Latest news

00:58Трент АПЛга қайтиши мумкин  1 00:39Саудия Арабистони. "Ал Насср" Роналдусиз иккинчи ўйинда ҳам ғалабага эришди  8 00:11Пеп Гвардиола: "Ливерпуль" ўзгача жамоа бўлиб қолаверади"  2 23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  7 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  2 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  12 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  22 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  6 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  1 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  22 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  1 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7

Тур лауреатлари аниқланди News

Тур лауреатлари аниқланди

Сайтимиз анъанасига мувофиқ Суперлига 3-турининг энг яхши футболчиларини аниқлади.

Тур дарвозабони - Муроджон Зуҳуров

Тур дарвозабони дея "Бунёдкор" кипери Муроджон Зуҳуров топилди. Тўғри, посбон "Навбаҳор"га қарши баҳсда ўз дарвозасидан иккита гол ўтказиб юборди. Бироқ Зуҳуров мазкур турда энг кўп сейв амалга оширган ва баҳснинг ҳал қилувчи палласида дарвозаси томон белгиланган иккинчи пенальтини бартараф этиб, жамоасига муҳим ғалабани тақдим этди. Шу боисдан ҳам Фарғонадаги "Бунёдкор"нинг ғалабасида муносиб ҳисса қўшган кипер Муроджон Зуҳуров турнинг энг яхши дарвозабони деб топилди.


Тур мураббийи - Андрей Микляев 

Термизнинг "Сурхон" жамоаси мазкур турда илк бор сафарга чиқди ва Жиззахда "Сўғдиёна"ни тор-мор келтирди.

Янги тузилган жамоа, илк сафар ва йирик ғалаба. Албатта мазкур ғалабада "Сурхон" бош мураббийи Андрей Микляевнинг хизматлари юқори бўлди. Айнан унинг ўйинга тайёрлаган тактик режаси тўлиқ иш бергани туфайли жамоа ишончли ғалабани тантана қилди. Шу боисдан ҳам Андрей Микляев тур мураббий сифатида эътироф этилди.



Тур футболчиси - Зафар Полвонов

АГМК ҳужумчиси Зафар Полвонов "Қўқон-1912"га қарши ўйинда Суперлигадаги еттита жамоа 3та турда урган голларидан кўпроқ тўп киритишни уддалади.

Мазкур турда АГМК - "Қўқон-1912" (7:1) 5та гол уриб пента-трик қайд этган Полвонов тўпурарлар пойгасида якка пешқадамга айланиб олди. Шунингдек, ҳужумчи гол уриш борасида нафақат футболчилар, балки "Навбаҳор", "Қўқон-1912", "Андижон", "Сўғдиёна", "Бухоро", "Динамо" ва "Металлург" каби жамоаларидан ҳам ўзиб кетди.

Сўнгги бор Ўзбекистон чемпионатида пента-трик 2006 йилги мавсумда кузатилганди.

Ўша мавсумда бир йўла уч футболчи бир ўйинда бешта тўп киритишни уддалаган: "Нефтчи" ҳужумчиси Носирбек Отақўзиев, "Динамо" вакили Ҳамдам Раҳмонов ва "Навбаҳор" легионери Ориф Мирзоев 2006 йилги мавсумда пента-трик муаллифига айланишганди.

Шу тариқа Полвонов 12 йиллик танаффусдан сўнг Ўзбекистон чемпионатида бир ўйинда бешта гол уришни уддалади.

Олмалиқда ўйинда бенефисини ўтказган Зафар Полвонов шубҳасиз турнинг энг яхши футболчисига айланди.


Суперлига: Ғалаба таъмини сезмаётган водий жамоалари, АГМК ҳамда Полвонов учун фантастик тур ва бошқа тафсилотлар (тур шарҳи) 

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика