Албатта, финалга чиққанимиздан хурсандмиз. Бугунги ўйинда йигитлар катта жасорат кўрсатишди, бунинг учун уларга миннатдорчилик билдираман. Рақибга нисбатан ўйинни яхши ташкил қилдик деб ўйлайман, шу сабаб бугун ғалабага эришдик. Биз кетма-кет иккинчи йил шу майдонда кубок учрашувларида майдонга тушяпмиз. Ўтган мавсумда мағлубиятга учрагандик. Бу йилги мавсумда ғалабага эришганимиздан жуда хурсандмиз. Ўйлашимча, бугун ҳақли ғалабага эришдик. 70-80 дақиқа давомида сафарда ғалабага эришишни қаҳрамонлик деб айтган бўлардим.

- Ўйиндаги ҳакамлик ҳақида нима дея оласиз?

- Агар ҳакамлар хато қилишдан қўрққанида ўша вазиятларда қарор чиқармаган бўларди. Бу ерда фақат ҳакам эмас, кўпчиликнинг қарори эвазига вазиятлар ҳал қилинди. Эътироз бўлиши мумкин эмас, ҳакамлар ўйинни яхши бошқаришди.

- Умуман олганда, ҳакамлар ҳақида нима дея оласиз? VAR тизимида бугун собиқ "Насаф"чи ишлади?

- Келинглар, ўйин ҳақида гаплашайдик. Учрашув ҳақида саволлар бўлса, марҳамат.

- "Насаф" майдонда 1 киши кам қолганидан сўнг ўйинни чўзишни бошлади. Бу борадаги фикрингиз қандай?

- Мен саволларингни тушунмадим. Бугун "Насаф" ноҳақ ғалаба қозондими? Раҳмат, биз ғалабага эришдик ва бу натижа билан барчани табриклайман.

Rating: +69   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика