Latest news

12:33Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Миллий футбол марказида йиғин ўтказади  0 12:21Шомуродовнинг собиқ клубдоши, Африка қитъасининг энг яхши футболчиси, 2021 йил дунёнинг энг яхши дарвозабони. Бугун "Насаф"га қарши кимлар ўйнайди?   4 11:55Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 16 сентябрдан йиғинга киришади  0 11:28"Ливерпуль", "Манчестер Сити" ва "Реал" "янги Ван Дейк" учун курашади  0 10:56Суперлига. 22-турда ишловчи ҳакамлар маълум  4 10:48Рубен Аморим: "Мен ўзимни ҳимоя қилмоқчи эмасман, сизларнинг саволингиз ҳар доим бир хил"  11 10:20Пролига. Бугун тур давом эттирилади  0 09:45Лука Модрич Италия чемпионатининг 64 йиллик рекордини янгилади  0 09:17"Манчестер Юнайтед" 1992/93 йилги мавсумдан бери АПЛдаги энг ёмон стартини амалга оширди  5 08:48Sofascore. Захирадан майдонга тушган Ўринбоев энг катта баҳолардан бирини олди  3 08:30Суперлига. "Бунёдкор" — "Хоразм" 1:0   0 08:21Саудия Арабистонида Криштиану Роналдуга "Олтин бутса" топширилди  9 07:50Sofascore. Кечаги учрашувни ажойиб ўтказган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 07:20Элит ОЧЛ. "Насаф" мусобақадаги юришини амалдаги чемпионга қарши баҳс билан бошлайди  23 01:55Ла Лига. Ямалсиз "Барселона" "Валенсия"га жавобсиз 6 та гол урди  21

Турсуновнинг «Ворскла»даги фаолиятига назар News

Турсуновнинг «Ворскла»даги фаолиятига назар

Санжар Турсунов ушбу ёзда Украинанинг «Ворскла» жамоасига қайтди. Биз ярим ҳимоячининг мазкур жамоадаги фаолияти ҳақида тўхталиб ўтишни жоиз топдик.

Турсунов 2013 йили Россиянинг «Оренбург»ини Украинанинг «Ворскла»сига алмаштирган эди. Ўшанда у дебют мавсумида чемпионатда 10 ўйинда майдонга тушиб 1та гол уришга муваффақ бўлди. Шунингдек, 3 беллашувда ҳакамлар Санжарни сариқ карточка билан «сийлашган».

Турсунов иккинчи мавсумда жамоанинг асосий таркиб ўйинчиси эканини исботлади. Чемпионат ўйинларида 26 марта майдонга тушган ярим ҳимоячидан рақиб посбонлари 5 марта жабр кўришди. Ҳакамлар унинг 4 та қўполлигини сариқ карточка билан жзаолашди. Ўша мавсумда Санжар кубок ўйинларида 3та учрашувда 1та гол урганини ҳам таъкидлаб ўтиш жоиз.

2015|2016 йиллар мавсумида чемпионатнинг ярмида 16та ўйин ўтказиб 2та гол урган ва Европа Лигаси саралашида 2 учрашувда ўз ҳисобига 1та гол ёздириб қўйган футболчи хизматларига Қатарнинг «Умм-Салал» жамоаси қизиқди ва у шундан сўнг фаолиятини араб диёрида давом эттирди.

Ярим мавсумдан кейин Турсунов яна «Ворскла»га қайтишга қарор қилди. У ушбу мавсумни ҳам жуда омадли тарзда бошлади. Чемпионатда 7 учрашув ўтказган 29 ёшли футболчи «Волинь» билан ўйинда жарима зарбасидан супер гол уришга муваффақ бўлди. Санжар кубок ўйинида 1 марта майдонга тушди. Турсунов ҳозирга қадар «Ворскла» клуби либосида Украина чемпионатида 61 учрашувда 9та гол уриб, шунча марта огоҳлантирилган. Украина кубогида 5 ўйинда 1та гол уриб, 1 марта сариқ карточка олган бўлса, Европа Лигасида 2 беллашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 1та гол ва 1та сариқ карточка ёздириб қўйган. Умумий ҳисобда у жамоа шарафини 68 ўйинда ҳимоя қилиб, рақиблар посбонларини 11 марта ранжитган ва 10 бора ҳакамлар томонидан огоҳлантирилган.

Шу ўринда айтиш жоиз, Турсунов жамоаси Украина чемпионатининг навбатдаги турида «Черноморец» меҳмони бўлди. Мазкур учрашув «Ворскла»нинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якун топди. Санжар эса ўйинни тўлиқ майдонда ўтказди.

Rating: +17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика