“Турон”ни икки нафар футболчи тарк этди
03 mar 2021 17:43
News
“Турон”ни икки нафар футболчи тарк этди
Бунинг натижасида жамоада яхшигина рақобат юзага келди дейиш мумкин. Ўтган мавсум ПРО-Лигада жамоа сафида етакчи ўйинчилар сифатида гавдаланган ҳимоячи Ғолиббек Сарибоев билан ярим ҳимоячи Дониёр Исмоилов яқинда жамоасини ўзгартиришга қарор қилди. Чап қанот ҳимоя чизиғида жангаворлиги билан ажралиб турадиган Сарибоев жорий мавсумни ҳам ПРО-Лигада ўтказишни истаб, “Динамо”дан тушган таклифни қабул қилди. Айтишларича Ғолиббекка самарқандликлар жиддий қизиқиб қолган ва шу боис у “Турон” раҳбарияти билан маслаҳатлашган холда, жамоа билан дўстона хайрлашган.
Шунингдек 27 ёшли Дониёр Исмоилов ҳам бир йиллик танаффусдан сўнг яна “Андижон” жамоасига қайтишга қарор қилган кўринади. Сабаби ўнг қанот ярим ҳимоячиси яқинда “бургутлар”нинг АНдижондаги йиғинига бориб қўшилганини кўрдик.
Similar news
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Comments