Latest news

00:58Роналду: "Саудиядан кўра Испанияда гол уриш осонроқ"  0 00:34U17 ЖЧ. Бельгиядан 7, Португалиядан 6 гол, Осиё термаларидан муваффақиятсизликлар  0 00:09Умар Абдулраҳмон фаолиятини якунлади  5 23:55Винисиус "Барса" билан ўйиндан сўнг Алонсодан узр сўраган  1 23:50Лео Месси: "Ҳудо менга иқтидор берган бўлса-да, мен жуда кўп нарсаларни қурбон қилдим"  2 23:23Ўзбекистон U17 Ирландияга қарши ўйин учун тайёргарликни бошлади ГАЛЕРЕЯ + ВИДЕО  0 22:59"Барселона" ҳимоячисининг бурни синди  0 22:30Аморим Роналдунинг МЮ ҳақидаги гапларига жавоб қайтарди  4 22:12Аргентина ЖЧ-2026 учун либосини тақдим қилди  1 21:49"Аякс" бош мураббийини истеъфога чиқарди  6 21:21Криштиану нима сабабдан Жотанинг дафн маросимига бормаганини айтди  7 20:55"Goal" ЕЧЛ бош соврини учун асосий даъвогарлар рейтингини тузди  5 20:37Гари Невилл: "Улар қариётган бўлса-да, ҳозиргидан-да яхшироқ ўйнашлари керак"  3 20:15ЕЧЛда ҳафта футболчиси аниқ бўлди  2 19:56"Брюгге" клуби президенти: "Биргина "Барселона" футболчисининг нархи бутун жамоамизники билан тенг"  5

Туркия-2013: Ўзбекистон Уругвайга имкониятга бой берди News

Туркия-2013: Ўзбекистон Уругвайга имкониятга бой берди

29 июнь, шанба куни Анталиядаги Акдениз университети стадионида Ўзбекистон U-20 ёшлар терма жамоаси Туркияда давом этаётган U-20 ЖЧ-2013 гуруҳ босқичидаги сўнгги ўйинини ўтказди.
Аҳмаджон Мусаев шогирдларининг гуруҳ босқичидаги сўнгги рақиби, Жанубий Америка вакили – Уругвай ёшлар терма жамоаси бўлди. Учрашув Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси учун омадсиз кечди.

Шу кунгача Ўзбекистон ва Уругвай терма жамоалари ФИФА байроғи остидаги турли мусобақаларда тўқнаш келишган. Биринчи тўқнашув 2009 йили, Мисрда ўтказилган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида содир бўлган, ўшанда жанубий америкаликлар Аҳмаджон Убайдуллаев қўл остидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоасини 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратишган эди. Орадан икки йил ўтиб, Мексикада ташкил этилган ўсмирлар ўртасидаги 2011 йилги жаҳон чемпионати чорак финалида Алексей Евстафеев қўл остидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси уругвайлик тенгқурларига 0:2 ҳисобида имкониятни бой берганди.

Орадан яна икки йил ўтиб, 2013 йилнинг ёзида Ўзбекистон ва Уругвайнинг Мексикада тўқнашган футбочлилари Туркияда ўзаро учрашишди. Ҳар иккала терма жамоа таркибида Мекискадаги мусобақада иштирок этган таркибдан олти нафардан футболчи жалб этилган бўлиб, Анталияда кечган ўйинда 2011 йилнинг 3 июль куни ўткаизлган ўйин иштирокчиларидан, Уругвай терма жамоасида Гастон Сильва, Леонардо Паис ва Жианни Родригес, Ўзбекистон сафида эса Сардор Раҳмонов, Аббосбек Махсталиев, Сардор Собирхўжаев ва Муҳсинжон Убайдуллаев илк дақиқалардан майдонга тушди.

Бахтга қарши, ўзбекистонлик ёш футболчилар Уругвайга қарши ўйинлардаги нохуш анъанани бу сафар ҳам тўхтата олишмади. Хуан Верзери шогирдлари Ўзбекистон U-20 ёшлар терма жамоасига қарши ўйинни омадли ўтказиб, 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Дарҳақиқат, Уругвай ёшлар терма жамоасига кўп жиҳатдан омад кулиб боқди. Чунки Ўзбекистон U-20 ёшлар терма жамоаси марказий ярим ҳимоячиси Жамшид Искандеровнинг биринчи бўлим иккинчи ярмидаги кутилмаган жароҳатига қадар, Аҳмаджон Мусаев шогирдлари ишончли ўйин кўрсатиб, тўп назорати бўйича ҳам устунлик қилиб туришганди. Мажбурий алмаштиришдан сўнг эса, кўп ўтмай, Уругвай ҳисобни очди ва ўйин давомида Асилбек Омонов дарвозасига яна уч марта аниқ нишонга олди.

Уругвай ёшлар терма жамоасига қарши ўйиндаги мағлубиятга қарамай, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси, гуруҳ босқичининг Янги Зеландия (3:0) ва Хорватияга (1:1) қарши дастлабки икки ўйинида тўрт очко жамғариб улгургани сабаб, камида учинчи ўрин эгаси сифатида, плей-офф босқичи йўлланмасини ўзи учун ижобий ҳал қилиб бўлганди.

U-20 ЖЧ-2013, гуруҳ босқичи
«F» гуруҳи, 3-тур учрашуви
ЎЗБЕКИСТОН – УРУГВАЙ 0:4 (0:1)
Голлар:
Жино Авеседо (38), Николас Лопес (47), де Арраскаэта (64), Рубен Бентанкур (77).
Огоҳлантиришлар: Абдул Азиз Юсупов (40), Жалолиддин Машарипов (53 ) – Жино Авеседо (89).
ЎЗБЕКИСТОН: Асилбек Омонов, Тоҳиржон Шамшитдинов, Сардор Раҳмонов, Бобурбек Йўлдошев, Аббосбек Махсталиев, Владимир Козак, Диёржон Туропов, Жамшид Искандеров (Жалолиддин Машарипов, 34), Абдул Азиз Юсупов (Игорь Сергеев, 51), Сардор Собирхўжаев (Забиҳилло Ўринбоев, 77).
УРУГВАЙ: Гильермо де Аморес, Гастон Сильва, Леонардо Паис, Себастьян Кристофоро (Гонсало Буэно, 80), Жоржиан де Арраскаэта (Рубен Бентанкур, 67, Николас Лопес, Диего Ласалт, Жино Авеседо, Жианни Родригес, Хосе Хименес (Эмилиано Веласкес, 80).
Бош ҳакам: Виктор Кашшаи (Венгрия).
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика