Latest news

18:40"Тоттенхэм" Доминик Соланкени ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 18:21Смирнов спорт юристи: "Сафонов трансфери деярли ҳал бўлган"  0 17:53Рамзан Қодировнинг 18 ёшли ўғли "Ахмат" президентига айланди  1 17:27Сурия ва Россия терма жамоалари ўртоқлик ўйини ўтказиши мумкин  1 17:05Денис Глушаков ва Одил Аҳмедов иштирокидаги мастер-класс қандай ўтди?  1 16:39ПРО-Лига. "Арал" — "Машъал": Асосий таркиблар маълум  2 16:25Аббосбек Файзуллаев: "ЦСКА Россия чемпиони бўлиши мумкин"  4 16:17Тимур Кападзе: "Биз учун қадрли дўппини ЎФА музейига топширамиз"  2 15:52Расман: Хулен Лопетеги — "Вест Хэм" бош мураббийи  3 15:24ПСЖ Сафонов учун қанча пул тўлаши маълум   3 15:10Суперлига. 9-тур учрашувларида ишлайдиган расмийлар  7 14:56"Лестер" бош мураббийи "Севилья" таклифини рад этди  1 14:33Эшитдик-да! Суперлигада навбатдаги истеъфо. "Локомотив" мураббийи ишдан кетди  9 14:25Мотта "Ювентус"ни бошқаришга рози. Шартнома шартлари ҳам маълум  2 14:14Аукционда 50 миллион сўмга сотилган дўппи Тимур Кападзега топширилди. Барча пуллар беморнинг оиласига хайрия сифатида берилди  3

Туркиядан варианти нима учун ўхшамади? Қайси даврадаги "Навбаҳор" кучли? Эҳсони Паншанбе билан интервью News

Туркиядан варианти нима учун ўхшамади? Қайси даврадаги "Навбаҳор" кучли? Эҳсони Паншанбе билан интервью

Жорий йилда чемпионатимизда бир қатор легионерлар ўзларидан ижобий таассурот қолдиришга эришишди.

Уларнинг сафига "Навбаҳор"нинг тожикистонлик футболчиси Эҳсони Паншанбени ҳам кирита оламиз. Жамоага келган илк кунидан бошлаб мухлислар томонидан илиқ қарши олинган ярим ҳимоячига шу кунга қадар кўпгина чемпионатлардан таклифлар бўлди. Лекин нима учун "Навбаҳор"да қолишни афзал кўрди? Ушбу саволга қуйидаги интервью орқали жавоб олишингиз мумкин. 

- "Навбаҳор"да 2020 йилнинг иккинчи даврасидан бошлаб тўп тепиб келмоқдасиз. Деярли иккита мавсумни гувоҳи бўлдингиз. Жамоанинг мана шу икки мавсумдаги иштирокида қандай фарқ сездингиз? Таққослаган ҳолда баҳо бера оласизми?

- Ҳа, 2020 йилнинг иккинчи қисмида жамоага келгандим. Ўтган ва ундан олдинги мавсумда пастки ўринларни эгалладик. Шу боис катта фарқ кўрганим йўқ. Мухлислар биздан кўпроғини кутишади. 

- Клубга мослашиш ва ўйинга қўшилиб кетиш қийин кечмадими? Доим айтиб келамиз "Навбаҳор"да ўйнаб кетиш, босимни енгиб ўтиш осон эмас...

- Албатта, жамоага ва янги коллективга ўрганиш бироз вақт талаб қилди. Менимча ҳар бир футболчи бошқа бир жойга келганда маълум бир қийинчиликларга дуч келади. Бегона муҳит, мураббийнинг фалсафаси ва йигитлар билан чиқишиб кетиш. Тожикистон ва Ўзбекистон бир-бирига яқин халқ бўлгани учун ўрганиш қийинчилик туғдирмади. Жамоадошларим мени қўллаб-қувватлади. Мухлислар барча нарсани ишга солишди. 

- Бу мавсумнинг иккинчи даврасини ҳисобга олганда "Навбаҳор" қайси ўринларга мос, дея оласиз?

- Тан олиш керакки, биринчи даврада ўз имкониятларимиз даражасида ўйнай олганимиз йўқ. Иккинчи даврада эса нисбатан яхшироқ тўп тепдик. Тартибли ўйин кўрсатдик. Натижалар ёмон бўлмади. Агарда чемпионат яна бир неча тур давом этганида "Навбаҳор" бемалол кучли тўртликдан ўрин эгалларди. 

- Ўтган мавсум якунида, мазкур йил ёзида бир қатор клублардан таклифлар бўлганди. Хусусан Туркия Суперлигаси вакили "Хатайспор" жамоаси сизни ҳарид қилмоқчи эди. "Лочинлар" сафида қолганингиз маош ва яхши шароитлар сабабми? Агарда ихтиёр ўзингизда бўлганида қайси бирини танлар эдингиз?

- Шартлар ва маошлар борасида сир сақлаш сиёсатини афзал кўраман. "Хатайспор" жуда яхши шароитларни таклиф қилди. Лекин икки томон трансферим борасида бир қарорга кела олишмади. 

- Душанбенинг "Истиқлол" жамоаси бош мураббийи Виталий Левченко ҳам сизни ўз жамоасида кўришдан хурсанд бўлишини айтганди...

- Барча таклифларни агентим билан бирга муҳокама қиламиз. Биз асосан янги таклифларни келажак фаолиятимга қанчалик таъсир қилиши ҳақида ўйлаймиз. "Истиқлол" мен ўсган, катта тажриба тўплаган жамоа. Балки бир кун келиб қайтарман.

- Собиқ жамоангизнинг ўтган мавсумдаги муваффақиятлари ва ОЧЛда кучли рақибларни мағлубиятга учратгани тасодифми?

- Йўқ, тасодиф эмас. "Истиқлол"даги кўп футболчилар Тожикистон терма жамоасида ўйнашади ва халқаро тажриба тўплашган. ОЧЛда бутун юрагим билан "Истиқлол"га мухлислик қилдим. Уларнинг ғалабасига ишондим. 

- "Навбаҳор" мухлисларига тилакларингиз ва кейинги режаларингиз билан ўртоқлашсангиз?

- Кейинги фаолиятим қандай бўлади ҳаммасини вақт кўрсатади. Мухлисларга эса стадионга келиб доим қўллаб-қувватлашларини сўраб қоламан. Улар энг яхшилари. 


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика