Latest news

01:56Ла Лига. "Барселона" "Хетафе"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Торрес дубл қайд этди  9 01:53А Серия. "Рома", "Аталанта" ва "Интер"да ғалаба  0 01:29Эрон Про лигаси. "Трактор" меҳмонда "Сепахон"ни мағлуб этди, Ҳамробеков захирадан тушди  0 00:20"Андижон" ўз майдонида "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади. "Насаф" эса сўнгги дақиқаларда "Қизилқум" устидан ғалаба қозонди  1 00:10АПЛ. "Арсенал" - "Манчестер Сити" 1:1  0 00:05COPE: Бускетс МЛС мавсуми сўнггида фаолиятини якунлайди  0 23:30Акмал Рустамов: "Ҳакам қоида бузилишини атайин кутди"  20 23:03Максим Шацких: "Биринчи таймда шунча вазият яратиб, гол ура олмасликни қандай изоҳлаш мумкин, билмадим"  7 22:48Рўзиқул Бердиев: "Бизга бугун уч очко жуда зарур эди"  20 22:34АПЛ. "Арсенал" "Манчестер Сити" билан ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди, Ҳусанов жароҳат сабаб бир тайм ўйнади  58 22:14Иван Бошкович: "Рубин Хебайда жароҳат бор"  1 21:25Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Мальорка" билан дуранг ўйнади, мадридликлар ўйинни ўн киши бўлиб якунлашди  3 21:15Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Черан томонидан киритилган гол "Насаф"га ғалаба тақдим этди  123 21:02Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Аланяспор"ни мағлуб этолмади, истанбулликларнинг ягона голига Шомуродов муаллифлик қилди  17 20:52БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Ғаниев 59 дақиқа ўйнади  1

"Турон" клубининг ташкил топиши, жамоа ҳомийлари, "Ўзбекистон" стадиони ва клуб академияси. Абдуваҳоб Аҳмадалиев билан интервью News

"Турон" клубининг ташкил топиши, жамоа ҳомийлари, "Ўзбекистон" стадиони ва клуб академияси. Абдуваҳоб Аҳмадалиев билан интервью

Барчангизга маълум, жорий мавсумдан Яйпаннинг "Турон" футбол клуби 8 та кучли жамоа иштирок этадиган ПРО-Лигада қатнашади.

Шунга мос равишда клубга тегишли бўлган "Ўзбекистон" стадиони тўлиқ қайта таъмирдан чиқарилди. Бундан ташқари "Турон" ўз академиясига эга бўлган биринчи хусусий клуб бўлишга яқин турибди.

Биз клуб президенти Абдуваҳоб Аҳмадалиев билан юқоридаги масалалар юзасидан суҳбат ташкил этдик.



- Абдуваҳоб ака, "Турон" футбол клубини ташкил этилиши ва келажакдаги мақсадлари хусусида айтиб берсангиз...

- Бугунги кунда миллий футболимизни янада барқарор ва жадал суръатлар билан ривожлантириш учун янгича ёндашув ҳамда тамойилларни ишлаб чиқиш ва рўёбга чиқаришни тақозо этмоқда.

Шу каби самарали ишларнинг натижаси сифатида Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Мадаминович Ғаниев томонидан вилоятнинг ҳар бир шаҳар ва туманларида футбол спорт турига бўлган эътиборни кучайтирилиши ҳамда футбол жамоаларини ташкил этилиши борасида тегишли қарорлари қабул қилинди. Мазкур қарорлар ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон тумани ҳокими Қаҳрамонжон Джўраевнинг бевосита ташаббуслари билан Яйпан шаҳарчасида "Турон" футбол жамоаси ташкил этилди.

Клубни ташкил этишдан мақсад туманимизда, вилоятимизда, хусусан Республикамизда футболнинг ривожига ўз ҳиссамизни қўшиш, чекка худудлардаги иқтидорли ёшларни таркибимизга жалб этиш ва профессионал футболчи сифатида тайёрлаш каби вазифалардан иборат. Бундан ташқари келажакда турли ёшдаги терма жамоаларимизга муносиб футболчиларни етказиб бериш, хориж клублари билан хамкорликни йўлга қўйиш, шунингдек иқтидорли ёшларни чет элга трансфер қилиш каби устувор вазифаларни ҳам мақсад қилганмиз.

Клубни дастлаб ташкил этганимизда ўз олдимизга бир қатор вазифаларни қўйиб олганмиз. Шундан келиб чиққан холда клубни босқичма-босқич шакллантириб бормоқдамиз. Масалан 2018 йилда футбол бўйича Фарғона вилояти биринчилиги (Иккинчи лига)да чемпионликни қўлга киритдик, шуниндек "Наврўз кубоги" мусобақасида ғолиб бўлдик. Кейинчалик 2019 йилда В ПРО-Лига Шарқ минтақасида биринчи ўринни эгалладик ва ПРО-Лигага ўтиш баҳсларида ғолиб чиқдик. Жорий йили халқаро миқиёсда ташкил этилган "Фарғона вилояти ҳокими кубоги" мусобақасида финалгача етиб бордик. Умуман айтганда, жамоамиз футбол тизимидаги барча босқичларни спорт принципларига амал қилган холда босиб ўтмоқда. Насиб бўлса ушбу мавсум якунида жамоамизни Суперлигага олиб чиқмоқчимиз. Бизнинг режаларимизга кўра, "Турон" келажакда Суперлигада ўртамиёна даражада эмас, балки рақобатбардош жамоа бўлади. Биз ҳар доим чемпионлик учун курашамиз. Насиб бўлса кунлар келиб жамоамиз Осиё чемпионлар лигасида юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишидан умидвормиз.

- "Турон" хусусий футбол клуби ҳисобланади. Айтингчи, жамоага ким ҳомийлик қилади?

- Клуб хомийлари "Турон ЭКО-ЦЕМЕНТ" заводи таъсисчилари ҳисобланади. Хомийларимиз Қодирхон ака Аҳмедов, Олимхон ака Аҳмедовлар аслида менинг устозларим ҳисобланишади. Уларнинг футболга бўлган қизиқишлари юқори даражада, клубимизга барча зарурий шарт-шароитларни яратиб беришмоқда. Клубимизга айнан уларнинг хомий бўлиши - бу ҳаммамизнинг омадимиз. Футболдан ташқарида ҳам бу инсонларни яхши биламан, ҳалол ва адолатли инсонлар, мунтазам биздан ўз маслаҳатларини аяшмайди. Шу ўринда фурсатдан фойдаланиб клубимиз хомийларига миннатдорчилик билдирмоқчиман, улар томонидан бизга яратиб берилаётган имкониятлар ва шароитларни насиб бўлса ўз ютуқларимиз билан оқлаймиз.



- Билишимизча, яқинда жамоанинг уй ўйингоҳи қайта таъмирдан чиқарилди...

- "Ўзбекистон" ўйингоҳи ҳам худди клубимиз каби босқичма-босқич замонавий тус олмоқда. Жорий йилда стадионимизни тўлиқ таъмирдан чиқардик, майдон чими Европа стандартлари асосида шакллантирилди, майсалар, дренаж тизимлари хориж модели асосида шакллантирилди. Бундан ташқари стадионда ОАВ вакиллари ҳамда мартабали меҳмонлар учун алоҳида махсус жойлар ташкил этилди. Шунингдек, футболчиларнинг кийим алмаштириш хоналари замонавий кўринишга келтирилди, мухлислар учун бир қатор қулайликлар яратилди.


Асосий майдон



- ЎзПФЛ томонидан клубга қандай амалий ёрдамлар берилмоқда?
- Клубимиз ташкил этилгандан буён ЎзПФЛ тизимида фаолият олиб борган барча раҳбарлар бизга ўз амалий ёрдамларини кўрсатиб келишган. Хабарингиз бор, яқинда Диёр Имомхўжаев ЎзПФЛ бош директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Имомхўжаевни яқиндан билган инсон сифатида айтишим мумкинки, у жуда меҳнаткаш инсон. Шу кунга қадар клубимиз билан боғлиқ барча масалаларда ўз ёрдамини аямай келмоқда. Диёр Имомхўжаевнинг фаолиятида улкан муваффақиятлар тилайман.

- Абдуваҳоб ака, "Турон" футбол клубига маҳаллий ҳокимликлар томонидан бўлган эътибор қандай?

- Ўзбекистон тумани ҳокимлиги ва туманимиз раҳбарлари бизни мунтазам қўллаб-қувватлаб келишмоқда. Хусусан туманимиз ҳокими Қаҳрамонжон Джўраев ҳар бир ўйинимизга келиб бизга омад тилайди, бу холат жамоамизга қўшимча шижоат беради. Яқинда майдонимиз атрофига шахсан туманимиз ҳокими ўзлари ташаббус кўрсатиб, югуриш йўлакчаси ташкил этиб беришди. Бундан ташқари клубимиз академияси учун майдонлар ажратилишида туман ҳокимлиги катта ёрдам берилмоқда.



- "Турон" футбол клуби ўз академиясига эга бўлган бўлган биринчи ҳусусий клуб бўлишга яқин турибди...

- Тўғри, "Турон" футбол клуби қошида бошиданоқ ўз академиямизни ташкил этишни мақсад қилгандик. Дастлаб академия учун барча зарур майдонлар ва инфратузилмани шакллантирдик. Насиб бўлса сентябрь ойидан академиямиз тўлиқ ишга туширилади. Академия ташкил этишдан мақсад чекка худудлардаги ёш иқтидорли футболчиларни излаб топиш, улардаги қобилиятни янада ривожлантириб клубимизга, хусусан ўзбек футболига етказиб бериш, футбол ўйинини оммавийлигини тарғиб этиш каби вазифалардан иборат. Бундан ташқари келажакда "Турон" футбол академиясининг бутун Республикамиз бўйлаб филиалларини ташкил этмоқчимиз, бу борада амалий ишлар олиб борилмоқда. Яқин кунларда клубимиз академияси билан боғлиқ яхши янгиликлар бўлиши кутилмоқда.

- Клуб ички тизимидаги ҳолат қандай?
- Клубнинг ички тизимида холат аъло даражада. Барча ходимларимиз бир ёқадан бош чиқарган холда астойдил меҳнат қилмоқдалар. Буни жамоамизнинг эришаётган ютуқлари мисолида ҳам кўришингиз мумкин. Бундан ташқари ҳозирги кунда ЎФА ҳам футбол клублари тизимида ишлаётган мураббийларнинг малакасини ошириш, ўз ишини профессионал даражада устаси этиб шакллантиришда ёрдам кўрсатмоқда. Умуман олганда клубимизда аҳил жамоа шаклланган.


Захира майдони



Бекзод Толибов суҳбатлашди

Rating: +22   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика