Latest news

10:47Италиялик футболчи дублга эришган "Шўртан" - "Бунёдкор" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 10:23«Рома» етакчиси жароҳат олди  0 09:57Флик супер камбэкдан сўнг нималар деди?  5 09:25"Сўғдиёна" — "Навбаҳор" ўртасида бўлиб ўтган супер учрашувдан ажойиб ГАЛEРEЯ  2 08:48Sofascore. Ашурматов ва Файзуллаев неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 08:21Ўзбекистон U-23 ва U-21 терма жамоалари таркибида биттадан ўзгариш содир бўлди  0 08:10МЛС. "Интер Майами" иродали ғалаба қозонди. Месси гол урди, Алба 89-дақиқада ҳал қилувчи голга ассистентлик қилди  4 07:53Sofascore. Шомуродов кечаги баҳсда қандай баҳога лойиқ кўрилди?  4 07:25А Серия. "Ювентус" ва "Лацио" йирик ҳисобда мағлуб бўлди. "Интер" эса сафарда ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  1 05:25Алиқулов расман терма жамоамизнинг март ойидаги ўйинларида ёрдам бера олмайди. Унинг ўрнига ким чақирилгани маълум  30 03:57Иван Бошкович: "Ўз мухлисларимиз қаршисида мағлуб бўлиш аламли, мен кўпроғини кутгандим"  4 03:36"Манчестер Юнайтед"нинг "Орзулар театри": "Олд Траффорд" тарихи (мутолаа учун)  1 03:20Сергей Лушан: "Ўйиннинг сўнгги қисмида фаоллашишимиз тактика билан боғлиқ ҳолат эди"  8 03:04АПЛ. "Манчестер Юнайтед" аутсайдерни йирик ҳисобда мағлуб этди  9 03:02Ла Лига. "Барселона" "Атлетико"ни даҳшатли камбэк эвазига мағлуб этди  187

Туркия терма жамоаси футболчилари ҳақида - Волкан Демирел News

Туркия терма жамоаси футболчилари ҳақида - Волкан Демирел

14 август куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси Туркияга қарши Тошкентда ўртоқлик учрашуви ўтказишидан хабарингиз бор. Шу сабабли биз ўйин бўлиб ўтадиган кунга қадар Туркия терма жамоасининг ўйинчилари билан таништириб борамиз.
Дастлабки қаҳрамонимиз терма жамоа асосий посбони Волкан Демирел бўлади.

Волкан Демирел 1981 йил 27 октябрда Истанбулда туғилган. Ушбу дарвозабон сузишга, саёҳат қилишга ва спорт автомобилларини йиғишга ишқибоз.

191 см бўйга эга бўлган посбон фаолиятини "Карталспор" футбол мактабида бошлаган. Ушбу клубнинг катталар жамоасида 50 дан ортиқ ўйин ўтказгач 2002 йил июль ойида Туркиянинг энг кучли клубларидан бири бўлган "Фенербахче" сафига кўчиб ўтганди. Ушбу клубдаги дебютини кейинги йилнинг 26 апрель кунида нишонлаган Демирел кейинчалик жамоанинг асосий дарвозабонига айланди.

2004 йилдан бошлб терма жамоага жалб этила бошлаган ва илк учрашувини 28 апрель куни Белгияга қарши ўртоқлик учрашувида ўтказган. Демирел 2008 йил бўлиб ўтган Европа чемпионатида терма жамоанинг асосий посбони бўлган. Ўша чемпионатда Туркия ярим финалга қадар етиб бориб катта шов шув кўтарганди.

Қизиғи Демирел туркчага "темир қўл" деб таржима қилинади. У бугунга қадар Туркия терма жамоаси сафида жами 57 марта майдонга тушган. Клублар доирасида эса ҳаммаси бўлиб 368 та ўйин ўтказган.

Волкан Демирел тўрт карра Туркия чемпиони ҳисобланади. Дарвозабон "Фенербахче" сафида 2004, 2005, 2007 ва 2011 йилларда мамлакат чемпиони бўлган. 2012 ва 2013 йилларда Туркия кубоги, 2007 ва 2009 йилларда эса Туркия Суперкубоги соҳиби бўлган. Юқорида айтиб ўтганимиздек 2008 йилги Европа чемпионатида бронза медал соҳиби бўлган.

Демирел 2009 йил Белгияда энг чиройли аёл деб топилган Зайнаб Северга уйланган. Уларнинг тўйи 2010 йил сентябрь ойида бўлиб ўтган.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика