Latest news

18:40"Тоттенхэм" Доминик Соланкени ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 18:21Смирнов спорт юристи: "Сафонов трансфери деярли ҳал бўлган"  0 17:53Рамзан Қодировнинг 18 ёшли ўғли "Ахмат" президентига айланди  4 17:27Сурия ва Россия терма жамоалари ўртоқлик ўйини ўтказиши мумкин  1 17:05Денис Глушаков ва Одил Аҳмедов иштирокидаги мастер-класс қандай ўтди?  1 16:39ПРО-Лига. "Арал" — "Машъал": Асосий таркиблар маълум  3 16:25Аббосбек Файзуллаев: "ЦСКА Россия чемпиони бўлиши мумкин"  5 16:17Тимур Кападзе: "Биз учун қадрли дўппини ЎФА музейига топширамиз"  2 15:52Расман: Хулен Лопетеги — "Вест Хэм" бош мураббийи  4 15:24ПСЖ Сафонов учун қанча пул тўлаши маълум   3 15:10Суперлига. 9-тур учрашувларида ишлайдиган расмийлар  7 14:56"Лестер" бош мураббийи "Севилья" таклифини рад этди  1 14:33Эшитдик-да! Суперлигада навбатдаги истеъфо. "Локомотив" мураббийи ишдан кетди  9 14:25Мотта "Ювентус"ни бошқаришга рози. Шартнома шартлари ҳам маълум  2 14:14Аукционда 50 миллион сўмга сотилган дўппи Тимур Кападзега топширилди. Барча пуллар беморнинг оиласига хайрия сифатида берилди  3

"Турон"дан таклиф тушгач кўп ўйлаб ўтирмадим". Фирдавс Чакалов янги жамоаси ҳақида нималар деди? News

"Турон"дан таклиф тушгач кўп ўйлаб ўтирмадим". Фирдавс Чакалов янги жамоаси ҳақида нималар деди?

Яйпаннинг "Турон" жамоаси ёзги трансферлар ойнасида таркибни кучайтириш ишларини олиб бормоқда.

Клуб яқинда тожикистонлик ҳимоячи, "Хўжанд" футболчиси Фирдавс Чакалов билан шартнома имзолади.

Маълумот ўрнида таъкидлаш жоиз ўнг қанот ҳимоясида ҳаракат қиладиган футболчи бу мавсум Тожикистон чемпионатида 11та учрашувда 1та гол урган ҳамда жамоадошининг 1та голига ассистентлик қилган. Жорий йилги ОФК кубогида эса 3та баҳсда иштирок этди. Легионер сифатида эса 2018 йилги мавсумда Малдив чемпионати иштирокчиси "Виктория СК" клубида тўп тепган. 

Куни кеча "Турон"нинг янги аъзосини суҳбатга чорладик ва бир нечта саволлар билан юзландик.

- Фирдавс, "Турон" жамоаси сафига келиб қўшилишингиз қай тариқа юз берди?

- Икки ҳафта олдин агентим Кова Тилавпур бир қатор клублар менга қизиқиш билдираётганини айтиб ўтди. Якунда "Турон" вариантида тўхталдик. Ўйлайманки, қабул қилган қароримиз нотўғри бўлмайди. Янги жамоамда бор кучим билан ўйнаб, мухлислар меҳрини қозонишга ҳаракат қиламан. 

- Таклиф айнан ким томонидан бўлди? Мураббий ёки раҳбарият...

- Раҳбарият бош мураббий билан биргаликда ўйинларимни кўриб, таҳлил қилиб чиқишган экан. Шундан сўнг агентим билан алоқага чиқишган. 

- Бир нечта жамоалардан қизиқиш бўлганини айтиб ўтдингиз. Нима учун айнан "Турон"да тўхталдингиз? Клуб сизни нимаси билан эътиборингизни торта олди?

- Клуб ҳақида керакли маълумотларга эга бўлганимдан сўнг "Турон"га ўтишга қарор қилдим. Яратилган шароитлар, мақсадлар ва вазифалар жамоанинг келажаги борлигига ишора қилмоқда. Шу боис таклиф келиб тушгач кўп ҳам ўйлаб ўтирганим йўқ. Боз устига жамоа ташкил этилганига кўп бўлмаган. Суперлигада дебютини ўтказмоқда. Шу боис улар юқори ўринлар учун яхши таркиб йиғишга ҳаракат қилишмоқда. Мени бу хурсанд қилди. Клубда олдинга интилиш бор. 

- "Турон"да сиздан олдин Умаржон Шарипов тўп тепди. Ундан керакли тавсияларни олдингизми?

- Тўғрисини айтсам у билан ҳали боғланганим йўқ. 

- Ўз олдингизга қандай мақсадларни қўйдингиз? Мураббий билан гаплашиб олдингизми?

- Ўзимнинг энг яхши қирраларимни ва иқтидоримни кўрсатмоқчиман. Мураббий билан мендан нимани истаётганини гаплашиб олдик. Жамоага фойдам тегиши учун икки ҳисса куч билан ҳаракат қилишга тайёрман. Шунингдек клубнинг мақсадига етишиши учун ёрдам беришни истайман.

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика