Latest news

00:51Забарний "Борнмут"га ПСЖга ўтмоқчи эканини айтди, ҳимоячи учун 70 млн евро талаб қилишмоқда  1 00:25"Манчестер Сити"нинг 70 млн евролик бўлажак трансфери тиббий кўрикдан ўтди  2 00:00Миллатлар лигаси. Португалия ва Испания бош соврин учун кураш олиб бормоқда (онлайн ҳисоб)  62 23:50Жоб Беллингемнинг янги клуби маълум  0 23:22"Байер" Вирцни 140 млн евро эвазига "Ливерпуль"га сотадими?  2 22:35Қатар терма жамоаси Тошкентга етиб келди  5 22:15Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон ва Россиянинг 21 ёшгача бўлган жамоалари ўртасидаги ўйинда 9 та гол урилди  42 22:10Ўзбекистон кубоги. "Динамо" 1/8 финалнинг илк ўйинида "Лочин"ни тор-мор этди  12 21:43Ўзбекистон терма жамоасининг бугунги машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 21:34Аарон Ремзи фаолиятини Мексикада давом эттиради  1 21:10Абдулла Абдуллаев: "Энди янада юқори мақсадлар қўйиб, мундиалда яхши натижалар қайд этишга ҳаракат қиламиз"  11 20:44Ўзбекистон U-16 назорат ўйинида Россия U-16га йирик ҳисобда мағлуб бўлди  16 20:24Одил Ҳамробеков: "Нималар қилиб қўйганимизни тўлиқ ҳис қила олмаяпман"  13 20:00УЕФА Миллатлар лигаси. Франция учинчи ўрин учун баҳсда Германияни мағлубиятга учратди  28 19:54Про лига. "ФарДУ" ва "Арал" ўртасидаги ўйин тақдирини ягона гол ҳал қилди  5

Туркманистон U-23 бош мураббийи Аҳмад Агамуродов: "Албатта, биз сюрприз намойиш қилишни хоҳлаймиз" News

Туркманистон U-23 бош мураббийи Аҳмад Агамуродов: "Албатта, биз сюрприз намойиш қилишни хоҳлаймиз"

U-23 Осиё Кубоги "А" гуруҳи 1-туридан ўрин олган Ўзбекистон – Туркманистон учрашуви олдидан туркманистонликлар иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Унда бош мураббий Аҳмад Агамуродов ва ярим ҳимоячи Велмират Баллаков қатнашди.


- Ўйин ҳақида

- Ташкилотчилик учун раҳмат. Аввало, Ўзбекистон ҳукуматига мусобақа мезбонлиги учун ташаккур. Биз мусобақада илк марта қатнашаётганимиздан ва Туркманистон шарафини ҳимоя қилаётганимиздан хурсандман. Ўз футболчиларим билан фахрланаман. Турнирга жиддий ҳозирлик олиб бордик. Рақиблар кучли, лекин қўлдан келганча рақобат кўрсатамиз. Эртанги рақибимиз Ўзбекистон кучли терма жамоа. Улар билан Марказий Осиё мусобақаларида рўбарў келганмиз. Рақиб сафида тажрибали футтболчилар кўп", – деди Агамуродов.


- "Бундай ташкилотчилик учун Ўзбекистонга раҳмат. Бу мусобақадаги иштирок бизнинг футболчиларимиз учун катта тажриба мактаби бўлади", – деди Баллаков.  


- Ушбу мусобақада биринчи марта иштирок этяпсиз. Жамоадан қандайдир сюрприз кутиш мумкинми?

- ОФК ўз видеоролигида бизни сюрприз кўрсатиши мумкин бўлган терма жамоа сифатида кўрсатишди. Албатта, биз сюрприз намойиш қилишни хоҳлаймиз. Гуруҳ босқичидан муваффақиятли ўтсак, бу Туркманистон учун катта ютуқ бўлади.


- Мусобақагача Туркманистон аутсайдер сифатида қаралмоқда. Бу сизга қандай таъсир қилади?

- Бош мураббий сифатида бу менга устунлик тақдим этади. Балки қайсидир рақиб бизни жиддий қабул қилмаслиги мумкин. Бу руҳий ҳолатимизга таъсир қилмайди. Бизнинг асосий мақсадимиз – гуруҳдан чиқиш. Шу йўлда астойдил кураш олиб борамиз. 


- Велмират Баллаковга савол. Мазкур ёш тоифасида илк бор ўйнашингиз босим юкламайдими?

- Биз бундай мусобақада биринчи марта иштирок этяпмиз. Умид қиламанки, биз катта тажриба тўплаб оламиз.

"Велмиратга қўшимча тарзда айтишим мумкинки, у нафақат U-23 аъзоси, балки миллий терма жамоа аъзоси саналади. Бу унга қўшимча тажриба бўлса-да, лекин унда тажриба етарли", – дея қўшимча қилди Агамуродов.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика