Latest news

19:49"Сурхон" Грузия клубини мағлуб этди  1 19:42"Андижон" легионери жамоани тарк этди  0 19:21"Райо Вальекано" — "Атлетико". Таркиблар маълум  2 19:05Элит ОЧЛ. "Насаф" "Шаржа"га қарши қизил либосда ўйнайди  0 19:00"Арал" янги дарвозабон билан шартнома имзолади  0 18:55Фабрегас: "Мората футбол ўйнашни йиғиштириб, бошқа спорт билан шуғуллансин"  2 18:28"Насаф"га қарши ўйин олдидан "Шаржа" легионери жамоани тарк этди  5 18:01Назорат ўйини. “Гулистон” “Орол”дан устун келди  1 17:11Эндрик январь ойида Лига 1нинг энг яхши футболчиси деб топилди  15 16:40"Фиорентина"да юрак хуружини бошдан кечирган Бове 14 ойдан сўнг футболга қайтди  2 16:06Рэшфорд яна "Барселона" машғулотларини ўтказиб юборди  2 15:35Назорат ўйини. “Ғазалкент” Россия жамоасига қарши ўйинда 0:4 ҳисобида мағлуб бўла туриб, якунда дуранг қайд этди  1 15:02"Арсенал" норвегиялик вингерни нишонга олди  4 14:20"Ливерпуль” Англия терма жамоасининг янги юлдузини трансфер қилишга келишиб олди  5 13:37Пулишичга “Арсенал”, МЮ ва "Тоттенхэм" қизиқмоқда. "Милан" хавбекни 70-80 млн еврога сотишга тайёр  9

"Турон"нинг тўп "машина"си тўхтамаяпти News

"Турон"нинг тўп "машина"си тўхтамаяпти

Уни яна топдик.

Гап Ҳумоюн Муртазоев ҳақида кетмоқда. Очиғи уни сўнгги йилларда йўқотиб қўйгандик. Ҳаттоки майдонда бор ёки йўқлиги ҳам билинмаётганди. "Машъал" жамоасидаги ўйинлари билан танилган ҳужумчи ўтган мавсумнинг иккинчи даврасида "Турон"га ўтди. Бироқ яйпанликлар таркибидаги дастлабки уриниши кўнгилдагидек чиққани йўқ. 13та учрашувда 1та гол. Буни албатта зўр натижа, деб бўлмайди. Айрим ҳолларда унинг ўз позициясида ўйнамаганини ҳам таъкидлаш жоиз. 

Жорий йилдаги натижаси эса шунчаки ажойиб: 14та ўйинда 12та гол + Ўзбекистон кубогида 3та ўйин, 3та гол, умумий ҳисобда 15та. Кетма-кет тўртта ўйиндан бери майдонни голсиз тарк этаётгани йўқ. Мавсум стартини ажойиб бошлаган Муртозаев 2-6 тур оралиғида кетма-кет 5та учрашувда рақиб дарвозасини ишғол қилганди. 


Бу мавсум форварднинг фаолиятидаги "Насаф"дан кейинги энг сермаҳсул мавсум бўлиб турибди. 2019 йил ижара асосида "аждарлар" таркибида тўп тепган ҳужумчи ўша мавсумда 26 учрашувда 14 бор дарвозаларга йўл топа олган. Қарши клубидаги голли серияси 5та учрашувни ташкил қилади. 


2020 йилнинг биринчи даврасини "Бунёдкор"да ўтказган футболчининг пойтахт клубида унчалик омади келмади. 7та ўйин 1та гол. 



Иккинчи даврада у "Машъал"га қайтди ва қайсидир маънода бу қайтиш муваффақиятли чиқди, 13та ўйин 5та гол.  



Ўтган мавсумнинг биринчи даврасида "газчилар" сафида 11та ўйинда қатнашди ва 2та гол урди. Олдинда ҳали яна учрашувлар бор. Демак унда фаолиятидаги энг яхши натижани қайд этиш имконияти мавжуд. "Турон" футболчиси шу кунга қадар умумий фаолияти давомида гол уриш борасида 50талик довондан ўтди. 

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика